ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10851 Национальная гвардия Республики Узбекистан 06/12/2019 20/12/2019 2

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-10851

 

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб

чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни
лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

“Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

         Бош вазири                                                                            А. Арипов

 

 

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

20 __ йил “___” ______даги ____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

 

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини

ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича
фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу низом фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу низомга мувофиқ қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

фуқаровий ва хизмат қуролини ишлаб чиқариш бўйича;

фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича;

фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш бўйича;

фуқаровий ва хизмат қуролини реализация қилиш бўйича;

фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича.

3. Қуйидаги фаолият лицензияланмайди:

пичоқларнинг миллий турларини (пичоқлар) – тиғнинг фиксатори бўлмаган ва узунлиги 200 мм дан ошишига йўл қўйилмаган анъанавий шаклда бажарилган, сопи суяк ёки пластик материал қадаб нақш солинган халқ ҳунармандчилиги буюмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича;

қурол эгалари – жисмоний шахслар томонидан силлиқ стволли ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома асосида ўзларига тегишли бўлган силлиқ стволли ов қуролининг патронларини шахсий фойдаланиш учун аслаҳалаш бўйича;

қурол эгалари – жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномалар асосида ўзларига тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш бўйича;

қурол эгалари – жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатномалар асосида ўзларига қонуний асосларда тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиши бўйича.

4. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш – фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек ўқотар қуролнинг асосий қисмларини тадқиқ этиш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш,  фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларини реконструкция қилиш ва бадиий безаш;

фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реконструкция қилиш – фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг, шунингдек ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини ўзгартириш мақсадида уларга конструктив ўзгартиришлар киритиш;

фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш – фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини тиклаш;

фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларининг реализация қилиш – сотиб олинган ёки комиссия шартномалари бўйича сотувга қўйилган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, шунингдек ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан савдо қилиш.

5. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг мазкур турларини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Мазкур қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод этмайди.

7. Лицензияни бериш, уни беришни рад қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш суд қарори бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар бўйича хулосаларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади).

8. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Лицензия даъвогарининг аризасига биноан лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин.

9. Лицензиялар амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.

 

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

 

10. Қуйидагилар фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензиат томонидан тегишли лицензияланадиган фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларига, норматив техник ҳужжатларга, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига, ёнғинга қарши, экология ҳамда санитария-гигиена норма ва талабларига риоя қилиш;

б) аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини қонун ҳужжатларига ҳамда норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун лицензия даъвогарида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган моддий-техник базасининг (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, технология асбоб-ускуналар) мавжудлиги;

в) лицензияланадиган фаолият турини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда, шунингдек, лицензия ва лицензия битимида кўрсатилган доирада ҳамда жой (манзил) бўйича амалга ошириш;

г) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини бут сақланишини таъминлаш ва улар мавжуд бўлган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришига йўл қўймасликка қаратилган режим чораларини кўриш, уларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш объектларида жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг (кейинги ўринларда Миллий гвардия органлари деб юритилади) техник қўриқлаш пультига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозлаш; 

д) “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг чиқарилишига, таъмирланишига ва реализация қилинишига йўл қўймаслик;

е) ишлаб чиқарилган, таъмирланган, олинган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳисобини юритиш, шунингдек ҳисобга олиш  ҳужжатларни ўн йил мобайнида сақлаш;

ж) лицензиянадиган фаолият турини (унинг қисмини) амалга оширишда юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича лицензия даъвогари маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш;

з) ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш, хавфли моддалар тарқалишининг (оқиб кетишининг) олдини олиш ва локаллаштириш учун зарур бўлган якка тартибдаги ва коллектив ҳимояланиш воситаларининг, шунингдек махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги, уларни ишчи ҳолатида сақлаш;

и) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган қуйидаги ходимлар мавжуд эмаслиги:

ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;

руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турганлар;

“Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси тўққизинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, саккизинчи ва тўккизинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлганлар;

доимий яшаш жойига эга бўлмаганлар;

жамоат тартибига, бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик, шунингдек баданга енгил шикаст етказганлик ва гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаганлик, олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилганлар.

к) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларни мунтазам равишда (уч йилда камида бир марта) психиатрия ва наркология кўрикларидан ўтказиш;

л) лицензия битими билан ўрнатилган тартибда лицензияловчи органга ишлаб чиқарилган, таъмирланган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларнинг рўйхатини тақдим этиш.

11. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

а) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича:

лицензия даъвогари томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмаларининг диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини, шунингдек саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини жорий этиш (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни, уларнинг ўқ-дориларини ҳамда ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун);

техник регламентлар ёки стандартларнинг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича технологик ва фойдаланишга доир ҳужжатларни (чизмалар, техник шартлар, технологик регламентлар, қўллаш бўйича йўриқномалар) юритиш;

ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг сифат назоратини таъминлаш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган лабораториянинг мавжудлиги;

фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом ашё ва компонентлар кирими ва чиқимини ҳисобини юритиш;

ишлаб чиқарилган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини сертификатлаштириш тартибига амал қилиш, эксплуатация қилишда хавфсизлик талабларига мувофиқлилигини тасдиқловчи маркировкани, кейинчалик тамғалаш ёки унга мувофиқлик белгисини қўйиш;

ишлаб чиқариш объекти ҳудудида, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор иншоотлари ҳамда хоналарида рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш;

фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг туну-кун қуролли қўриқловини таъминлаш;

оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик (оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролидан ташқари) ва сигнал берувчи ов қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори бўлган пневматик ва сигнал берувчи спорт қуролини, уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг ёки хизмат қуролли билан қуролланган идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг туну-кун қуролли қўриқловини таъминлаш;

штатда лицензияланадиган фаолият турига (унинг қисмига) мувофиқ келидаган техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумотга ҳамда малакага эга бўлган бўлган мутахассисларнинг, шунингдек раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари лавозими мавжудлиги (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда);

б) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича:

битта савдо залида қуролни ва бошқа турдаги товарларни реализация қилинишига йўл қўймаслик, бундан спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари, қуролнинг эҳтиёт қисмлари ва пиротехника буюмлари мустасно;

реализация қилинаётган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳар бир тури бўйича уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган гувоҳномаларнинг, сертификатлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги;

фуқаровий ва хизмат қуролини Миллий гвардия органларининг, унда кўрсатилган қуролни олишга доир рухсатномаси асосида реализация қилиш, “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Миллий гвардия органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуроли бундан мустасно;

фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини юридик шахсларга Миллий гвардия органларининг қуролни олишга доир, унда кўрсатилган ўқ-дориларни олиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида, жисмоний шахсларга эса – Миллий гвардия органларининг олинаётган ўқ-дориларга мувофиқ бўлган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси тақдим этилганда, “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ Миллий гвардия органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дорилари бундан мустасно;

рақами ва ишлаб чиқарувчининг тамғаси мавжуд бўлмаган қуролни, ишлаб чиқарувчининг ахборот маркировкаси мавжуд бўлмаган ўқ-дориларни, шунингдек заводда ишлаб чиқарилмаган (кўлбола) ёки қайта ишланган қуролни реализация қилинишига йўл қўймаслик;

жисмоний шахсларга реализация қилинаётган тиғли совуқ ва сигнал берувчи ов қуролини, ўқотар ов қуролининг ҳамда оғиз қисмидаги қувват 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик қуролнинг ўқ-дориларини овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномасида, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини эса – фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилувчи юридик шахснинг ҳисобга олиш ҳужжатларида рўйхатдан ўтказиш;

истеъмолчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, уларга фуқаровий ва хизмат қуролига ҳамда унинг ўқ-дориларига хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш шартларини мижозларга етказиш.

12. Лицензия битимида ушбу низомнинг 10-11-бандларида санаб ўтилганлардан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.

 

3-боб. Лицензияни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

13. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва ҳисоб рақами, телефон, факс рақамлари, электрон почта ва мавжуд бўлса веб-сайт манзили, ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ва (ёки) реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг турлари кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши мўлжалланаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) амалга ошириладиган жойи (манзили) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;

б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техник база тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари, уларни Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш пункти қўриқловига олиш шартномаси);

в) лицензиянадиган фаолият турини (унинг қисмини) амалга оширишда юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича лицензия даъвогари маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режа;

г) юридик шахснинг раҳбарлари ва лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларининг, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати;

