ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10531 Министерство юстиции Республики Узбекистан 28/11/2019 11/12/2019 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 1 июлдаги 546-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-10531

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 1 июлдаги 546-сон қарорига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги “Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3286-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 2019 йил 12 ноябрдаги ПҚ–4518-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, дарё ўзанларини тозалаш

ва қирғоқларини мустаҳкамлаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 1 июлдаги 546-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси – энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг _____ йил “____ __________ ______ -сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 1 июлдаги 546-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 1-бандда:

а) “а” кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

2020 йил 1 январдан барча норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш (дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш бундан мустасно) ҳуқуқи учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари асосида 20 кундан ошмаган муддатда берилиши”;

б) “б” кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил
25 сентябрдаги ПҚ–3286-сон қарорига мувофиқ дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш (қум-шағал материалларини қазиб олиш бундан мустасно) тасдиқланган захиралар мавжудлиги ва сув режимига салбий таъсирга йўл қўймаслик шарти билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин”.

2. Низомнинг 6-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш жараёнида
қум-шағал материалларини қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия олиш талаб қилинмайди.

Дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш фақат уларни тозалаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби
тўғрисидаги низом талаблари асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари
ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади”.

Umumiy takliflar

123