ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10198 Министерство обороны Республики Узбекистан 14/11/2019 29/11/2019 11

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-10198

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Қонунчилик палатаси томонидан

_____________да қабул қилинган

 

Сенат томонидан ____________да

маъқулланган

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган “Мудофаа тўғрисида”ги 641-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майдаги 211-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 80-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда;
2009 йил, № 12, 470-модда;
2018 йил, № 4, 224-модда) 8-моддасининг
ўн учинчи хатбошисидаги
ҳарбий таълим факультетларини, шунингдек ҳарбий тайёргарлик ўқув марказларини (ҳарбий кафедралар ёки циклларни)” деган сўзлар “ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларни)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2016 йил, № 9,
276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда;
2018 йил, № 4, 224-модда, № 7,
431-модда;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, № 36, 656-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 7-модда тўртинчи қисмининг русча матнидаги военно-образовательных” деган сўзлар “военных образовательных” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 9-модда:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:

 

Қўшин унвонлари

Кема таркибидаги унвонлар

 

I. Оддий аскарлар таркиби

 

оддий аскар

матрос

 

II. Сержантлар таркиби

 

кичик сержант

III даражали сержант

II даражали сержант

I даражали сержант

катта сержант

старшина

III даражали старшина

II даражали старшина

I даражали старшина

бош старшина

 

III. Офицерлар таркиби

 

Кичик офицерлар таркиби

 

лейтенант

катта лейтенант

капитан

лейтенант

катта лейтенант

капитан-лейтенант

 

Катта офицерлар таркиби

 

майор

подполковник

полковник

III ранг капитани

II ранг капитани

I ранг капитани

 

Генераллар таркиби

 

генерал-майор

генерал-лейтенант

генерал-полковник

армия генерали

 

 

 

 

.

 

олтинчи қисмидаги “ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг” деган сўзлар “офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчи
ва ҳарбий хизматга мажбурнинг” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва умумҳарбий низомлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.

Офицерлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан резерв ёки захирадаги шахсларни ҳарбий унвондан улар оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганларида фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиш мумкин.”;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:

Сержантлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан маҳрум этиш ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда суд ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг қарори билан амалга оширилиши мумкин.”;

3) 10-модданинг бешинчи қисмидаги “кафолат ва имтиёзлари сақланган ҳолда” деган сўзлар “таъминотнинг барча турлари, кафолат
ва имтиёзлар сақланган ҳолда” деган сўзлар билан алмаштрилсин;

4) 11-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади.”;

5) 12-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги “ҳарбий таълим” деган сўзлар “олий ҳарбий таълим” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 15-модда:

номидаги “ҳарбий таълим” деган сўзлар “олий ҳарбий таълим” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг русча матнидагивоенно-образовательные” деган сўзлар “высшие военные образовательные” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 16-модданинг биринчи қисмидаги “(ҳарбий кафедралар, цикллар
ва факультетларда)” деган сўзлар “(ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 24-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Контракт бўйича ҳарбий хизматга қуйидаги талабларга жавоб берувчи фуқаролар қабул қилинадилар:

оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига – ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;

оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига – муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;

оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига – муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий маълумотга эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;

олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига –
ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари;

офицерлар таркиби лавозимларига – қирқ ёшгача бўлган резервдаги
ва захирадаги офицерлар.”;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Контрактлар тузиш, шу жумладан олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан контрактлар тузиш, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаб олиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.”;

9) 25-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган фуқароларга қонунчиликка мувофиқ бошқа имтиёз ва кафолатлар ҳам белгиланиши мумкин.”;

10) 26-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган, эгаллаб турган лавозимида юксак касбий тайёргарлиги, катта амалий иш тажрибаси бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.”;

11) 27-модда:

биринчи қисмининг:

биринчи хатбошисидаги “Ҳарбий хизматда” деган сўзлар “Ҳақиқий ҳарбий хизматда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги “ҳарбий хизматга” деган сўзлар “муддатли ҳарбий хизматга” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун – тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий лавозимга тайинланган шахслар учун - тегишли Фармон, қарор ёки фармойиш имзоланган кун ҳисобланади.”;

учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 28-модда:

номидаги “Ҳарбий-таълим” деган сўзлар “Олий ҳарбий таълим” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмидаги “Ҳарбий-таълим” деган сўзлар “Олий ҳарбий таълим” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи ва иккинчи жумлаларидаги
“Ҳарбий-таълим” деган сўзлар “Олий ҳарбий таълим” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги “Ҳарбий-таълим” деган сўзлар “Олий ҳарбий таълим” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги “Ҳарбий-таълим муассасасидан” деган сўзлар “Олий ҳарбий таълим муассасасидан” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

Ўқишнинг иккинчи йилида олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилган курсантлар (интизомсизлиги ва соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишдан четлаштирилганлар бундан мустасно) оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларида контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин.”;

13) 29-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

1) ёш бўйича – у ҳарбий хизматда бўлишининг белгиланган
ёш чегарасига етганида, шу жумладан белгиланган тартибда узайтирилган ҳарбий хизмат муддати тугаганда;

2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда – чақирув бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг қонунчиликда белгиланган муддати тугаганда (бўшатиш учун бошқа асослар бўлмаган тақдирда);

3) контракт муддати тугаганда – бўшатиш учун бошқа асослар бўлмаган тақдирда, агар амалдаги контрактнинг тугаши вақтида ҳарбий хизматчи ёки вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан янги контракт тузмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;

4) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан, ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмай қолганда ва уни бўшатишга бошқа асослар бўлмаган тақдирда;

5) соғлиғининг ҳолатига кўра – уни ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматга яроқсиз деб топганлиги муносабати билан;

6) томонлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;

7) интизомсизлиги сабабли курсантлар олий ҳарбий таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилиши муносабати билан, бўшатишга бошқа асослар бўлмаган тақдирда;

8) ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракат содир этганда;

9) давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинганлиги муносабати билан;

10) озодликдан ёки ҳарбий унвондан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

11) қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганлиги муносабати билан ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжуд бўлганда.”;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга, ҳарбий ҳисобдан чиқарилган тақдирда эса истеъфога бўшатилади.”;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

Резервда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ёки ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳарбий хизматчилар истеъфога бўшатилади.”;

14) 30-модда:

учинчи қисм чиқариб ташлансин;

тўртинчи – тўққизинчи қисмлар тегишинча учинчи – саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

15) 31-модда:

учинчи қисмидаги “жанговар қўшилмалари ва қисмлари, жанговар таъминот бўлинмалари” деган сўзлар “жанговар қўшилмалари, қисмлари
ва жанговар таъминот бўлинмалари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги “чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни” деган сўзлар “муддатли ҳарбий хизматни ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

16) 42-модданинг учинчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низом билан” деган сўзлар “қонунчиликка мувофиқ” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

17) 44-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ходимлари лавозимларига махсус унвон берилган ҳолда хизматга кирган шахслар резервдагилар
ва захирадагилар ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим.”. 

 

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги 478-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 65-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил,
№ 6, 262-модда;
2018 йил, № 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 4-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларида (ҳарбий кафедралар, цикллар
ёки факультетларда)
” деган сўзлар “ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда)” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 8-модданинг учинчи қисмидагиҳарбий тайёргарлик бўйича тегишли ўқув бўлинмаларида (ҳарбий кафедралар, цикллар
ёки факультетларда)
” деган сўзлар “тегишли ҳарбий тайёргарлик
ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик
ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда)
” деган
сўзлар билан алмаштирилсин.

 

4-моддаЎзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

 

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

 

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш. Мирзиёев

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси буйича

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

 

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

I. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 641-XII-сон «Мудофаа тўғрисида»ги Қонуни

8-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг мудофаа

соҳасидаги ваколатлари

 

(биринчи хатбоши) Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони:

...

(ўн учинчи хатбоши) ҳарбий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, олий таълим муассасалари қошида ҳарбий таълим факультетларини, шунингдек ҳарбий тайёргарлик ўқув марказларини (ҳарбий кафедралар ёки циклларни) ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади;

 

...

8-модда. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг мудофаа

соҳасидаги ваколатлари

 

(биринчи хатбоши) Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони:

...

(ўн учинчи хатбоши) ҳарбий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларини, олий таълим муассасалари қошида ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларини (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларни) ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади;

...