д) юридик шахс штатида руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган, қасддан жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, жиноий жазони ўтаётган, ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185, 220, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган, жамоат тартибига, бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик, шунингдек баданга енгил шикаст етказганлик ва гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаганлик, олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги тегишли тиббиёт муассасалари ва ҳудудий ички ишлар органлари маълумотномалари илова қилинган ҳолдаги маълумотлар;

е) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия даъвогари томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ж) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

лойиҳа ҳужжатларининг, бинолар ва иншоотларнинг, қўлланиладиган техника қурилмаларининг, саноат хавфсизлиги декларацияси ва фойдаланишга доир бошқа ҳужжатларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлилиги тўғрисидаги саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун);

фуқаровий ва хизмат қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга техник шартлар;

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг сифат назоратини таъминлаш бўйича лабораторияга берилган аккредитация далолатномаси, ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома;

Миллий гвардия органларининг ёки идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг қўриқловини таъминлаш шартномаси;

мутахассисларнинг малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маъулумот тўғрисидаги дипломларнинг, малака тоифаси берилганлиги, малакани ошириш курсларини ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар ва ўзга ҳужжатларнинг нусхалари) илова қилинган ҳолдаги маълумотлар (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун).

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

14. Лицензия даъвогаридан ушбу низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

15. Лицензия даъвогари томонидан ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.

Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида хабарномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигини билдиради.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия даъвогарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

16. Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига дарҳол юборилади (топширилади).

Аризанинг иккинчи нусхаси ариза қабул қилинган санаси кўрсатилган
ҳолда аризачига дарҳол берилади (юборилади).

17. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.

 

4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензияни бериш ёки

лицензияни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш

 

18. Лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқилганнлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечганда ёки лицензияловчи орган томонидан даъвогарга лицензия берилиши рад этилган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

19. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу низомнинг
1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Лицензия даъвогарининг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга олган кундан эътиборан ўттиз кундан ошмаган муддат ичида лицензияловчи орган лицензия бериш ҳақида ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия даъвогари кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши шарт.

20. Лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга улар қабул қилиб олинган куни лицензияловчи органга кўриб чиқиш учун киритилади.

Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатларни лицензия даъвогарининг аризасини қабул қилган кундан бошлаб 25 кундан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

Лицензияловчи орган беш кунлик муддатда ишчи орган хулосаси асосида лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига мос келишини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан юқорида қайд этилган муддат доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензия даъвогарининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун талаб этиладиган мавжуд шароитларини жойига чиқиб баҳолаш;

ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун қўшимча равишда шартнома асосида тегишли соҳалар бўйича юқори малакали мутахассисларни ва экспертларни жалб этиш.

21. Лицензияловчи орган лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч кун ичида лицензия даъвогарини ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Лицензияни бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома лицензия даъвогарига банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳамда имзолаш учун лицензия битими илова қилинган ҳолда юборилади (топширилади).

22Лицензия берилганлиги учун энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси давлат бюджетига ўтказилади.

23. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади. Лицензия битими қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган манзил (манзиллар);

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битимининг талаблари ва шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги;

лицензиатнинг лицензия битими талаблари ва шартларини бажараётганлиги лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятнинг маълум турини амалга оширишнинг ўзига хос  хусусияти билан боғлиқ бошқа шартлар.

Лицензия қайта расмийлаштирилган тақдирда лицензия битимига тегишли ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилади ёҳуд  янги лицензия битими тузилади.

Лицензия битими икки нусхада – лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.

24. Лицензиялар ушбу низомнинг 2-иловасига мувофиқ қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши жавобгарлиги лицензияловчи орган раҳбарига юклатилади.

25. Лицензиялар лицензия даъвогари томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ҳамда у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун ичида берилади.

Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

26. Лицензия беришни рад этиш “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган қуйидаги асослар бўйича амалга оширилиши мумкин:

лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этмаслиги;

лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия даъвогари лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

27. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома лицензия даъвогарига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

28. Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

Такроран тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган куннинг ўзида кўриб чиқиш учун лицензияловчи органга киритилади. Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.

Ишчи орган олти кундан ошмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар бўйича лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани тайёрлайди.

Лицензияловчи орган ишчи органнинг хулосасига асосан тўрт кунлик муддат ичида лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия даъвогарининг аризасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия даъвогарининг лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади.

 

5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликатини бериш

 

29. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада айнан бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар қўшилган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этиши шарт.

