ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
10014 Министерство финансов Республики Узбекистан 08/11/2019 23/11/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-10014

1-модда: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган ЎРҚ-537 -сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/537/3113-сон) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

  1. 1-модданинг:

иккинчи қисми матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “Ушбу Қонун "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Қонун, "Давлат харидлари тўғрисида" ги Қонун ва "Концессиялар тўғрисида" ги Қонунлар билан тартибга солинадиган муносабатларга нисбатан тадбиқ этилмайди”;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Қонун, "Давлат харидлари тўғрисида" ги Қонун ва "Концессиялар тўғрисида" ги Қонуннинг қоидалари давлат-хусусий шериклик шартномаларига тааллуқли эмас”;

2) 3-модданинг:

тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“хусусий шерик тендер ғолиби ёки ғолиб томонидан кафолатланган ва яратилган махсус лойиҳа компанияси”;

3) 7- модданинг:

биринчи қисмидаги “кўра” деган сўздан кейин “агарда ушбу Қонунда назарда тутилган бўлмаса” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 11-модданинг:

учинчи қисмидаги “тақдимномасига” деган сўз “талабига” деган сўз билан алмаштирилсин;

5) 12-модданинг:

ўн тўққизинчи қисми “давлат” сўзидан олдин “Ўзбекистон Республикаси акциядор ҳисобланган халқаро молия институтлари томонидан ўрнатилган харидлар тартибига мувофиқ” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирманчи ва йигирма биринчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“давлат-хусусий шериклик дастурларини ривожлантириш ва лойиҳаларини тайёрлашни қўллаб-қувватлайдиган Жамғармани бошқаради. Мазкур жамғарма манбалари инвесторнинг ютуқ учун тўловлар, давлат ёки молия институтларининг ҳиссалари ёки грантлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин;

хорижий давлатларнинг давлат органлари билан шартномалар тузиш.;

6) 14-модданинг:

йигирма тўртинчи қисми “ўтказишга ҳақли эмас” сўзлари “ўтказиши мумкин” сўзлари билан алмаштирилсин;

7) 15-модданинг:

бешинчи қисмидаги “концепциясини” деган сўзидан кейин  “мумкин бўлган ҳолларда деган сўзлар  билан тўлдирилсин;

еттинчи  қисмидаги “концепциясининг” деган сўзидан кейин “мумкин бўлган ҳолларда” деган сўзлар  билан тўлдирилсин.

8) 16-модданинг:

биринчи  қисмидаги “иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ўз ваколати соҳасига кирувчи устувор йўналишлари бўйича” сўзлари “ўз соҳасида” деган  сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи қисми “тайёрлаш” деган сўздан кейин “Вазирлар Маҳкамаси томонидан талаб қилинган холларда”  деган сўзлар билан тўлдирилсин;

9) 17-модданинг:

ўнинчи  қисми “бошқа” деган сўздан кейин “потенциал талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширишига қизиқишни билдириш ва малакаси бўйича маълумот билан тақдим этиш сўровини ўзининг” деган сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн биринчи қисмидаги “ушбу Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ давлат-хусусий шериклик” сўзлари “хусусий ташаббускор билан давлат-хусусий шериклик” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи қисмидаги “якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилса, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни аниқлаш тендер асосида” сўзлари “малакали якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирса, давлат-хусусий шерикни танлаш Қонуннинг 21-моддасида назарда тутилган икки босқичли тендернинг иккинчи босқичини қўллаш орқали” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 18-модданинг:

тўртинчи қисмидаги “тайёрлаш тўғрисида” сўзлари “тайёрлашни бошлайди ва” деган сўзлари билан алмаштирилсин;

11) 20-модда:

қуйидаги таҳрирда баён этилсин:“Қуйидаги маълумотлар давлат шериги ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади:

- томонлар;

- йўналиш ва мавзу;

- лойиҳанинг жойлашган жойи;

- шартнома муддати;

- истеъмолчилардан олинадиган тарифлар (мавжуд бўлганда);

- лойиҳанинг умумий қиймати;

- давлат томонидан бериладиган кўмак (мавжуд бўлганда).”

12) 21-модданинг:

ўн саккизинчи қисмидаги “буюртмалар кўриб чиқилади ҳамда тендер ҳужжатлари шартларида кўрсатилган концептуал ва техник ечимлар асосида ишлаб чиқилган тендер таклифлари баҳоланади. Талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади” сўзлари “малака баённомаларини кўриб чиқиш ва баҳолаш амалга оширилади. Танлов доираси бўйича даъвогарлар билан музокаралар ўтказишга рухсат берилади” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма иккинчи қисмидаги “буюртмалар” сўзидан кейин “ва малакаси тўғрисидаги маълумотларни” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўттизинчи қисмидаги “баҳолаш” деган сўздан кейин “молиявий таклиф ва техник сифат комбинацияси асосида, молиявий таклиф ёки аукцион, иккаласи ҳам минимал техник сифатга боғлиқ бўлади” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўттиз иккинчи қисмидаги “билан” деган сўздан кейин “давлат шериги ва давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан” деган  сўзлар билан тўлдирилсин;

