ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
9994 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 08/11/2019 23/11/2019 6
Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-9994

Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси тизимини такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, бунда йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, йўллар сифати, шаҳар ва туманларнинг инфратузилмаси йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги, ҳаракат иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар тўлиқ яратилмаганлиги кузатилмоқда.

2018 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясига мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл инфратузилмасини тубдан яхшилаш, йўллар сифатини ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси (кейинги ўринларда “Йўл харитаси деб аталади”) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига Йўл харитаси”да назарда тутилган тадбирлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминланиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _____________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

           Бош вазири                                                              А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “_________даги

____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш,

йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича

Йўл харитаси

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар

IЙўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида

1.

Аҳоли гавжум бўладиган жойларда тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчи
ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратиш.

Аҳоли гавжум бўладиган бозорлар, савдо марказлари, автошоҳбекатлар яқинида пиёдалар ер ости ва ер усти ўтиш жойлари ҳамда автотураргоҳлар, шунингдек заруратдан келиб чиққан ҳолда кўп қаватли автотураргоҳларни босқичма-босқич барпо этиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил  январь

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси,

ИИВ, ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

Автомобиль йўлларининг ўтказувчанлигини ошириш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудид А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 581-698 км, 964-1204 км.лари оралиғини реконструкция қилиш.

2. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрига кўп сонли чет эллик туристларни жалб этиш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида М39 “Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1135-1145 км.лари оралиғида (“Тахтақорача” довонидан ўтган қисмида) автомобиль йўлини реконструкция қилиш, йўлни кенгайтириш, 4 тасмали қатнов қисмига ўтказиш ва йўлининг ўртасига қарама-қарши ҳаракат йўналишларини ажратувчи бетон тўсиқлар ўрнатиш.

3. Тошкент вилояти ҳудудида “Афросиёб” тезюрар электр поезди ҳаракатланадиган темир йўл кесишмаларида тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида автомобиль йўли билан бир сатхда кесишган Зангиота тумани ҳудудидаги 3384, Янгийўл тумани ҳудудидаги 3397 ва Чиноз тумани ҳудудидаги 3409-темир йўл кесишмаларида йўл ўтказгичлар қуриш.

4. Самарқанд вилояти ҳудудида М37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 80 км.да йўлни 4Р243 автомобиль йўли билан кесишган чорраҳасида йўл ўтказгич қуриш.

5. Андижон вилояти ҳудудидан ўтган А373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 405-450 км.лари оралиғида ҳаракатни икки томонга ажратувчи бетон тўсиқлар (БДО-5) ўрнатиш.
Ушбу автомобиль йўлининг аҳоли яшаш жойларидан ўтган 427-429 ва 441-450 км.лари оралиғида тротуар қуриш ҳамда автомобиль йўлининг 405-427 ва 430-450 км.лари оралиғини тунги ёритиш чироқлари билан жихозлаш.

6. Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4К871 “Дутир-Меҳнатобод” автомобиль йўлининг 3-10 км.лари, Бағдод тумани ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4К869б “Фурқат темир йўл бекатига” автомобиль йўлининг
0-7 км.лари, Ўзбекистон тумани ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4Н902 “Қумбости-Қўқон сув омбори” автомобиль йўлининг
0-12 км.лари, маҳаллий аҳамиятдаги 4К895 “Яйпан-Ўқчи-Шойимбек” автомобиль йўлининг 34-38 км.лари, Бувайда тумани ҳудудидаги 4К882 “Бештерак-Араб” автомобиль йўлининг
2-9 км.лари, маҳаллий аҳамиятдаги 4К912 “Бувайда шимолий Бағдод канали” автомобиль йўлининг 0-5 км.лари оралиғини тўла таъмирлаш.

7. Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р105 “Дарбанд қ.-Бойсун ш.-
Элбаён қ.” автомобиль йўлининг 70-89 км.лари, Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р100 “Мангузар қ.-Жарқўрғон ш.-Бандихон қ.-Олтинсой қ.-Денов ш.” автомобиль йўлининг 22-54 км.лари оралиғидаги автомобиль йўлининг қатнов қисмини тўла таъмирлаш.

8. Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р63 “Когон-Қизилтепа-Тошрабод-Янгиқўрғон” автомобиль йўлининг 20-45 км.лари оралиғида йўлнинг қатнов қисмини тўла таъмирлаш, йўлнинг ушбу қисмидаги хавфли ҳудудларга 1-гуруҳ муҳофазаловчи бетон тўсиқлар (БДО-3) ўрнатиш.

9. Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р35 “Жиззах ш.-Пахтакор ш.-Дўстлик ш.-Гагарин ш.” автомобиль йўлининг 0-7 км.лари оралиғини 2-тоифадан 1-тоифага ўтказиш,  яъни йўлни 9 метрдан 18,1 метрга кенгайтириш ва 23-31 км.лари оралиғига қарама-қарши ҳаракат йўналишларини ажратувчи бетон тўсиқлар (БДО-5) ўрнатиш.

10. Хоразм вилоятидаги ҳозирги кунда фойдаланишда бўлган 30 та светофорларни (22 таси шаҳарларда, 8 таси умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларида) янги турдаги ёруғдиодли светофорларга алмаштириш.

11. Сирдарё вилояти ҳудудида М34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 72 км.да ва А373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 13 км.даги “Шодлик” сув истеъмолчилари уюшмасига қарашли бўш ер майдонида ҳамда Андижон вилояти ҳудудида А373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 403 ҳамда 407 км.ларида автомашиналарни тўхташи ва ҳайдовчиларни дам олишлари учун автотураргоҳга эга бўлган қисқа муддатли дам олиш масканларини (кемпинг) ташкил этиш.

Давлат дастурлари асосида босқичма-босқич

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат дастурлари асосида босқичма-босқич

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлат дастурлари асосида босқичма-босқич

 

 

2021-2022 йиллар

 

 

 

 

2022-2023

йиллар

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги  Автомобиль йўллари қўмитаси,

Молия вазирлиги,

ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги  Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хоразм вилояти ҳокимлиги

 

 

Сирдарё ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари

 

3.

Кўча ва йўлларга узоқ муддат сақланувчи ва йўл ҳаракати қатнашчиларига яққол кўриниб турувчи йўл чизиқларини чизиш.

1. Тошкент шаҳар ҳокимияти Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг моддий-техника базасини босқичма-босқич ривожлантириш.

2. Самарадорлиги юқори бўлган нитробуёқни Тошкент шаҳрида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, унга қадар Россия давлатида ишлаб чиқарилган нитробуёқни харид қилиш масаласини ҳал этиш.

2019-2022 йиллар

ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Молия вазирлиги

II. Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича

4.

Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича “Келишув баённомаси”нинг (Европротокол) ҳуқуқий механизмини жорий этиш.

 Манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан  иборат   ишчи гуруҳи тузган ҳолда, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича “Келишув баённомаси”нинг ҳуқуқий механизмини жорий этишни ўрганиб чиқиш ва “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

 

 

2020 йил

июнь

 

 

 

ИИВ,

Адлия вазирлиги,

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

 

5.

Хорижий давлатлар фуқаролари томонидан транспорт воситасида йўл қўйилган қоидабузарликлар бўйича маъмурий чоралар кўрилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасининг МДҲ доирасида 1997 йил
28 мартда қабул қилинган “Йўл ҳаракати қоидаларини маъмурий бузиш ҳолатлари бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисида”ги Конвенцияга иштирок этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш ва тегишли хулосани
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

 

2020 йил

май

 

ИИВ,

Адлия вазирлиги, ТИВ,

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш

6.

Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини ошириш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш.

1. Йўл ҳаракатини тартибга солиш, транспорт воситаларининг тезлигини назорат қилиш мақсадида маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган фото-видео қайд этиш қурилмаларини харид қилиб, йўлларга ўрнатиш ва ИИВ ДЙҲХХнинг “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш.

2. Йўл ва кўчаларда тирбандликларни ҳосил бўлишини олдини олиш, транспорт воситаларини харакатланишини назорат қилиш мақсадида кўп қаватли жойлашган уйларнинг тепа қисмига юқори пикселли видеокузатув мосламаларини ўрнатиш.

 

 

2019-2020 йиллар

 

 

 

2020-2021 йиллар

ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ

7.

Йўл ва кўчаларда тирбандликларни олдини олиш, транспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш.

