ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10835 Хокимият Элликкалинского района 05/12/2019 20/12/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида
ID-10835

Элликқалъа тумани молия бўлими мудири М.Розумовнинг туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотини тинглаб ва атрофлича муҳокама қилиб Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгаши

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил даромадлар, ҳаражатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги даромадлар қисми режаси 1-иловага мувофиқ, харажатлар қисми режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман молия бўлими (М.Розумов)га белгиланган тартибда тегишли маҳаллий бюджетларга ҳаражатлар ҳамда бюджет осудалари (даромад ҳам ҳаражатлар орасидаги вақтинчалик касса маблағлари фарқларида қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини туман бўйича барча солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўламларининг тўлиқ тушишини, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўламлар бўйича бюджет ҳаражатлари биринчи навбатда сўзсиз молиялаштирилиш заруриятидан келиб чиққан аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.

4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Матчанов) тегишли ташкилот рахбарлари билан биргаликда:

Бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш;

Туман ҳокимлигининг тегишли бюджетлар даромадлари ҳамда ҳаражатлари баланслигига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни молиявий ҳамда иқтисодий экпертизадан ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига таклиф бериш;

Ҳудудларда солиққа тортиш базасини кенгайтириш ҳамда молиявий аҳволни яхшилаш бўйича тегишли иложлар кўриш;

Бюджет ҳаражатларидан мақсадли фойдаланиш учун қатъий назорат ўрнатсин.

5. Туман давлат солиқ инспекцияси (О.Сарсенов)га туман маҳаллий бюджетининг даромадлар белгиланган солиқ турлари бўйича ундириб борилишини таъминласин.

6. Туман молия бўлими (М.Розумов)га Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил давомида маҳаллий бюджет ҳаражатларининг қисқартирилиши натижасида пайдо бўлган қўшимча кутилаётган маблағлар ҳисобидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижасидаги               чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур ўзгаришлар киритиб бориш;

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминлашда асосийлигини тенг таҳлил қилиб бориш;

Зарур ҳолларда бюджет маблағларидан сақланиш асоссиз деб топилган ҳамда бюджет маблағларининг мақсадсиз ишлатилган ҳолларда пайдо бўлган бюджет ташкилотларини қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимлигига ҳамда тегишли бошқармаларга таклиф киритиш;

Ҳалқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашига маҳаллий бюджетнинг бажарилиши бўйича ҳар чоракда ҳисобот киритиш;

Туман ғазначилик бўлими билан биргаликда бюджет маблағларини мақсадли фойдаланиш ҳамда уларнинг мақсадсиз фойдаланишининг олдини олиш бўйича ғазначиликни бажарувчи рўйхат орқали қатъий назоратга олиш топширилсин.

7. Ушбу қарорниннг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Элликқалъа тумани кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссиясига топширилсин.

8. Ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тавсия қилинсин.

 

Халқ депутатлари Элликқалъа

тумани Кенгаши раҳбари:                                              С.Авезов

Umumiy takliflar

140