Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10400 O’zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 22/11/2019 06/12/2019 1

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi Qarori
Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-10400

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматларини кўрсатишда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 12 ноябрдаги ПФ–5872-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ________________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири                                                  А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ноябрдаги ____-сон қарорига

1-илова

Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда ЖШШИР деб аталади) аниқлаш ва бериш тартибини белгилайди.

2. ЖШШИР Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами – жисмоний шахснинг ягона идентификатори;

маълумотларни йиғиш пункти – ЖШШИР олиш учун мурожаат қилган жисмоний шахснинг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини жамлаш, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда ДПМ деб аталади) юбориш ҳамда тайёр шакллантирилган ЖШШИРни бериш вазифасини бажарувчи ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари;

электрон талабнома – ЖШШИР олувчи шахс ҳақида маълумотларни йиғиш пунктида шакллантирилган биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни ўз ичига олувчи электрон ҳужжат;

токен – фойдаланувчини тизимда қайд этиш, электрон ёзишмаларни ҳимоялаш ва ахборот ресурслари билан маълумотлар алмашинуви хавфсизлигини таъминловчи электрон (USB) калит;

оператор – ЖШШИР бериш учун электрон талабномани тўлдирувчи
ва ДПМ томонидан берилган ЖШШИР тақдим этувчи Миграция
ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг масъул ходими.

2-боб. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини
аниқлаш тартиби

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, машинада ҳисобланадиган ҳужжатлар учун IСАО халқаро стандарти талабларига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларида, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаларида ҳамда ва бошқа ҳужжатларда фойдаланиш учун зарурдир.

5. ЖШШИР – қуйидаги тартибда жойлашган ўн тўртта ўн рақамидан иборат бўлади:

2.1. гуруҳ: Жинси ва туғилган асри индекси

1 – 1800.1.01. – 1899.31.12 да туғилган эркаклар;

2 – 1800.1.01 – 1899.31.12 да туғилган аёллар;

3 – 1900.1.01 – 1999.31.12 да туғилган эркаклар;

4 – 1900.1.01 – 1999.31.12 да туғилган аёллар;

5 – 2000.1.01 – 2099.31.12 да туғилган эркаклар;

6 – 2000.1.01 – 2099.31.12 да туғилган аёллар.

2.2. гуруҳ: Форматдаги туғилган сана: ЙЙООКК (йил, ой, кун).

2.3. гуруҳ: Туман, шаҳар коди.

2.4. гуруҳ: Ушбу кунда туғилган ва ушбу туманда, шаҳарда паспорт ёки яшаш гувоҳномасини олган олган жисмоний шахснинг тартиб рақами.

Тартиб рақами паспорт ёки яшаш гувоҳномасини олиш навбатига мувофиқ ҳисоблагич бўйича ҳосил бўлади.

2.5. гуруҳ: Контроль рақами.

Контроль рақами (14-позиция) 10 модули бўйича доимий равишда такрорланувчи 731 731... салмоқ функцияси билан қуйидаги тарзда ҳисобланади:

Рақамли маълумотларнинг тегишли элементи рақами тегишли мунтазам позицияда турган салмоқ кўрсаткичига чапдан ўнга кўпайтирилади.

Ҳар бир кўпайтириш натижалари жамланади.

Ҳосил бўлган йиғинди 10 (модуль)га бўлинади.

Бўлишда қолган қолдиқ контроль рақами ҳисобланади.

Коднинг ҳақиқийлиги текширилади.

1-мисол.

1963 йил 12 октябрда туғилган, 024 тартиб рақами берилган эркак учун ҳисобланган контроль рақами.

3

12

10

63

204

024

7

31

73

17

317

317

_________________________________________________________________________________________

21

32

70

621

6028

0228

Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:

21+3+2+7+0+6+21+6+0+28+0+2+28=124

Натижа 10 га бўлинади: 124/10—12 (қолдиқ — 4), шундай қилиб контроль рақами 4 га тенг, фуқаронинг коди эса:

3 121063 204 024 4

2-мисол.

1940 йил 2 январда туғилган, 001 тартиб рақами берилган аёл учун ҳисобланган контроль рақами.

4

02

01

40

205

001

28

02

03

40

6035

007

Ҳосил бўлган рақамлар жамланади:

28+0+2+0+3+4+0+6+0+35+0+0+7+=85

Натижа 10 га бўлинади: 85/10=8 (қолдиқ — 5), шундай қилиб контроль рақами 5 га тенг, фуқаронинг коди эса:

4 020140 205 001 5

3-боб. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация
рақамини бериш тартиби

6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча ёки доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЖШШИР ДПМ томонидан маълумотларни йиғиш пунктининг талабномаси асосида Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими орқали тақдим этилади.

