ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
989 Академия наук Республики Узбекистан 19/10/2018 03/11/2018 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги “Республика термитларга қарши курашиш маркази”ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-989

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги “Республика термитларга қарши курашиш маркази”ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида

Аҳоли турар жойлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, маданий-тарихий обидалар, стратегик аҳамиятга эга бўлган бино ва иншоотлар ҳамда Республиканинг барча ҳудудларида термитларнинг тарқалиши ва уларнинг зарарли фаолиятига қарши курашиш ишларини такомиллаштириш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги

ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги “Республика термитларга қарши курашиш маркази” давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифа ва функциялари қаторидаги фаолиятининг муҳим йўналишлари этиб белгилансин:

Республикада аҳоли турар жойлари, табиий ва тарихий обидалар, стратегик объектлар ҳамда иншоотлар ва очиқ ер майдонларида термитларига қарши заҳарли ем-хўракларини яратиш юзасидан фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти ёки бошқа ташкилотлар томонидан яратилган термитларга қарши курашиш воситаларининг биологик самарадорлигини ўрганиш, тегишли хулосалар тақдим этиш;

ем-хўрак ишлаб чиқариш технологияси ва уни қўллаш усулларини доимий равишда такомиллаштириб бориш ва амалиётга жорий этиш;

термитларга қарши курашиш учун яратилган янги воситаларнинг иқтисодий

ва биологик самарадорлигини ошириш, амалиётга жорий қилиш, термитларга қарши курашиш юзасидан услубий қўлланмалар, тавсиялар, йўриқномалар ишлаб чиқиш ҳамда патентга талабнома тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг ҳудудий филиалларининг буюртмасига биноан термитларга қарши ем-хўракларни шартнома асосида тайёрлаб бериш;

зарур ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан шартнома асосида термитларга қарши курашиш ишларини амалга ошириш;

термитларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида марказ ходимларини хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказларида малакаси оширилишини таъминлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институтига тегишли Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик халқа йўли, 1-уй манзилида жойлашган

2 та (618 м2) бинони Марказга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул бериш;

мазкур бинони Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари орқали термитларга қарши курашиш бўйича реклама роликларини тайёрласин ҳамда мунтазам равишда эфирга узатилиши орқали термитларнинг зарарли фаолиятига қарши кураш усуллари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилишини таъминласин.

5. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

хўжалик фаолияти турларидан олинадиган даромадлар;

хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Республикада термитлар зараридан келиб чиқадиган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мониторинг юритиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказ билан биргаликда олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари аҳоли яшайдиган уй-жойларда, ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда маданий ватарихий обидаларда термитлар мониторингини юритиш ҳамда уларга қарши курашиш

ва профилактик чора-тадбирларни мулк эгалари ва масъул ташкилотлар билан биргаликда шартнома асосида амалга оширади;

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг ҳудудий филиаллари табиий шароитда (дала, қабристон, чўл зоналарида ва бошқа очиқ жойларда) термитлар мониторингини юритиш ҳамда уларга қарши курашиш ва профилактик чора-тадбирларни мулк эгалари ва масъул ташкилотлар билан биргаликда шартнома асосида амалга оширади.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 2019 йил 1 январдан бошлаб табиий, маданий ва тарихий обидаларда термитларнинг тарқалиши ва уларнинг зарарли фаолияти юзасидан мониторинг юритиш ва термитлардан зарарланган объектларда уларга қарши курашиш ишларини олиб бориш учун тегишли маблағларни режалаштирсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги 2019 йилдан бошлаб термитларга қарши ем-хўраклар ва курашиш воситаларини такомиллаштириш билан боғлиқ изланишларни давлат илмий техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар мавзулари рўйхатига киритилишини режалаштирсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Марказ билан биргаликда термитлар кенг тарқалган ҳудудларни зоналаштириш ва ушбу ҳудудларда бино

ва иншоотлар қурилиши амалга ошириладиган ер майдонларида буюртмачиларнинг Марказдан термитлар тарқалиши юзасидан илмий асосланган хулоса олишлари мажбурийлигини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А.Н. Арипов

Общие комментарии

892