ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
8383 Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды 25/09/2019 10/10/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-8383

Республикада пиллачилик соҳасини ривожлантириш учун ипак қурти уруғи ва пилла етиштиришда зарур тут кўчатларини экишни маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарори (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz) билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 46-банди қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

 “Қишлоқ хўжалиги экинлари далалари четидаги ва йўл бўйидаги ихота мақсадларида экилган тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жарималарнинг 50 фоизи қонунбузарлик содир этилган ҳудудда мақсадли равишда янги тут кўчатларини экиш мақсадида “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг ҳудудий ташкилотлари ҳисоб рақамига ўтказилади.”.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчкаров ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси Шарипов Б. зиммасига юклатилсин.

Общие комментарии

92