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадаллиги юқори бўлган йўл ва кўчаларда, шунингдек бозорлар атрофида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарлигини автоматик равишда аниқлаш тизимини ўрнатиш.

Ушбу тизимни ИИВ ДЙҲХХнинг “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш.

2020-2022 йиллар

ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ

IV. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этиш соҳасида

8.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларини ҳаракат иштирокчилари ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида умумфойдаланувда бўлган халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини кўргазмали қуроллар билан таъминлаш.

1. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи, транспорт воситаларининг тезлиги фоторадарлар ёрдамида назорат қилинаётганлигини билдирувчи, кучли чарчоқлик ҳолатида, хавфсизлик камарини тақмасдан транспорт воситасини бошқармаслик, спиртли ичимлик истъемол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариш зарарлари ва йўл-транспорт ҳодисалари акс эттирилган баннерлар намуналарини ишлаб чиқиш.

2. Тақдим этилган намуналар асосида баннерлар чоп этиш
ва уларни умумфойдаланувда бўлган халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига жойлаштириш.

Йилига икки марта

ИИВ

 

 

 

 

 

 

 

ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, ИИВ

9.

Мактаб ўқувчиларида қонунга итоаткор хулқ-атвор бўйича билим, маҳорат ва кўникмаларни шакллантириш.

Республиканинг умумтаълим мактабларида ўқувчиларга “Йўл ҳаракати қоидалари”ни ўқитиш бўйича махсус синфхоналарини жиҳозлаш.

2019-2021

йиллар

ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, ИИВ

10.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи ускуналардан фойдаланишни жорий қилиш.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ҳалқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларида овқатланиш шаҳобчалари олдида йўл қатнов қисми четига тунги вақтларда узоқ масофадан ҳайдовчиларнинг эътиборини жалб қилувчи “огоҳлантирувчи маёқча”ларни ўрнатиш.

2019-2020 йиллар

ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари,

ИИВ

V. Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

11.

ИИВ ДЙҲХХ бўлинмаларига хизмат ўташи учун етарли шарт-шароитлар яратиш.

1. Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек, Яшнобод, Бектемир туманларига хизмат кўрсатувчи ЙҲХБ ЙПХ бригадасининг
1-батальони ҳамда Чилонзор ва Учтепа туманларига хизмат кўрсатувчи 4-батальони учун ер майдони (бино) ажратиш ва жиҳозлаш.

2. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ таркибида фаолият юритувчи (3 та) туманлараро транспорт воситаларининг техник ҳолатини диагностика қилиш станцияларида фойдаланишда бўлган маънан эскириб, фойдаланиш муддати ўтиб кетган (9 та турдаги) диагностик воситалар ва диагностик ўлчов ускуналарини ҳарид қилиш.

3. Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида биттадан туманлараро транспорт воситаларининг техник ҳолатини диагностика қилиш станцияларини босқичма-босқич барпо этиш.

 

2020 йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2020-2025 йиллар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар ИИББ

 

 

 

 

 

 

 

 

ҚР Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги,

ИИВ

12.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида аҳолига кўрсатилаётган айрим хизматларни такомиллаштириш.

1. Аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида шартнома асосида (тадбиркорлик субъектлари билан) фаолият кўрсатувчи ички ишлар органлари ДЙҲХХ тизимларида қўшимча штат бирликларини жорий этиш.

2. Ички ишлар органлари ДЙҲХХ тизимларида шартнома асосида штат бирликларини жорий қилиш тартиби тўғрисида кенг жамоатчилик орасида тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этиш.

3. Автотранспорт воситалари савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар (дилер) билан шартнома тузган ҳолда ички ишлар органлари ДЙҲХХ учун штат бирликларини жорий этиш ва тажриба тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида автотранспорт воситалари савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар (дилер)да сотилган автотранспорт воситаларини бевосита жойи (автосалон)да давлат рўйхатига олиш тартибини жорий қилиш.

 

2019-2020

йиллар

 

 

 

 

 

 

 

2019 йил якунига қадар

 

 

 

ИИВ, ҚР ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ,

вилоятлар ИИБлари

 

 

 

 

 

 

 

 

“Ўзавтосаноат” АЖ,

ИИВ

 

 

 

 

Общие комментарии

513