ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10237 Хокимият города Каттакурган 16/11/2019 01/12/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Каттақўрғон шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари иш кунларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-10237

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосланиб, Каттақўрғон шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларини фаолият кўрсатишини янада ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада шаҳар аҳолисига қўлай ва сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ҳамда “Деҳқон” МЧЖ ва “SAMKAT ОАZIS DURDONASI” МЧЖ таъсисчиларининг 2019 йил 6 ноябрдаги умумий йиғилиш қарорини инобатга олиб;

 ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Каттақўрғон шаҳридаги “Деҳқон” МЧЖ ва “SAMKAT ОАZIS DURDONASI” МЧЖ таъсисчиларининг 2019 йил 6 ноябрдаги умумий йиғилиш қарорларида кўрсатилган бозорлар ва савдо комплекслари иш кунларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Каттақўрғон шаҳридаги “Деҳқон” МЧЖ ва “SAMKAT ОАZIS DURDONASI” МЧЖ (бозор ва савдо комплекслари)нинг иш кунлари ҳафтанинг чоршанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба кунлари этиб белгилансин. Ҳафтанинг сешанба куни тозалик куни этиб белгилансин. 

3. “Деҳқон” МЧЖ ва “SAMKAT ОАZIS DURDONASI” МЧЖ раҳбарларига ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан белгиланган тартибда бозорларни фаолият кўрсатиши учун шарт-шароит яратсин.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Маматов зиммасига юклатилсин.

 

Шаҳар хокими                                                     М.Хашимов

Umumiy takliflar

85