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 октябрдаги
ПҚ–4496-сон қарори талабларига асосан таклиф этилмоқда.

II. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни

7-модда. Контракт бўйича ҳарбий хизмат

 

...

(тўртинчи қисм) Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан ўқиш даври учун келгусида уларнинг офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни камида беш йил мажбурий ўташ шарти билан контракт тузилади.

...

7-модда. Контракт бўйича ҳарбий хизмат

 

...

(тўртинчи қисм) Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан ўқиш даври учун келгусида уларнинг офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни камида беш йил мажбурий ўташ шарти билан контракт тузилади.

...

 

 

 

7-модда тўртинчи қисмининг русча матнидаги “военно-образовательных” деган сўзларни “военных образовательных” деган сўзлар билан алмаштириш таклиф этилмоқда (таққослаш жадвалининг рус тилидаги матнига қаралсин).

 

9-модда. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий

хизматга мажбурлар таркиби.

Ҳарбий унвонлар

 

(биринчи қисм) Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.

(иккинчи қисм) Офицерлар таркиби кичик офицерлар, катта офицерлар ва генераллар таркибига бўлинади.

(учинчи қисм) Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурга тегишли ҳарбий унвон берилади. Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонлар қўшин унвонлари ва кема таркибидаги унвонларга бўлинади.

(тўртинчи қисм) Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:

 

Қўшин унвонлари

Кема таркибидаги унвонлар

I. Оддий аскарлар таркиби

оддий аскар

матрос

II. Сержантлар таркиби

кичик сержант

сержант

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

катта сержант

тўлдирилмоқда

тўлдирилмоқда

2-даражадаги старшина

1-даражадаги старшина

бош старшина

III. Офицерлар таркиби.

Кичик офицерлар таркиби

лейтенант

катта лейтенант

капитан

лейтенант

катта лейтенант

капитан-лейтенант

Катта офицерлар таркиби

майор

подполковник

полковник

3-даражадаги капитан

2-даражадаги капитан

1-даражадаги капитан

Генераллар таркиби

генерал-майор

генерал-лейтенант

генерал-полковник

армия генерали

 

 

(бешинчи қисм) Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига берилади.

(олтинчи қисм) Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишинча “адлия” ёки “тиббий хизмат” сўзлари қўшилади.

 

(еттинчи қисм) Резервдаги, захирадаги ёки истеъфодаги фуқароларнинг ҳарбий унвонига тегишинча “резервдаги”, “захирадаги” ёки “истеъфодаги” деган сўзлар қўшилади.

(саккизинчи қисм) Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

(тўққизинчи қисм) Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва ҳарбий уставлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун катта офицерлар ва генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.

(ўнинчи қисм) Офицерлар таркибига кирувчиларни ҳарбий унвондан улар оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганларида фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиш мумкин.

 

 

 

Тўлдирилмоқда

9-модда. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий

хизматга мажбурлар таркиби.

Ҳарбий унвонлар

 

(биринчи қисм) Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.

(иккинчи қисм) Офицерлар таркиби кичик офицерлар, катта офицерлар ва генераллар таркибига бўлинади.

(учинчи қисм) Ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурга тегишли ҳарбий унвон берилади. Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонлар қўшин унвонлари ва кема таркибидаги унвонларга бўлинади.

(тўртинчи қисм) Қуролли Кучларда қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:

 

Қўшин унвонлари

Кема таркибидаги унвонлар

I. Оддий аскарлар таркиби

оддий аскар

матрос

II. Сержантлар таркиби

кичик сержант

III даражали сержант

II даражали сержант

I даражали сержант

катта сержант

старшина

III даражали старшина

II даражали старшина

I даражали старшина

бош старшина

III. Офицерлар таркиби

Кичик офицерлар таркиби

лейтенант

катта лейтенант

капитан

лейтенант

катта лейтенант

капитан-лейтенант

Катта офицерлар таркиби

майор

подполковник

полковник

III ранг капитани

II ранг капитани

I ранг капитани

Генераллар таркиби

генерал-майор

генерал-лейтенант

генерал-полковник

армия генерали

 

 

(бешинчи қисм) Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига берилади.

(олтинчи қисм) Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишинча “адлия” ёки “тиббий хизмат” сўзлари қўшилади.

