ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10227 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 15/11/2019 30/11/2019 0
O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-10227

Сурхондарё вилоятида саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг:

а) Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида жойлашган “Қумқўрғон таъмирлаш механика заводи” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда давлат улуши деб аталади) “Сурхон Комбинат” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда “Сурхон Комбинат” МЧЖ деб аталади) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали “ноль” харид қийматида сотиш;

б) “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида жойлашган “Шўртан нефтегаз текстил” масъулияти чекланган жамиятидаги улушини кейинчалик белгиланган тартибда сотиш учун Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Белгилансинки:

а) “Сурхон Комбинат” МЧЖ қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:

икки йил давомида камида 35,0 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритган ҳолда, ип-калавани бўяш, трикотаж мато сочиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;

камида 300 та янги иш ўринларини яратиш;

б) “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг “Шўртан нефтегаз текстил” МЧЖдаги улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига “Ўзбекнефтегаз” АЖ устав капиталидаги давлат улушини “Шўртан нефтегаз текстил” масъулияти чекланган жамияти устав капитали миқдорида камайтириш ҳисобига ўтказилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:

а) Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шартларда “Сурхон Комбинат” МЧЖ билан давлат улушини “нол” харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини;

“Сурхон Комбинат” МЧЖ томонидан қабул қилинадиган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласинлар.

б) икки ойлик муддатда “Ўзбекнефтегаз” АЖнинг “Шўртан нефтегаз текстил” МЧЖдаги улушини Агентликка ўтказсин ва уни белгиланган тартибда савдоларга чиқарилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
24 сентябрдаги “Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган ташкилотларни жадал реализация қилиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида” 800-сонли қарорини 1-иловасининг 49-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 апрелдаги “2017-2018 йилларда Сурхондарё вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларининг кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 182-сонли қарорининг 10-бандида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ибн Сино кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган темир йўл шифохонасининг маъмурий ва қоровулхона биносига 2018 йилнинг иккинчи чораги якунига қадар 16,0 млрд. сўм инвестиция киритиш орқали объектда замонавий электротехника воситалари, шу жумладан телевизорлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда 80 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан “Термиз канцелярия моллари” МЧЖга “ноль” харид қийматда сотилиши белгиланганлиги;

Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва “Термиз канцелярия моллари” МЧЖ ўртасида ҳамда Термиз шаҳар ҳокимлиги иштирокида 2017 йил 10 апрелда 350-сонли олди-сотди шартномаси тузилганлиги;

“Термиз канцелярия моллари” МЧЖ томонидан бугунги кунда объектда замонавий технологиялар асосида тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 апрелдаги 182-сонли қарорининг 10-банди иккинчи хатбошидаги “Бунда, объектда замонавий электротехника воситалари, шу жумладан телевизорлар ишлаб чиқариш ва объектни 2018 йилнинг иккинчи чорагида ишга тушириш белгилаб қўйилсин” сўзлари “Бунда, объектда замонавий технологиялар асосида тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини
2019 йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушириш белгилаб қўйилсин” сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.М. Ғаниев, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

           Бош вазири                                                       А.Арипов

 

Umumiy takliflar

86