ўттиз бешинчи қисмидаги “Дастлабки малакалашни ўтказиш учун камида иккита талабгорнинг иштирок этиши зарур” сўзлари “Малака талабларидан ўтган номзодларнинг сони иккитадан кам бўлса, у ҳолда тендер бекор қилинди деб ҳисобланади” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўттиз тўққизинчи қисмидаги “тендер комиссияси” сўзлари “давлат шериги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 22-модданинг:

бешинчи қисмидаги “давлат-хусусий шериклик объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари” сўзлари “лойиҳанинг кўлами (қамров) ва давлат-хусусий шериклик фаолиятига қўйиладиган натижадорлик талаблари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи қисмидаги “тақдим этишнинг сўнгги муддати давлат шериги томонидан ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддатга узайтирилади” сўзлари “тақдим этишга давлат шериги томонидан энг камида ўн беш календарь куни берилиши лозим” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 23-модданинг:

еттинчи қисмидаги “қуйидагилар” сўзи “қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Икки ёки ундан ортиқ иштирокчиларни баҳолаш натижалари тенг бўлган тақдирда, тендер комиссияси иштирокчиларнинг энг яхши ва якуний таклифларини тақдим этишини сўрайди.”

15)  25-модданинг:

биринчи қисмидаги "Тарафлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни давлат шеригининг қарорига мувофиқ қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан” сўзлари “Давлат-хусусий шериклик шартномасини тендерсиз фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига биноан, қуйидаги ҳолатларда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги мазмунда баён қилинсин:“давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш зарурияти туғилганда”.;

16) 26-модданинг:

“Тендер ғолиби” сўзлари “Давлат шериги ва хусусий шерик” сўзлари билан алмаштирилсин;

17) 27-моддага:

қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи ва йигирма саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“давлат шериги ва кредиторнинг ўрнига кириш ҳуқуқлари;

давлат шериги, хусусий шерик ёки кредиторнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун бошқа ҳар қандай нормалар.”

18) 28 модданинг:

биринчи қисмидаги “керак” деган сўздан кейин  “Махсус лойиҳа компаниянинг мулкчилик тузилмаси қўшма корхона бўлганда, бундан истисно”  деган сўзлар билан тўлдирилсин;

19) 33-модданинг:

биринчи қисмидаги “доирасида” деган сўздан кейин “ўтказиш тартиби ўринли бўлганда” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

20) 34-модданинг:

биринчи қисмидаги “ўн йил мобайнида хусусий шерикка нисбатан битимни тузиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади” сўзлари “амал қилиш муддати давомида қўлланилади. Бунда давлат-хусусий шериклик битимида қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар таъсирини юмшатиш бўйича кўзда тутилган чораларига мувофиқ амалга оширилади” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

21) 35-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Кредиторларни ўрнига кириш ҳуқуқлари бўйича шартларни белгилаш мақсадида давлат шериги, хусусий шерик ва кредиторлар тўғридан-тўғри битимни имзолаши мумкин; ДХШ шартномасини бекор қилишни олдини олиш;  муддатидан олдин тугатилганда тўловларни қабул қилиш; лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида маълумот алмашиш мумкин; ва / ёки бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.

Тўғридан-тўғри битим қуйидагилар белгиланиши мумкин:

- хусусий шерикнинг алмаштирилиши муносабати билан кредиторларнинг батафсил ҳуқуқлари, хусусан, кредиторлар давлат шериги томонидан таклиф қилинган хусусий шерикни бундай алмаштиришни маъқуллаш ёки давлат шериги кредиторлар томонидан таклиф қилинган хусусий шерикнинг ўрнини босиши.

-давлат шеригининг муайян ҳолатларда хусусий шерик ўрнига тўғридан-тўғри кредиторларга тўланиши керак бўлган давлат-хусусий шериклик шартномаси бўйича тўланадиган тўловларни амалга ошириш мажбурияти.”;

22) 38-модданинг:

бешинчи қисмидаги “ва” деган сўздан кейин  “субсидияланган” деган сўз  билан тўлдирилсин;

олтинчи қисмидаги “кафолатлари” сўзи “томонидан шартномавий мажбуриятларини таъминлаш” деган сўзлари билан алмаштирилсин;

23) 41-моддага:

қуйидаги  мазмундаги иккинчи қисм  билан тўлдирилсин:

“Ушбу Қонунга ёки қонун бўйича қабул қилинган бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳар қандай фаолиятни виждонан бажарганлик учун Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, ходимлар ёки маслаҳатчиларга қарши даъво қўзғатиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки бошқа иш юритиш олиб борилиши мумкин эмас.”

24) 44-модда:

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

       Ўзбекистон
     Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

Umumiy takliflar

194