(еттинчи қисм) Резервдаги, захирадаги ёки истеъфодаги фуқароларнинг ҳарбий унвонига тегишинча “резервдаги”, “захирадаги” ёки “истеъфодаги” деган сўзлар қўшилади.

(саккизинчи қисм) Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

(тўққизинчи қисм) Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва умумҳарбий низомлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан пасайтирилиши мумкин.

 

 

(ўнинчи қисм) Офицерлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан резерв ёки захирадаги шахсларни ҳарбий унвондан улар оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганларида фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиш мумкин.

(ўн биринчи қисм) Сержантлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан маҳрум этиш ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда суд ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарларининг қарори билан амалга оширилиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомнинг 215-банди талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги
ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 216-банди талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги
ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 237-банди талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 241 ва 242-бандлари талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

10-модда. Ҳарбий лавозимлар

 

(бешинчи қисм) Ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган ҳамда ҳарбий хизматчилар учун белгиланган кафолат ва имтиёзлари сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига юборилиши мумкин.

10-модда. Ҳарбий лавозимлар

 

(бешинчи қисм) Ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий хизматда қолдирилган ҳамда ҳарбий хизматчилар учун белгиланган таъминотнинг барча турлари, кафолат ва имтиёзлари сақланган ҳолда давлат-ҳуқуқ ҳамда мудофаа йўналишидаги ишларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига юборилиши мумкин.

 

 

 

Мазкур қўшимча Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги
ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 160-банди талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

11-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий

кийим-кечак ва фарқловчи

нишонлари

 

(биринчи қисм) Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

(иккинчи қисм) Ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий унвонни ва қўшин турини фарқловчи нишонлари бўлган ҳарбий кийим-кечакда юрадилар.

(учинчи қисм) Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади.

 

 

(тўртинчи қисм) Ҳарбий кийимда юриш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечагини кийиб ва фарқловчи нишонларини тақиб юриши тақиқланади.

11-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий

кийим-кечак ва фарқловчи

нишонлари

 

(биринчи қисм) Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечак ва фарқловчи нишонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

(иккинчи қисм) Ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий йиғинларга жалб этилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий унвонни ва қўшин турини фарқловчи нишонлари бўлган ҳарбий кийим-кечакда юрадилар.

(учинчи қисм) Ҳарбий кийим-кечакда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланади.

(тўртинчи қисм) Ҳарбий кийимда юриш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқароларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий кийим-кечагини кийиб ва фарқловчи нишонларини тақиб юриши тақиқланади.

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 27 февралдаги
ПҚ–2800-сон “Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ҳамда тайёрлаш механизмларини тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг
3-бандига асосан таклиф этилмоқда:

«3. Белгилаб қўйилсинки:

формали кийим-бош рўйхати, уни кийиб юриш қоидалари, … вазирликлар, идоралар
ва ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилади;».

12-модда. Чақирилувчиларни ҳарбий

хизматга тайёрлаш

 

(биринчи қисм) Чақирилувчилар билан олиб бориладиган ҳарбий хизматга тайёргарлик ишлари қуйидагиларни қамраб олади:

...

(тўртинчи хатбоши) ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик;

12-модда. Чақирилувчиларни ҳарбий

хизматга тайёрлаш

 

(биринчи қисм) Чақирилувчилар билан олиб бориладиган ҳарбий хизматга тайёргарлик ишлари қуйидагиларни қамраб олади:

...

(тўртинчи хатбоши) олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёргарлик;

Мазкур ўзгартиш таҳририй характерга эга ва:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

15-модда. Ҳарбий таълим муассасаларига

ўқишга киришга ва ҳарбий хизматга

тайёргарлик. Жисмоний тайёргарлик.

Даволаш-соғломлаштириш ишлари.

Умумтаълим тайёргарлик даражасини

ошириш. Чақирилувчиларни

ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

 

 

...

15-модда. Олий ҳарбий таълим

муассасаларига ўқишга киришга ва

ҳарбий хизматга тайёргарлик.

Жисмоний тайёргарлик. Даволаш-

соғломлаштириш ишлари. Умумтаълим

тайёргарлик даражасини ошириш.

Чақирилувчиларни ватанпарварлик

руҳида тарбиялаш

 

...

