ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10737 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 03/12/2019 18/12/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республикага олиб кириш тартибини соддалаштириш тўғрисида
ID-10737

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб киришни тартибга солиш, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали кимёвий, биологик воситаларини, республика қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ҳамда рўйхатга олишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш учун хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республикага олиб кириш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш, рўйхатга олиш ва рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан:

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республикага олиб кириш мувофиқлик сертификати берилган ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритилган тақдирда амалга оширилади;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республикага олиб кириш ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш юзасидан рўйхатга олинмаган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаган тарзда шошилинч чоралар кўриш талаб қилинадиган вазиятлар юзага келган ҳолларда бундай воситаларни бир йилгача муддатда тажриба тарзида қўллаш учун олиб киришга рухсат этилади. Бунда параллел равишда рўйхатга олиш синовлари ўтказилади;

заҳарлилик даражаси учинчи ва тўртинчи классда бўлган минерал ўғитлар, микроўғитлар, биостимуляторлар ҳамда биоўғитлар лаборатория таҳлиллари натижалари асосида рўйхатга олинади;

республикага олиб кириладиган халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган, олдин ўрганилган ва меъёрланган таъсир этувчи модда тўғрисидаги тўлиқ асосли маълумотлар ва регламентлари мавжуд бўлган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган препаратлар аналоглари бир вегетацион мавсумда биологик самарадорлик бўйича ўтказилган синовлар натижаларига кўра рўйхатга олинади;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олиш учун токсикологик-гигиеник, санитария-гигиеник ва экологик хусусиятларини ўрганиш бўйича буюртмачи томонидан асосланган маълумотлар, шу жумладан, хорижий давлатларда ўтказилган синовлар хулосалари тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлиги ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан токсикологик-гигиеник, санитария-гигиеник ва экологик синовлар ўтказилмасдан буюртмачи тақдим этилган ҳужжатлар экспертизаси хулосалари асосида рўйхатга олиш учун тавсия этилади;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республикага олиб кириш учун талаб этиладиган мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этилган пайтдан бошлаб икки иш кунидан ошмаслиги лозим.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20__ йил “___” _________даги ____-сон қарорига

илова

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш, рўйхатга олиш ва рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 5 сентябрдаги 735-сон қарорига мувофиқ кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий атамалар қўлланилади:

ариза берувчи – белгиланган тартибда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган юридик ва жисмоний шахслар;

Давлат кимё комиссияси – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси;

ишчи орган – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси Ишчи органи;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш – кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш учун рухсат берадиган тартиб-таомил;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари – кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини биологик самарадорлигини, токсикологик-гигиеник ва экологик хоссаларини аниқлаш;

кимёлаштириш воситалари – қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланишини жадаллаштириш, пишиб етилишини тезлаштириш, ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек тупроқ унумдорлигини яхшилаш учун фойдаланиладиган кимёвий ва бошқа воситалар;

комбинацияланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари – таркибида икки ва ундан кўп таъсир этувчи моддаси бўлган препарат;

рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома – кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

таъсир этувчи модда – ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг препаратив шакли таркибидаги биологик актив қисми;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари – ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий ва биологик воситалар;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналитик стандарти – таъсир этувчи модданинг стандарт намунаси;

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналоги – битта таъсир этувчи модда асосида, худди шундай препаратив шаклда тайёрланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;

фойдаланиш регламенти – кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш қоидалари;

эталон – рўйхатга олинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари самарадорлигини қиёслаш варианти.

3. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ёки хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши шарт.

5. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома Давлат кимё комиссияси томонидан берилади.

6. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.

7. Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш тақиқланади.

2-боб. Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар

8. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома асосида кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини амалиётда қўллашда ариза берувчилар томонидан бажарилиши шарт бўлган талаблар ва шартлар қуйидагилардан иборат:

одамлар ва жониворларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоидалар ҳамда тартибга риоя этишлари, мазкур воситалар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва атроф-муҳитни ифлослантиришига йўл қўймаслик.

3-боб. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва намуналар

9. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчилар (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакил) ушбу Низомга мувофиқ қуйидагиларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

маҳаллий ариза берувчилар томонидан бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчининг розилик хати ва ишлаб чиқариш сертификати;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказган субъектлар номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) бошқа шахс фойдаланганда тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси нусхаси;

мазкур Низомнинг 3-9-иловаларида назарда тутилган тартибда йиғилган, қисмлар бўйича гуруҳланган ва рақамланиб, тегишли равишда ариза берувчилар (раҳбари)нинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган техник ҳужжатлари тўпламининг (досье) бир хилдаги уч нусхаси;

синовлар ўтказиш учун зарур бўлган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг намуналари ва таққослаш учун эталонлари;

аналоги бўлмаган, янги ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда уларга тегишли аналитик стандарти;