Лицензия даъвогари томонидан ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим қилинган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

30. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

31. Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

32. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Дубликатни беришда лицензияловчи орган томонидан Дубликат белгиси қўйилган янги лицензия берилади.

33. Лицензия дубликатини беришда лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

34. Лицензияни қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш лицензия битимида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритишни талаб қилмайди.

 

6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш,
лицензияни бекор қилиш

 

35. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Лицензияловчи орган ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини текшириш;

лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини текширишлар чоғида юзага келадиган масалалар бўйича зарур ахборотларни талаб қилиш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ҳамда шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;

лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарорларни қабул қилиш ёхуд ушбу қарорларни чиқариш юзасидан судга мурожаат қилиш;

лицензия талаблари ҳамда шартларининг бузилиши фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларининг йўқолиши ёки талон-торож қилинишини хавфини келтириб чиқарган ҳолларда, уларни олиб қўйишни амалга ошириш, уларни Миллий гвардия органларига зудлик билан олиб боришни ҳамда вақтинчалик сақлаш учун жойлаштиришни талаб қилиш.

36. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувни ўтказиш давомида лицензияловчи органнинг текширувчи ходими икки нусхада далолатнома тузади, уларнинг бири лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.

 

7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш,

тугатиш ва лицензияни бекор қилиш

 

37. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишлигича 22 – 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда лицензияловчи органнинг қарори бўйича амалга оширилади.

38. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензияловчи органнинг қарори асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.

 

8-боб. Лицензияларнинг реестри

 

39. Ваколатли орган томонидан қуйидагилар кўрсатилиши лозим бўлган берилган лицензияларнинг реестри (кейинги ўринларда реестр деб юритилади) юритилади:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони, факси ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса), юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензия берилган сана, унинг серияси ва тартиб рақами;

ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ёки реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг турлари кўрсатилган ҳолда лицензияланадиган фаолият тури (турлари) ҳақидаги маълумотлар;

лицензияланадиган фаолият тури (турлари) амалга ошириладиган манзил (манзиллар), телефони, факси ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса);

лицензияни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ҳамда саналари;

лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш асослари ва саналари;

дубликатни бериш асослари ва саналари.

40. Лицензия берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрга юридик шахсга хулоса бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар ваколатли орган масъул шахсининг имзоси
ва муҳри билан тасдиқланади.

Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.

Қоғоз манбадаги реестр ваколатли орган томонидан реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда ваколатли орган раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.

Мазкур низомнинг 39-бандида кўрсатилган реестр маълумотлари ушбу маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги мавжуд маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда мазкур низомнинг 39-бандида кўрсатилган маълумотлар уларга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар тўғри ҳисобланади.

41. Ваколатли орган хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда реестрга тегишли қайдларни киритади.

42. Реестрдаги маълумотлар ваколатли органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.

 

9-боб. Якуний қоида

 

43. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

 

 

 

 

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга

1-илова

 

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш,

таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

СХЕМАСИ

 

 Босқичлар    Субъектлар                                                      Тадбирлар                                                         Бажариш муддатлари

 

Лицензия даъвогарининг хохишига кўра.

 

I

босқич

Лицензия даъвогари (юридик шахс)

1. Низомнинг 13-бандида назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар билан аризани тайёрлайди. 

2. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясиги кўриб чиқиш учун бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда киритади.

Лицензия битими имзоланиб, давлат божи туланганидан

сўнг уч кун ичида.

 

V

босқич

1. Тегишли лицензиялар бланкаларини расмийлаштиради (лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи туланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиб, лицензия битими имзоланганда).

2. Лицензиатга расмийлаштирилган лицензияни беради.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

 

 

1.Ҳужжатлар қабул қилинган кунда дарҳол.

2. Олинган кундан бошлаб йигирма беш кундан ошмаган муддатда.

3. Такроран тақдим қилинган кундан сўнг олти кун мобайнида. 

 

 

 

1. Ишчи орган хулоса киритгандан сўнг беш кун (такрорий кўриб чиқишда тўрт кун) ичида. 

2. Тегишли қарор қабул қилингандан сўнг уч кун ичида.

3. Камчиликларни бартараф этиш учун зарур вақтга мутаносиб муддатда.

4. Битим имзоланиб, давлат божи тўланганидан сўнг уч кун ичида.