Мазкур ўзгартиш таҳририй характерга эга ва:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

15-модданинг бинринчи қисми бўйича таққослаш жадвалининг рус тилидаги матнига қаралсин.

16-модда. Олий таълим муассасаларида

резервдаги ва захирадаги

офицерларни тайёрлаш

 

(биринчи қисм) Олий таълим муассасаларининг талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий кафедралар, цикллар ва факультетларда) амалга оширилади.

16-модда. Олий таълим муассасаларида

резервдаги ва захирадаги

офицерларни тайёрлаш

 

(биринчи қисм) Олий таълим муассасаларининг талабалари орасидан резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда) амалга оширилади.

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 октябрдаги
ПҚ–4496-сон қарори талабларига асосан таклиф этилмоқда.

24-модда. Контракт бўйича ҳарбий хизматга

кириш

 

(биринчи қисм) Ҳарбий хизмат талабларига жавоб берувчи куйидаги фуқаролар ихтиёрий равишда (контракт бўйича):

ўттиз ёшгача бўлган, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича тегишли касбий тайёргарлик кўрмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар - оддий аскарлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга;

муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича тегишли касбий тайёргарликка эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар - оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга;

ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбур аёллар - оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга;

ўн етти ёшдан йигирма бир ёшгача бўлган фуқаролар, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган, ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар – ҳарбий-таълим муассасаларининг курсантлари тариқасида ҳарбий хизматга;

 

 

 

 

қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар - офицерлар таркиби лавозимларига ҳарбий хизматга кирадилар.

(иккинчи қисм) Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар.

(учинчи қисм) Фуқаролар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик, давлат қўмитаси ва идора билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузадилар.

(тўртинчи қисм) Контрактлар тузиш,
шу жумладан олий ҳарбий-таълим муассасаларининг курсантлари билан контрактлар тузиш, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.

24-модда. Контракт бўйича ҳарбий хизматга

кириш

 

(биринчи қисм) Контракт бўйича ҳарбий хизматга қуйидаги талабларга жавоб берувчи фуқаролар қабул қилинадилар:

оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига – ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;

 

оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига – муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;

оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига – муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий маълумотга эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;

 

 

чиқариб ташланмоқда

 

 

олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари;

офицерлар таркиби лавозимларига – қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар.

(иккинчи қисм) Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар.

(учинчи қисм) Фуқаролар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик, давлат қўмитаси ва идора билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузадилар.

(тўртинчи қисм) Контрактлар тузиш,
шу жумладан олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари билан контрактлар тузиш, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаб олиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.

 

 

 

 

Мазкур ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 31-банди талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш таҳририй характерга эга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Таҳририй тузатиш.

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги
ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-боби талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

25-модда. Ҳарбий хизматга чақирилиш ёки

кириш муносабати билан

фуқароларга бериладиган

кафолатлар

 

...

(бешинчи қисм) Ҳарбий хизматга резервдан ёки захирадан ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган офицерларга олий таълим муассасасидаги ўқиш ҳамда ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка мувофиқ келадиган лавозимлардаги иш стажи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.

25-модда. Ҳарбий хизматга чақирилиш ёки

кириш муносабати билан

фуқароларга бериладиган

кафолатлар

 

...

(бешинчи қисм) Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган фуқароларга қонунчиликка мувофиқ бошқа имтиёз ва кафолатлар ҳам белгиланиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги
ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18- ва 22-бандлари талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

26-модда. Ҳарбий хизматни ўташ тартиби.

Ҳарбий хизматда бўлиш

ёшининг чегараси

 

...

(учинчи қисм) Илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек юксак касбий тайёргарлиги, эгаллаб турган лавозимида катта амалий иш тажрибаси бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.

26-модда. Ҳарбий хизматни ўташ тартиби.

Ҳарбий хизматда бўлиш

ёшининг чегараси

 

...

(учинчи қисм) Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган, эгаллаб турган лавозимида юксак касбий тайёргарлиги, катта амалий иш тажрибаси бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан беш йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги
ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 112-банди талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

27-модда. Ҳарбий хизматнинг бошланиши

ва тугаши

 

(биринчи қисм) Ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб:

ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ҳамда захирадаги офицерлар учун – ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;

контракт бўйича ҳарбий хизматга кирганлар учун – ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;

ҳарбий-таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун – тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун ҳисобланади.