янги микробиологик кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 6, 7, 9-иловаларга мувофиқ;

таркибида янги таъсир этувчи моддаси бўлган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3–9-иловаларга мувофиқ;

препаратив шакли ўзгарган ва (ёки) концентрацияси ўзгарган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналоги рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 3а, 4, 9-иловаларга мувофиқ;

янги препаратив шакли ўзгарган ва (ёки) титри ўзгарган микробиологик ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 6, 9-иловаларга мувофиқ;

таркибида олдин Давлат кимё комиссияси томонидан рўйхатдан ўтказилган, таъсир этувчи моддалари бўлган, комбинациялаштирилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 4, 9-иловаларга мувофиқ;

қайта рўйхатга олиш ёки қўллаш соҳаси кенгайтирилаётган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 3а, 9-иловаларга мувофиқ маълумотлар тақдим этилади.

10. Ариза берувчилардан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва намуналарни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

11. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар (намуналар) бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчиларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Бунда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари намуналари бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.

12. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва тегишли намуналар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатда ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси ва қабул қилган шахснинг лавозими, фамилияси, исми кўрсатилиб, имзоси қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчиларга берилади (юборилади).

13. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий маълумотлар ошкор қилинмаслиги лозим.

4-боб. Аризани кўриб чиқиш, рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

14. Давлат кимё комиссияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлиги ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларини ўтказиш режасини тасдиқлайди.

15. Рўйхатга олиш синовлари:

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлигини аниқлаш бўйича – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот муассасасалар томонидан;

токсикологик-гигиеник хоссаларини аниқлаш бўйича – Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан рухсат этилган илмий-тадқиқот муассасасалар томонидан;

экологик хоссаларини аниқлаш бўйича – Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот муассасасалар томонидан ўтказилади.

16. Рўйхатга олиш синовларини ўтказиш учун зарур бўладиган маблағлар ариза берувчилар томонидан синовни ўтказувчи муассасаларга, улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўлаб берилади.

17. Рўйхатга олиш синовлари режасига мазкур Низом талабларига мувофиқ рўйхатга олиш учун тақдим этилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари киритилади.

18. Синовни ўтказувчилар синов ўтказиш схемаси ва иш дастурларини ишлаб чиқади ва ариза берувчилар билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

19. Рўйхатга олиш синовларини ўтказиш учун ариза берувчилар улар бошланишидан бир ой олдин синовдан ўтказувчиларга зарур миқдордаги кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари намунасини, таққослаш учун эталонларини ва таъсир этувчи моддаларнинг аналитик стандартларини тақдим этиши шарт.

20. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уларнинг аналитик стандартлари ҳамда эталонларининг миқдори иш дастурларга мувофиқ синовларни ўтказадиган ташкилот томонидан аниқланади.

21. Тақдим этиладиган намуналарнинг ишончли сақланиши, мақсадига кўра хавфсиз фойдаланилиши учун жавобгарлик синовдан ўтказувчи зиммасида бўлади.

22. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари ишлаб чиқариш шароитларида тажриба тарзида тўлиқ вегетацион мавсумда (кўпи билан икки йилда) ўтказилади.

Бунда:

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш юзасидан рўйхатга олинмаган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаган тарзда шошилинч чоралар кўриш талаб қилинадиган вазиятлар юзага келган ҳолларда бундай воситаларни бир йилгача муддатда тажриба тарзида қўллаш учун олиб киришга рухсат этилади. Бунда параллел равишда рўйхатга олиш синовлари ўтказилади;

заҳарлилик даражаси учинчи ва тўртинчи классда бўлган минерал ўғитлар, микроўғитлар ҳамда биоўғитлар бўйича лаборатория таҳлиллари натижалари асосида рўйхатга олинади;

республикага олиб кириладиган халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган, олдин ўрганилган ва меъёрланган таъсир этувчи модда тўғрисидаги тўлиқ асосли маълумотлар ва регламентлари мавжуд бўлган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган препаратлар аналоглари бир вегетацион мавсумда биологик самарадорлик бўйича ўтказилган синовлар натижаларига кўра рўйхатга олинади;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олиш учун токсикологик-гигиеник, санитария-гигиеник ва экологик хусусиятларини ўрганиш бўйича буюртмачи томонидан асосланган маълумотлар, шу жумладан, хорижий давлатларда ўтказилган синовлар хулосалари тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлиги ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан токсикологик-гигиеник, санитария-гигиеник ва экологик синовлар ўтказилмасдан буюртмачи тақдим этилган ҳужжатлар экспертизаси хулосалари асосида рўйхатга олиш учун тавсия этилади;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республикага олиб кириш учун талаб этиладиган мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этилган пайтдан бошлаб икки иш кунидан ошмаслиги лозим.

