ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
9433 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 23/10/2019 08/11/2019 3

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-9433

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б.Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                            А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “___” ________ ____-сон қарорига
илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 4-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Электрон декларация автоматлашган тартибда божхона органларининг ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ёки товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона органи ходимлари ўртасида тақсимланади. Бунда, ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилигига декларацияловчи шахс жавобгардир.”;

б) 5-банднинг олтинчи хатбошидаги “қўллаши мумкин” сўзлари “қўллайди” сўзи билан алмаштирилсин;

в) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги тартибда баён этилсин:

“6. БЮДни тўлдириш ҳамда электрон декларацияларни автоматик ҳолда рўйхатга олиш ва расмийлаштириш, шунингдек, тақсимлаш тизими ишлаши тартиби ДБҚ томонидан белгиланади.”

г) 14-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Божхона органлари ходимлари электрон декларацияларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар, божхона органларининг ахборот тизими томонидан расмийлаштирилган электрон декларациялар бундан мустасно”.

д) 1-иловада:

3-босқич блокининг “Тадбирлар” устуни 3-қисми қуйидаги тартибда баён қилинсин:

“Дастлабки текширув натижасида камчиликлар аниқланмаса, ЯААТ БЮДни расмийлаштириш учун қабул қилиб, автоматлашган тартибда расмийлаштиради ёки расмийлаштириш учун божхона ходимларига тақсимлайди”.

е) 2-иловада:

1-позициянинг “Ваколатли орган номи” устунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Лойиҳа ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази” ДУК” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК” сўзлари билан алмаштирилсин;

4-позициянинг “Ваколатли орган номи” устунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

7-позициянинг “Ваколатли орган номи” устунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси” сўзлари билан алмаштирилсин;

9 ва 10-позициянинг “Ваколатли орган номи” устунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Интеграциялашган тариф” интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига 2-иловада:

а) 3-позициянинг “Ваколатли органнинг номи” устунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-позициянинг “Ваколатли органнинг номи” устунидаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

Общие комментарии

426