 

тўлдирилмоқда

 

 

...

(учинчи қисм) Ҳарбий хизматчи унинг ҳарбий хизмат муддати тугаган куни шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно, агар ҳарбий хизматчи:

стационар даволанишда бўлса;

ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (ҳарбий хизматчи аёллар) ёки болани парваришлаш таътилида бўлса;

асирда бўлса, гаровда ушлаб турилган бўлса;

бедарак йўқолган бўлса - қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган бошқа ҳолларда.

27-модда. Ҳарбий хизматнинг бошланиши

ва тугаши

 

(биринчи қисм) Ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб:

муддатли ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ҳамда захирадаги офицерлар учун – ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;

контракт бўйича ҳарбий хизматга кирганлар учун – ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;

олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун – тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий лавозимга тайинланган шахслар учун - тегишли Фармон, қарор ёки фармойиш имзоланган кун ҳисобланади.

...

(учинчи қисм) Ҳарбий хизматчи унинг ҳарбий хизмат муддати тугаган куни шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно, агар ҳарбий хизматчи:

стационар даволанишда бўлса;

ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (ҳарбий хизматчи аёллар) ёки болани парваришлаш таътилида бўлса;

асирда бўлса, гаровда ушлаб турилган бўлса;

бедарак йўқолган бўлса - қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган бошқа ҳолларда.

 

 

 

Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14, 15 ва 299-бандлари талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

28-модда. Ҳарбий-таълим муассасалари

курсантлари ва тингловчиларининг

ҳарбий хизмати

 

(биринчи қисм) Ҳарбий-таълим муассасаларида, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган фуқаролар курсант (тингловчи) тариқасида ҳарбий хизматда бўладилар ҳамда улар, агар офицерлик таркиби унвонларига эга бўлмасалар, курсант ва бундай унвонларга эга бўлсалар, тингловчи деб юритиладилар.

(иккинчи қисм) Ҳарбий-таълим муассасасига ўқишга киргунга қадар ҳарбий унвони бўлмаган фуқаролар ўқишга қабул қилинганда уларга оддий аскар ҳарбий унвони берилади. Ҳарбий-таълим муассасасига ўқишга киргунга қадар берилган ҳарбий унвонлар сақланиб қолади.

 

...

(тўртинчи қисм) Ҳарбий-таълим муассасасидан, шунингдек ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилган курсантлар резервга бўшатилади ёки истеъфога чиқарилади ёхуд улар, агар муддатли ҳарбий хизмат учун белгиланган муддатларни ўтамаган бўлсалар, муддатли ҳарбий хизматни ўташни давом эттириш учун қўшин қисмларига юборилади.

(бешинчи қисм) Ҳарбий-таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилган кунда чақирилиш ёшига етмаган курсантлар ҳарбий рўйхатда туриш учун турар жойларидаги мудофаа ишлари органларига юборилади.

 

 

Тўлдирилмоқда

 

28-модда. Олий ҳарбий-таълим муассасалари

курсантлари ва тингловчиларининг

ҳарбий хизмати

 

(биринчи қисм) Олий ҳарбий-таълим муассасаларида, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган фуқаролар курсант (тингловчи) тариқасида ҳарбий хизматда бўладилар ҳамда улар, агар офицерлик таркиби унвонларига эга бўлмасалар, курсант ва бундай унвонларга эга бўлсалар, тингловчи деб юритиладилар.

(иккинчи қисм) Олий ҳарбий-таълим муассасасига ўқишга киргунга қадар ҳарбий унвони бўлмаган фуқаролар ўқишга қабул қилинганда уларга оддий аскар ҳарбий унвони берилади. Олий ҳарбий-таълим муассасасига ўқишга киргунга қадар берилган ҳарбий унвонлар сақланиб қолади.

...

(тўртинчи қисм) Олий ҳарбий-таълим муассасасидан, шунингдек ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилган курсантлар резервга бўшатилади ёки истеъфога чиқарилади ёхуд улар, агар муддатли ҳарбий хизмат учун белгиланган муддатларни ўтамаган бўлсалар, муддатли ҳарбий хизматни ўташни давом эттириш учун қўшин қисмларига юборилади.

