ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10145 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 13/11/2019 28/11/2019 2

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
"Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
ID-10145

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати соҳасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган ходимларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. “Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими” кўкрак нишони таъсис этилсин.

2. Қуйидагилар:

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими” кўкрак нишони тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг буюртмасига асосан “Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасининг белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.

4. “Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими” кўкрак нишони, унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.

5. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва унга аъзо тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.У.Хайдаров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси                    Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___”________даги

____-сон қарорига

1-ИЛОВА

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”

кўкрак нишони тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом “Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими” кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

2. Кўкрак нишони билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган ходимлар тақдирланади. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

4. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари (кейинги ўринларда Корхона деб аталади) ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 10 апрелга қадар белгиланган тартибда кўриб чиқади. Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида эришган муваффақиятлари учун кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар рўйхати корхона раҳбарлари таклифлари асосида шакллантирилади.

5. Уюшма томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.К омиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 майга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш

6. Комиссия хулосаси асосида Уюшма раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июлга қадар чиқарилади.

7. Кўкрак нишони ҳар йили “Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати ходимлари куни” байрами арафасида Уюшма раиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

8. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Уюшманинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва бошқа ахборот воситаларида эълон қилинади.

9. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахсларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади. Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари Уюшма маблағлари ҳисобидан тўланади.

10. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

11. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

4-боб. Якуний қоидалар

12 Уюшма раҳбарияти ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилишини таъминлаш учун бевосита масъулдир.

13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”
кўкрак нишони тўғрисидаги Низом”га

ИЛОВА

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими” кўкрак нишонибилан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни

тақдим этиш ва кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

 

Масъуллар

 

 

Тадбирлар

 

Муддати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

 

Корхоналар

 

 

 

 

1. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш

 

2. Уюшмага тақдим этиш

 

Ҳар йили
10 апрелга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия

 

 

Кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва номзодларни тақдирлаш тўғрисида Уюшма раисига таклиф киритиш

 

 

Ҳар йили

20 майга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Уюшма

 

 

Уюшмараисининг Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида буйруғини чиқариш

 

 

Ҳар йили

1 июнга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

 

Уюшмараиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар)

 

 

Кўкрак нишонини тантанали вазиятда топшириш

 

 

Ҳар йили– Ўзбекистон Республикаси тўқимачиликсаноати ходимлари куни арафасида

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___”________даги

____-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими” кўкрак нишонининг диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг логотипи кўк рангда тасвирланган.

Кўкрак нишонининг юқори қисмида айлана бўйлаб “O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI TO’QIMACHILIK SANOATI FAXRIY ХODIMI” деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 6 миллиметрни ташкил этади.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида тўрт қаторда “TO`QIMACHLIK”, “SANOATI SOHASI”, “RIVOJIGA QO`SHGAN”, “HISSASI UCHUN” сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 4 миллиметр.

Кўкрак нишонининг юқори қисмида айлана бўйлаб  “O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’ZTO’QIMACHILIKSANOAT UYUSHMASI” деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 6 миллиметрни ташкил этади.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни-26 миллиметр, бўйи-17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 6 миллиметрлик ўк йўл ўтган. Унинг ҳар икки тарафидан эни 1 миллиметрли кўк, эни 2 миллиметрли яшил ва эни 5 миллиметр бўлган оқ рангдаги йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”

кўкрак нишони

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___”________даги

____-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”  кўкрак нишонининг гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг иккинчи ва учинчи бети эни 4,5 миллиметрли, ички бурчаклари тўғри тўртбурчак шаклида.

Гувоҳнома ташқи томонининг (биринчи бети) юқори чеккасидан
30 миллиметр пастда, 3 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда катта ҳарфларда биринчи сатрда “O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI”, иккинчи сатрда “TO’QIMACHILIK SANOATI”, учинчи сатрда “FAXRIY ХODIMI” ва тўртинчи сатрда “KO`KRAK NISHONI” сўзлари ёзилган. Ундан 20 миллиметр пастда 5 миллиметрли бир сатрдан иборат “GUVOHNOMASI” (катта ҳарфларда, “Times New Roman” шрифти, 20 кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) “Тангир” тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда, кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан
9 миллиметр пастда, марказда “GUVOHNOMA” (катта ҳарфларда, “Times New Roman” шрифти, 13-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами у чун “№” белгисива 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

“GUVOHNOMA” сўзидан 9 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи
7,5 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 4 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 3 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда“O`ZBEKISTONRESPUBLIKASI”, иккинчи сатрда “TO’QIMACHILIK SANOATI” ва учинчисатрда “FAXRIY ХODIMI” (“Times New Roman" шрифти, 17 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 3 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда “KO`KRAK NISHONI”, иккинчи сатрда “BILAN MUKOFOTLANDI” (“Times New Roman” шрифти, 8-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 14 миллиметр пастда, чап томонда “RAIS” (бош ҳарфда, “Times New Roman” шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда 48 миллиметрли чизиқ жойлашган.

Сўнгги сўздан 9 миллиметр пастда, чап томонда “BUYRUQ” (бош ҳарфларда, “Times NewRoman” шрифти, 8-кегль) сўзи ҳамда буйруқ тартиб рақами учун “№” белгиси ва 42 миллиметрли чизиқ жойлашган.

 

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”

кўкрак нишони

ГУВОҲНОМАСИ

 

 

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддати

1-босқич

Корхоналар

1. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш

2. Уюшмага тақдим этиш

Ҳар йили

10 апрелга қадар

2-босқич

Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича Комиссия

Кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва номзодларни тақдирлаш тўғрисида Уюшма раисига таклиф киритиш

Ҳар йили

20 майга қадар

3-босқич

Уюшма

Уюшмараисининг Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида буйруғини чиқариш

Ҳар йили

1 июнга қадар

4-босқич

Уюшмараиси (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар)

Кўкрак нишонини тантанали вазиятда топшириш

Ҳар йили– Ўзбекистон Республикаси тўқимачиликсаноати ходимлари куни арафасида

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___”________даги

____-сон қарорига

2-ИЛОВА

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими” кўкрак нишонининг диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг логотипи кўк рангда тасвирланган.

Кўкрак нишонининг юқори қисмида айлана бўйлаб “O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI TO’QIMACHILIK SANOATI FAXRIY ХODIMI” деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 6 миллиметрни ташкил этади.

Кўкрак нишонининг орқа томони марказида тўрт қаторда “TO`QIMACHLIK”, “SANOATI SOHASI”, “RIVOJIGA QO`SHGAN”, “HISSASI UCHUN” сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 4 миллиметр.

Кўкрак нишонининг юқори қисмида айлана бўйлаб “O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’ZTO’QIMACHILIKSANOAT UYUSHMASI” деган сўзлар ёзилган. Ёзув зарҳал рангда бўлиб, ҳарфларнинг баландлиги 6 миллиметрни ташкил этади.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган.

Қадағичнинг эни-26 миллиметр, бўйи-17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг марказидан эни 6 миллиметрлик ўк йўл ўтган. Унинг

ҳар икки тарафидан эни 1 миллиметрли кўк, эни 2 миллиметрли яшил ва эни 5 миллиметр бўлган оқ рангдаги йўллар туширилган.

Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

“Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати фахрий ходими”

кўкрак нишони