7. ЖШШИР қуйидаги ҳолларда берилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросига биометрик паспорт берилганда;

чет элга чиқиш муносабати билан 16 ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилганда;

фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда;

чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси берилганда.

8. ЖШШИР чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга корхона, муассаса ва ташкилотларнинг сўровномаларига асосан жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини шакллантириш учун берилади.

9. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЖШШИР уларнинг маълумотларни йиғиш пунктига қилган оғзаки мурожаатларига асосан берилади.

10. ЖШШИР мавжуд бўлмаган шахсларга ЖШШИР қуйидаги ҳужжатлар асосида расмийлаштириб берилади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча истиқомат қилаётган чет эл фуқароларига – чет эл фуқаросининг паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга – ҳаракатланши ҳужжати;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга – яшаш гувоҳномалари.

11. Маълумотларни йиғиш пункти оператори томонидан жисмоний шахснинг биографик (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, ЖШШИР бериш учун асос бўладиган ҳужжатининг серияси ва рақами, берган органнинг номи ва санаси) ҳамда биометрик (фотосурати ва барча қўл бармоқ излари) маълумотлари Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимига киритилиб электрон талабнома шакллантирилади ва токен билан тасдиқланади.

Токен билан тасдиқланган электрон талабнома Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими доирасида махсус ҳимояланган алоқа канали орқали реал вақт режимида ДПМга жўнатилади.

12. Электрон талабнома ДПМ томонидан қабул қилиб олингандан сўнг уч иш куни ичида ЖШШИР шакллантирилиб маълумотларни йиғиш пунктига электрон шаклда юборилади.

13. ДПМ томонидан юборилган ЖШШИР маълумотларни йиғиш пункти оператори томонидан мазкур Низомнинг 1 – иловасига мувофиқ маълумотнома шаклида чоп этилади ва мурожаат муаллифига тақдим этилади.

14. ЖШШИР бериш ушбу Низомга 2 – иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

4-боб. Якунловчи қоида

15. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикасида жисмоний

шахсларга шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-илова

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация

 рақами берилганлиги ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

1. Фамилияси_______________________________________________________

2. Исми____________________________________________________________

3. Отасининг исми__________________________________________________

4. Туғилган санаси________________________________

5. Паспорт (яшаш гувоҳномаси) серияси______________________________

6. Паспорт (яшаш гувоҳномаси) рақами_______________________________

7. ЖШШИР

_______________________                                 ______________________

         (оператор Ф.И.О.)                                                                         (имзо)

Ўзбекистон Республикасида жисмоний

шахсларга шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-илова

Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бериш

СХЕМАСИ

3-босқич

ДПМ

1. Электрон талабномага мувофиқ ЖШШИР шакллантирилади.

2. Шакллантирилган ЖШШИРни маълумотларни йиғиш пунктига электрон тарзда юборади.

1 иш кунида

3 иш кунида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний шахс

ЖШШИР олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига шахсан мурожаат қилади.

ЖШШИР олишга зарурат юзага келганида

2-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

1. Жисмоний шахсга аввал ЖШШИР бириктирилганлигини ўрганади.

2. Талабгор номига электрон талабнома расмийлаштиради.

3. Электрон талабномани ДПМга юборади.

Жисмоний шахс мурожаат қилган куннинг ўзида

3-босқич

ДПМ

1. Электрон талабномага мувофиқ ЖШШИР шакллантирилади.

2. Шакллантирилган ЖШШИРни маълумотларни йиғиш пунктига электрон тарзда юборади.

1 иш кунида

2 иш кунида

4-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

1. ДПМ томонидан юборилган ЖШШИРни бланкага чоп этади ва жисмоний шахсга хабар беради.

2. Жисмоний шахсга ЖШШИРни тақдим этади.

1 иш кунида

Жисмоний шахс мурожаат қилган куннинг ўзида

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ноябрдаги ____-сон қарорига

2-илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РУЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш тартиби тўғрисида” 1996 йил 31 майдаги 200-сон қарори.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 июлдаги ПҚ–3852-сон қарори)” 2018 йил 19 ноябрдаги 934-сон қарори иловасининг 1-банди.

Umumiy takliflar: 1

3797