(бешинчи қисм) Олий ҳарбий-таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилган кунда чақирилиш ёшига етмаган курсантлар ҳарбий рўйхатда туриш учун турар жойларидаги мудофаа ишлари органларига юборилади.

(олтинчи қисм) Ўқишнинг иккинчи йилида олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилган курсантлар (интизомсизлиги ва соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишдан четлаштирилганлар бундан мустасно) оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларида контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин.

Мазкур ўзгартиш таҳририй характерга эга ва:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомнинг 122 ва 136-бандлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

29-модда. Ҳарбий хизматдан бўшатиш

 

(биринчи қисм) Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

1) у ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматда бўлишининг белгиланган ёш чегарасига етганида;

 

 

2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда;

 

 

 

3) контракт муддати тугаганда;

 

 

 

 

 

 

4) штатлар қисқарганда ёки бошқа ташкилий-штат тадбир-чоралари муносабати билан ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмай қолганда;

 

5) саломатлигига кўра - уни ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматга яроқсиз деб топганлиги муносабати билан;

6) қонун ҳужжатларига мувофиқ тарафлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;

7) ҳарбий-таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилганлиги муносабати билан;

 

 

 

8) хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганда;

9) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиши муносабати билан;

 

10) ҳарбий хизматчи ҳарбий унвонидан маҳрум этилиши муносабати билан;

 

 

11) суд ҳукми қонуний кучга кирганда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

 

 

...

(учинчи қисм) Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга бўшатилади, ҳарбий хизматдан бўшатилиш пайтида резервда бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматчилар эса истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади.

 

Тўлдирилмоқда

29-модда. Ҳарбий хизматдан бўшатиш

 

(биринчи қисм) Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

1) ёш бўйича – у ҳарбий хизматда бўлишининг белгиланган ёш чегарасига етганида, шу жумладан белгиланган тартибда узайтирилган ҳарбий хизмат муддати тугаганда;

2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда – чақирув бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг қонунчиликда белгиланган муддати тугаганда (бўшатиш учун бошқа асослар бўлмаган тақдирда);

3) контракт муддати тугаганда – бўшатиш учун бошқа асослар бўлмаган тақдирда, агар амалдаги контрактнинг тугаши вақтида ҳарбий хизматчи ёки вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан янги контракт тузмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;

4) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан, ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмай қолганда ва уни бўшатишга бошқа асослар бўлмаган тақдирда;

5) соғлиғининг ҳолатига кўра уни ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматга яроқсиз деб топганлиги муносабати билан;

6) томонлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;

 

7) интизомсизлиги сабабли курсантлар олий ҳарбий таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилиши муносабати билан, бўшатишга бошқа асослар бўлмаган тақдирда;

8) ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракат содир этганда;

9) давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинганлиги муносабати билан;

10) озодликдан ёки ҳарбий унвондан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

11) қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганлиги муносабати билан ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжуд бўлганда.

 

...

(учинчи қисм) Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга, ҳарбий ҳисобдан чиқарилган тақдирда эса истеъфога бўшатилади.

(тўртинчи қисм) Резервда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ёки ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳарбий хизматчилар истеъфога бўшатилади.

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 291-банди талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 290-банди талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

 

30-модда. Резервда бўлиш ёшининг чегараси.

Резерв даражалари

 

...

(учинчи қисм) Резервда бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки саломатлигига кўра белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар мудофаа ишлари органлари томонидан истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади.

30-модда. Резервда бўлиш ёшининг чегараси.

Резерв даражалари

 

...

 

 

Чиқариб ташланмоқда

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш ушбу Қонунинг 36-моддасида кўрсатилган ҳарбий хизматга мажбурларни истеъфога бўшатиш масаласи бўйича бир-бирини такрорловчи нормаларни чақариб ташлаш, шунингдек икки хил талқин этишнинг олдини олиш мақсадида таклиф этилмоқда.

31-модда. Резерв тоифалари

 

(учинчи қисм) Биринчи тоифали резерв Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари ва қисмлари, жанговар таъминот бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун мўлжалланган.

(тўртинчи қисм) Иккинчи тоифали резерв чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган, шунингдек сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган иккинчи даражадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирилади.

 

...

