ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
988 Народный банк 19/10/2018 04/11/2018 6

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида
ID-988

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги 702-II-сонли Қонунига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 51-сон, 512-модда.) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 7-модданинг олтинчи қисмидаги «жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси» деган сўзлар «жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2) 9-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома фуқарога шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилганидан кейин Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан электрон тарзда тақдим этилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномада ҳисобга олинган сана, фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади.».

3) 10-модданинг еттинчи қисмидаги «пул қадрсизланишига нисбатан юқори суръатлардаги ставкалар бўйича» деган сўзлар «жойлаштиришдан олинган даромадлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4) 15-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тартиб рақами, фамилиялар, ҳар бир ходимнинг ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақи суммаси, бошқа даромадлари ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ходимлар реестрини иш берувчи даромад солиғи ҳисоблаш жараёни билан бир вақтнинг ўзида ҳар ойда тақдим этиши шарт.».

5) 18-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда берадиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳнома бундай тўловларни олиш учун асос бўлади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар маблағларини олиш учун Халқ банкига мурожаат этганда, Халқ банкининг электрон сўрови орқали фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳнома олинади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳномада жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бошланадиган сана кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳномани ўз вақтида берилишини таъминлайди.».

6) 20-модданинг биринчи қисмидаги «жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома» деган сўзлар «жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳнома» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7) 23-модданинг иккинчи қисмидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини инвестициялашдан олинган даромаддан жамғариб бориладиган пенсия тизимига тегишли операцион харажатларни қоплаш ҳуқуқига эга. Маржа миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.».

8) 23-модданинг еттинчи қисмидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини молиявий воситаларга жойлаштириш ҳамда бундай маблағлардан инвестиция ва кредит ресурслари сифатида фойдаланиш йўли билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларнинг сақланишини ва кўпайтирилишини таъминлаш;».

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилишини таъминласин.

4-модда.  Ушбу Қонун 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

Общие комментарии

98