ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10814 Хокимият Пешкунского района 04/12/2019 19/12/2019 2

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-10814

2019 йил “ ”декабрь Пешку тумани - сон

Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил

15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг

118-банди ва 2015 йил 30 октябрдаги “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 306-сонли қарорларига мувофиқ, истеъмолчиларга махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6, 14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг

6, 25-моддаларига асосланиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

“Сувоқава” давлат унитар корхонаси Пешкў туман филиали томонидан аҳолига (истеъмолчилари)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериладиган ҳудудлар, ичимлик суви миқдори, муддати ва етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифлари, нархларни тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси Пешкў туман филиали раҳбари М.Аҳмедовга:

- ичимлик сувини белгиланган тартибда шартнома асосида махсус автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида, тўлиқ етказиб беришни таъминлаш;

- истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви бўйича

ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш

3. Туман ҳокимлиги умумий бўлими (Ш.Ҳайитов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат “Пешку овози” газетасида чоп этилишини, туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини ва электрон шаклда бир кунлик муддатда ижрочилар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига етказилишини ташкиллаштирсин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари К.Имомов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими А.Назаров

Umumiy takliflar

147