31-модда. Резерв тоифалари

 

(учинчи қисм) Биринчи тоифали резерв Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари, қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун мўлжалланган.

(тўртинчи қисм) Иккинчи тоифали резерв муддатли ҳарбий хизматни ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган, шунингдек сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган иккинчи даражадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан умумий ҳарбий мажбурият асосида тўлдирилади.

...

 

 

 

Мазкур ўзгартишлар:

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасининг
3-қисми билан мувофиқлаштириш мақсадида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ–4447-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 321-банди талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда.

42-модда. Ҳарбий рўйхатнинг умумий

қоидалари

 

...

(учинчи қисм) Ҳарбий рўйхатга олиш тартиби ва уни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низом билан белгиланади.

42-модда. Ҳарбий рўйхатнинг умумий

қоидалари

 

...

(учинчи қисм) Ҳарбий рўйхатга олиш тартиби ва уни ташкил этиш қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

Мазкур ўзгартиш амалдаги тартибга мувофиқ таклиф этилмоқда. Ҳозирги кунда, ҳарбий рўйхатга олиш ва уни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2003 йил 15 июлдаги 457-сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби бўйича Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи (рўйхат рақами 1259, 2003 йил 18 июль) билан тартибга солиб келинмоқда.

44-модда. Ҳарбий рўйхатга киритиш

ва ундан чиқариш

 

(бешинчи қисм) Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар резервдагилар ва захирадагилар ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим.

44-модда. Ҳарбий рўйхатга киритиш

ва ундан чиқариш

 

(бешинчи қисм) Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган шахслар, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ходимлари лавозимларига махсус унвон берилган ҳолда хизматга кирган шахслар резервдагилар ва захирадагилар ҳарбий рўйхатидан чиқарилиши лозим.

Мазкур қўшимча:

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни 26-моддаси
11-қисми талабларига;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ таклиф этилмоқда:

“5. ...

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари ва ҳарбий тузилмаларига рўйхатга олиш учун берилган, шунингдек Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси кадрларига ўтказилган ҳарбий хизматга мажбурлар тегишли вазирликлар ва идораларнинг рўйхатида туради.”.

III. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 478-II-сон “Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги Қонуни

4-модда. Резервга киритиш

 

(биринчи қисм) Саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли қуйидаги фуқаролар резервдаги ҳарбий хизматга киритилади:

...

(учинчи хатбоши) муддатли ҳарбий хизматни ҳамда олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларида (ҳарбий кафедралар, цикллар ёки факультетларда) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини ўтаган фуқаролар.

...

4-модда. Резервга киритиш

 

(биринчи қисм) Саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли қуйидаги фуқаролар резервдаги ҳарбий хизматга киритилади:

...

(учинчи хатбоши) муддатли ҳарбий хизматни ҳамда олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини ўтаган фуқаролар.

...

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 октябрдаги
ПҚ–4496-сон қарори талабларига асосан таклиф этилмоқда.

8-модда. Резервчиларни танлаб олиш

 

...

(учинчи қисм) Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш учун зарур бўладиган резервдаги офицерлар етишмай қолса, олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича тегишли ўқув бўлинмаларида (ҳарбий кафедралар, цикллар ёки факультетларда) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини ўтган, энг яхши тайёргарлик кўрган захирадаги офицерлар резервга танлаб олиниши мумкин. Мазкур тоифадаги шахслар резервга танлаб олинганидан кейин резервдаги офицерларни қайта тайёрлаш ҳарбий йиғинларига юборилади.

 

...

8-модда. Резервчиларни танлаб олиш

 

...

(учинчи қисм) Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш учун зарур бўладиган резервдаги офицерлар етишмай қолса, олий таълим муассасаларининг тегишли ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини ўтган, энг яхши тайёргарлик кўрган захирадаги офицерлар резервга танлаб олиниши мумкин. Мазкур тоифадаги шахслар резервга танлаб олинганидан кейин резервдаги офицерларни қайта тайёрлаш ҳарбий йиғинларига юборилади.

...

 

 

 

Мазкур ўзгартиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 октябрдаги
ПҚ–4496-сон қарори талабларига асосан таклиф этилмоқда.

 

 

 

Мудофаа вазири Б. Курбанов

 

Umumiy takliflar

667