ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10725 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 10/12/2019 17/12/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-10725

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги

ПФ–5812-сон “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 1 апрелдаги, 20-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами

2454, 2013 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,

2013 й., 18-сон, 237-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасаларининг ўқув

ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Н.Хусанов

Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза

қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ таълим муассасаларининг ўқув

ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.”.

2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.”.

3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Таълим муассасаларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги

286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни

ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.”.

4. 41-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 84-бандда “давлат санитария назорати органлари” деган сўзлар “ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

377