ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10476 Министерство юстиции Республики Узбекистан 24/11/2019 08/12/2019 1

Muhokama yakunlandi

Указ Президента Республики Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5816-сон Фармони)
ID-10476

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5816-сон Фармони)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5816-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПФ–4216-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                                                                                                                                                                               Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _________даги

ПФ–_____-сон Фармонига
ИЛОВА

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5490-сон Фармони 15-бандининг иккинчи хатбошисидаги “давлат нотариал идоралари” сўзлари “нотариуслар” сўзи билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3666-сон қарорида:

а) 11-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги “нотариуслар” сўзи “давлат нотариал идоралари нотариуслари” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги “12” рақами “15” рақами билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

10-банднинг 10-кичик бандида:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“нотариус ваколатларини бериш бўйича танлов ўтказиш ва малака имтиҳонини топшириш тартибини белгилайди;”;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси (кейинги ўринларда Нотариал палата деб юритилади) билан келишилган ҳолда нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;”;

тўққизинчи хатбошидаги “нотариал идоралар” сўзлари “нотариусларнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи – ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

“хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялайди;

Нотариал палата билан биргаликда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш ва ҳисоб рўйхатидан чиқариш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;”;

ўнинчи – йигирма саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн учинчи – ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“нотариуслар лавозимлари энг кам сонини тасдиқлайди ва муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимлари энг кам сонини белгилайди;”;

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“пуллик хизматлар, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар рўйхатларини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ундириладиган тўловларнинг миқдорларини ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан ундириладиган тўловларнинг энг кўп миқдорларини, шунингдек нотариал архивлар томонидан нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатлари, рўйхатлардан кўчирмалар, маълумотномалар ва архив ҳужжатларининг нусхалари берилганлиги учун тўловларнинг миқдорларини тасдиқлайди;”;

12-банднинг 24-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“24) хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ва адвокатларга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш;”.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4185-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошисидаги “давлат нотариал идоралари” сўзлари “нотариуслар” сўзи билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4270-сон қарорида:

а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси ва 3-банднинг “в” кичик бандидаги “давлат нотариал идоралари” сўзлари “нотариуслар” сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги “давлат нотариал идорасининг” сўзлари “нотариуснинг” сўзи билан алмаштирилсин;

в) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги “давлат нотариал идорасига” сўзлари “нотариусга” сўзи билан алмаштирилсин.

 

Umumiy takliflar

474