Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10823 O’zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 04/12/2019 19/12/2019 8

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Farmoni
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
ID-10823

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПФ–5597-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш орқали уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий

ва ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини кучайтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПФ–5597-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш ________________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _______даги ПФ–______-сон Фармонига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 декабрдаги ПФ–5597-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаб, хизматдан бўшатилган ҳамда ёшга доир пенсия олувчи пенсионерлари шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан хизматга қайта қабул қилинган тақдирда уларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади”.

2. 1-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Umumiy takliflar: 8

1988