 

II

босқич

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими (ишчи орган):

1. Ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиб, нусхаси ҳужжат олинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига юборилади (берилади).

2. Ҳужжатларни кўриб чиқади, улар асосида лицензияни бериш ёки беришни рад этиш ҳақида хулосани тайёрлайди.

3. Лицензия даъвогари лицензияни беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг ҳужжатларни такроран тақдим этганида уларни такроран кўриб чиқади ва хулосани тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (лицензияловчи орган):

1. Лицензияни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

2. Лицензия даъвогарини қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда, шу жумладан электрон шаклда ахборот тизими орқали  хабардор қилади. Бир вақтнинг ўзида лицензия даъвогарига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома билан бирга лицензия шартнома имзолаш учун юборилади.

3. Лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия даъвогарига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқишга ҳужжатларни тақдим этиши учун етарли муддат кўрсатилган ҳолда ёзма, шу жумладан электрон шаклда хабарнома юборилади (тақдим этилади).

4. Лицензиялар реестрига тегишли ёзувларни киритади.

Даъвогарга лицензия берилиши тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабарнома юборилган (тақдим этилган) вақтдан бошлаб уч ойдан кечиктирмай.

 

III

босқич

 

Лицензиат (юридик шахс)

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига лицензия берилгани учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Лицензия берилиши рад этил-ганлиги ҳақидаги хабарномада қайд этилган муддатда.

 

IV

босқич

1. Лицензия даъвогари лицензияни беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран тақдим этишга ҳақли.

Аризалар такроран кўриб чиқилганлиги учун лицензия даъвогаридан йиғим ундирилмайди.

2. Лицензия берилиши рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг тақдим этилган ариза янгитдан киритилган деб ҳисобланади.

Лицензия даъвогари (юридик шахс)

 

 

   
 
 
 
 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга

2-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат гербининг тасвири

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

 

ЛИЦЕНЗИЯ

 

Реестр бўйича тартиб рақами: ОР-_________                        20__ йил « ___ »  ___________

 

_____________________________________________________________________________

(фуқаровий ва хизмат қуролини қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини,

______________________________________________________________________________

ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича

_____________________________________________________________________________

фаолиятнинг тури (унинг қисми)

_____________________________________________________________________________

___________________________________________________________ амалга ошириш учун.

 

Берилди _______________________________________________________________________

(лицензиатнинг тўлиқ номланиши)

_____________________________________________________________________________

 

Лицензиатнинг реквизитлари   ___________________________________________________

_____________________________________________________________________________

 

Лицензияланувчи фаолият тури амалга ошириладиган жой (манзил) ___________________

_____________________________________________________________________________

 

Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.

 

Лицензия қайта расмийлаштирилди _______________________________________________

                                                              (қайта расмийлаштириш учун асос)

 

Ваколатли шахс: _____________________________________                   _____________

                                                 (фамилияси, исми, шарифи)                                               (имзо)                                                    

м.ў.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасига

 

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

 

Лойиҳа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил
21 июндаги СҚ-439-III-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасининг ва  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 25/1-2504-сонли Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган “Қурол тўғрисида”ги
ЎРҚ-550-сонли Қонунининг ижросини таъминлаш юзасидан назорат режасининг
7-
банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳада – фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби ҳамда фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари тасдиқланиши назарда тутилган.

Лойиҳанинг мақсади - фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларининг муомаласи соҳасига уларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш
ва реализация қилиш бўйича фаолиятда лицензиялашнинг соддалаштирилган механизмини, унинг шаффофлиги, лицензияларни беришда “ягона ойна” принципларини инобатга олган ҳолда идоралараро ҳамкорлик жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни тадбиқ этиш ҳисобланади.

Лойиҳанинг қабул қилиниши соҳага оид амалдаги ҳуқуқий базанинг фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини Миллий гвардия томонидан лицензиялашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқлаштирилади.

Лойиҳани тайёрлашда ҳорижий тажриба, хусусан Германия, Франция, АҚШ, Исроил, Хитой, Россия, Молдова, Беларусия, Қозоғистон, Латвия ва бошқа давлатларнинг бу йўналишдаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлари ўрганиб чиқилди.

Қарор лойиҳасининг амалиётга татбиқ этиш учун Давлат бюджетидан қўшимча пул маблағлари сарфланишини талаб қилмайди.

Umumiy takliflar

274