ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
108 Центральный банк Республики Узбекистан 03/08/2018 18/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Постановление Правления Центрального банка
ID-108

Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил

24 мартдаги 10/1-сон қарори (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси



М.Б. Нурмуратов

Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Кафолат бериш масаласи банкнинг кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. Берилган кафолатларнинг ҳисобини тўғри юритилиши банк бошқаруви раиси зиммасига юклатилади.”.

2. Қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин:

“71. Банк томонидан кафолат бериш қатъий ҳисобда турувчи бланкда расмийлаштирилади. Кафолат бланклари ҳисоби алоҳида дафтарда қайд этиб борилади. Кафолат бланклари шакли банкнинг ички тартибларида ягона шаклда белгиланади.

Кафолат бланклари Бош банк ва “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ягона шаклдаги махсус ҳимоя белгилари билан таъминланган қоғозда тайёрланиб, Бош банк томонидан банкнинг барча филиалларига етказилади.”.

Umumiy takliflar

753