ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10204 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 14/11/2019 29/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ID-10204

Лойиҳа

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

 

 

 

 

 

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 октябрдаги 855-сон “Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорида 3-иловаси билан тасдиқланган “Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”га иловага мувофиқ ўзгартириш
ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров
ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

  Бош вазири                                                     А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
 2019 йил “___”__________ даги ____–сон қарорига
илова

 

 

“Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”га ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 1-бандга қуйидаги мазмунда иккинчи хатбоши қўшилсин:  

“Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

сув объекти – сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар
ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек булоқлар ва бошқа объектлар;

ер усти сувлари ер қобиғининг устида жойлашган сувлар;

ер ости сувлари – ер сатҳидан пастда ер қобиғининг тоғ жинслари қатламларида жойлашган сувлар;

сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш;

сув истеъмолчиси – ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;

сувдан фойдаланиш – юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

сувдан фойдаланувчи – сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс.”

2. 2-бандда:

а)  қуйидаги таҳрирда иккинчи хатбоши қўшилсин:  

“Икки ва ундан ортиқ сув олиш иншоотлари битта тизимга уланган ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда алоҳида рухсатномалар олинади”;

б) иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга ҳамда жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари ва томорқа ер участкаларини суғориш учун суткасига 5 м3гача сувдан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди.”

3. 4-банднинг б) хатбошиси қуйидаги таҳрирда қайта баён қилинсин:

б) сув хўжалиги органлари (суғориш мақсадлари учун сув олинганда), коммунал хўжаликда хизмат кўрсатиш органлари (аҳолининг хўжалик-ичимлик
ва марказлашган ичимлик сув таъминоти мақсадлари учун сув олинганда), санитария назорати органлари (ичимлик сув таъминоти мақсадлари учун сув олинганда) (кейинги ўринларда келишувчи органлар деб аталади) ўзларининг идоравий мансублигига қарашли рухсатномани келишади.

4. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «3з» сўзи «3и» сўзи билан алмаштирилсин;

5. 12-банднинг биринчи хатбошидаги “кўрсатилиши” сўзидан кейин “ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолатларда илова қилиниши” сўзлари билан тўлдирилсин.

6. Маъмурий Регламентнинг 2-иловасидаги “II. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш манбаи ҳақида маълумот” бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 

   “

1. Сув манбаи:

табиий сув объектлари

 ”

ер ости сувлари

сунъий сув объектлари

2. Сувдан фойдаланиш ёки истеъмол қилишдан мақсад:

хўжалик-ичимлик

ишлаб чиқариш-техник

суғориш

зах қочириш

балнеологик

яйловларни суғориш, чорвани суғориш, қадоқлаш, шахтадан сув чиқариш ва шу кабилар

3. Жами сув олиш миқдори, минг.м3/йил

 

 

7. Маъмурий Регламент “Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати” 3и-иловаси билан тўлдирилсин.

 

 

 

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3и-илова

 

 

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

 

1. Хўжалик фаолияти (ишлаб чиқаришнинг мақсади, қуввати, технологик цикллар), ишчи-ходимлар сони, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони, сув олиш манбалари (бурғу қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ кабилар) ва уларнинг сони, сувни ишлатилиш мақсадларига қараб таснифи, суғориладиган ёки ободонлаштириладиган ер майдонлари ва бошқа сувдан фойдаланиш (истеъмол қилиш) объектлари тўғрисидаги маълумотлар.

2. Фойдаланиладиган сув олиш иншоотларининг қуввати ва техник жиҳозланганлиги (насос агрегатлари, сувни ўлчаш воситалари, сув минораси, хлоратория каби ёрдамчи иншоотлар), сув таъминотининг иккиламчи айланма тизими.

3. Сув олиш иншоотидан фойдаланиш бўйича биринчи марта рухсатнома расмийлаштирилганда, иншоотлар техник паспорти.

4. Гуруҳли сув олиш иншоотларида ер ости сув ишлаб чиқариш мониторинги юритилиши ҳолати ва натижалари.

5. Якка тартибдаги иншоотлар бўйича сўнгги йилги сувдан фойдаланганлик ҳисоботи, сувнинг сифат кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар.

6. Сув истеъмолининг меъёрий ҳисоб китоби.

7. Сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича мўлжалланган тадбирлар тўғрисидаги маълумот.

8. Сув таъминоти ҳамда сувни чиқариб ташлаш схемаси.

 

Umumiy takliflar

258