ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10038 Хокимият Узунского района 09/11/2019 24/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Узун туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудий чегараларини ўзгартириш ва янги маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш тўғрисида
ID-10038

Узун туманидаги айрим маҳалла фуқаролар

йиғинларининг ҳудудий чегараларини

ўзгартириш ва янги маҳалла фуқаролар

йиғинларини ташкил этиш тўғрисида

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 111-модда;), Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4944-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон,

69-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 107-модда) талабларидан келиб чиққан ҳолда, халқ депутатлари Узун туман Кенгаши қарор қилади:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Узун туман кенгашининг тумандаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ва янги маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари мақуллансин.

2. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғини ва уларнинг номи 1-иловага, бўлиниши ҳисобига ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғини чегаралари тавсифлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 46 та деб ҳисоблансин.

4. Туман ҳокимининг ўринбосари Р. Тоғаев ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (С.Гулбоева):

янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларининг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилсин.

ҳудудларга ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.

5. Туман молия бўлими (Б.Баратов):

янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрсин.

6. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (С.Гулбоева), Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Қорақулов), Давлат солиқ инспекцияси (Р.Боймирзаев): мазкур қарорга асосан ҳужжатларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилсин.

7. «Боботоғ тонги» газетаси таҳририяти (И.Бобокалонов)га мазкур қарорни расмий эълон қилиш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан сўнг кучга киради.

9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий, ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Узун туман ҳокимининг ўринбосари Р.Тоғаев зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Узун туман

Кенгаши раиси ўринбосари

Халқ депутатлари

туман Кенгашининг

2019 йил __ ноябрдаги

____-сонли қарорига

1-ИЛОВА

Узун туманидаги маҳаллаларнинг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар рўйхати ва уларнинг

НОМЛАРИ

Т/р

Маҳалланинг ҳозирги номи

Мавжуд маҳаллаларни бўлиш ҳисобига янги ташкил этилган маҳаллалар номи

Изоҳ

Узун тумани бўйича:

«Оқостона» маҳалласи

«Оқостона 1» маҳалласи

Ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2660 қарорига билан учун 23 та янги уй аҳолига фойдаланишига топширилган.

«Меҳнат» маҳалласи

«Оқостона-2» маҳалласи

Жойга оид тарихий номлардан бири

Халқ депутатлари

туман Кенгашининг

2019 йил __ ноябрдаги

____-сонли қарорига

2-ИЛОВА

Бўлиниши ҳисобига ташкил этилаётган маҳалла чегаралари

ТАВСИФЛАРИ

Узун тумани

«Оқостона» маҳалла фуқаролар йиғини

«Оқостона-2» маҳалла фуқаролар йиғини

«Меҳнат» маҳалла фуқаролар йиғини

Umumiy takliflar

119