ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
1083 Хокимият Элликкалинского района 01/11/2018 16/11/2018 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Туманнинг “Амиробод” овул фуқаролар йиғини ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
ID-1083

Лойиҳа

 

Туманнинг “Амиробод” овул фуқаролар йиғини ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида» ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил
15 апрел, 15 сон, 197 модда) 5 моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сон Қарорига мувофиқ, туман ички ишлар бўлимининг 2018 йил 10 октябрдаги 917-сонли хатини инобатга олиб туманнинг “Амиробод” овул фуқаролар йиғини ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ички ишлар бўлимининг туман ҳудудидаги эскирган йўл белгиларини янгисига алмаштириш ва янги йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисидаги 917-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. «Амиробод» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 4Н69 автомобиль йўли бўйида жойлашган туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 5-сонли ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 28-сонли мактаб олдиларига “Йўл ҳаракати қоидалари” нинг 3.24 (50 км/соат) йўл белгиси ўрнатилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Матчанов ва туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги  бўлими бошлиғи И.Шеримбетов зиммаларига юклатилсин.

4. Мазкур қарор туман “Давр кўзгуси” газетасида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

ТУМАН ҲОКИМИ :                                                      С.АВЕЗОВ

Umumiy takliflar

684