ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10800 Центральный банк Республики Узбекистан 12/12/2019 19/12/2019 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қарори лойиҳаси
ID-10800

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил

13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2019 йил “__” __________даги

___/___ – сон қарорига

ИЛОВА

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 2-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“регулятив капитал - банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали;”.

  1. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.”.

Umumiy takliflar

326