23. Таркибида олдин Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган таъсир этувчи моддалари бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари аналоглари 2-3 муҳим экин турларида ўтказилган битта вегетация мавсуми синовидаги ижобий натижаларига кўра рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

24. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари синовдан ўтказилган далаларда етиштирилган ҳосил Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг рухсати билан фойдаланилиши мумкин.

25. Республика қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун зарур бўлган, алоҳида ҳолларда, тижорат қийматига эга бўлмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг рўйхатга олиш синовлари Давлат кимё комиссияси томонидан молиялаштирилади.

Бунда ишлаб чиқарувчи синов учун ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари намунасини зарур миқдорда етказиб беради.

26. Синовларнинг белгиланган тартибда ўтказилиши, натижаларнинг ишончлилиги, хулосалар ва тавсияларнинг объективлиги (холисоналиги) учун масъулият синовдан ўтказувчилар зиммасида бўлади.

27. Синовдан ўтказувчилар синовлар ва экспертиза натижалари бўйича илмий ҳисобот тайёрлайди, унинг асл нусхасини ва синовлар натижаларини баҳолаш далолатномаларини Давлат кимё комиссиясига тақдим этади.

28. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш тўғрисида ариза берган, шунингдек уларни яратган шахслар кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулоса тайёрланишида қатнашиши мумкин эмас.

29. Тайёрланган хулосалар асосида Давлат кимё комиссияси кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

30. Ишчи органнинг ҳисоб рақамига тўланган маблағ амалдаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланилади.

31. Ишчи орган Давлат кимё комиссиясининг қарорига асосан ариза берувчиларга мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган намунадаги рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиради ва беради (ёки юборади).

32. Давлат кимё комиссияси “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхати”ни (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) юритади ҳамда веб-сайтида эълон қилиб боради.

33. Рўйхатни юритиш ва эълон қилишга Давлат кимё комиссиясининг кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олиш ҳақидаги қарори асос бўлиб хисобланади.

34. Рўйхатни юритиш ва эълон қилиш харажатлари Давлат кимё комиссияси Ишчи органи томонидан қопланади.

35. Рўйхатга олиш муддати тугагандан сўнг, ариза берувчиларнинг аризасига кўра кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари кейинги муддатга қайта рўйхатга киритилиши мумкин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хулосалари асосидаги Давлат кимё комиссиясининг қарори кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини кейинги муддатга қайта рўйхатга киритилишига асос бўлади.

36. Қуйидагилар рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин:

рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва намуналарининг ариза берувчилар томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши, рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомга мувофиқ кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларини ўтказиш якунлари бўйича асослантирилган салбий хулосалар олиниши.

37. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беришнинг бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

38. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги хабарнома ариза берувчиларга ёзма шаклда, рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ҳамда ариза берувчилар кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).

39. Ариза берувчилар рад этиш сабабларини бартараф этишга ва такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

40. Рад этиш сабабларининг ариза берувчилар томонидан бартараф этилиши кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлиги хоссаларининг ўзгаришига олиб келса, у ҳолда ариза янгидан берилган ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.

41. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда илгари ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.

42. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беришнинг рад этилгани тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчилар томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.

5-боб. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани қайта расмийлаштириш, дубликатлар бериш

43. Ариза берувчилар қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи ўзгарганда, фаолият кўрсатиш жойини (почта манзилини) ўзгартирмасдан ариза берувчилар ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилганда, рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.

Бунда ариза берувчилардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

44. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани қайта расмийлаштиришда берилган рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

45. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани қайта расмийлаштириш ва бериш ариза олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

46. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда ариза берувчиларнинг аризасига биноан унинг дубликати берилади.

47. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани дубликатини расмийлаштириш ва бериш ариза олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

6-боб. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини

тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш

48. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.

49. Қуйидагилар рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир маротаба қўпол равишда бузилишига киради:

Давлат кимё комиссияси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилишини текширувлардан бош тортиш;

ҳаракатларни ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд зарар етказилишининг реал хавфини пайдо қилиш.

50. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

қўлланилаётган воситалар таркибида аралашмалар бўлса ёки уларнинг таркиби рўйхатга олинган таркибдан фарқ қилса;

рўйхатга олинган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари қўлланилганда фуқаролар соғлиғига, атроф муҳитга ёки фойдали энтомофагларга зарар етказилиши эҳтимоли тўғрисида янги илмий жиҳатдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлса.

50. Рўйхатга олинган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг номақбул хоссалари, биологик жиҳатдан самарадорлиги паст эканлиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хулосаси асосида Давлат кимё комиссияси уларнинг рўйхатга олинганлигини бекор қилади.

7-боб. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномалар реестрини юритиш

51. Ишчи орган берилган рўйхатга олганлик тўғрисидаги гувоҳнамаларнинг реестрини юритади.

52. Берилган рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномаларнинг реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчиларнинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили, телефони;

рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами;

рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати;

рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, уни бекор қилиш ва унинг дубликатини беришнинг асоси ва санаси.