ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
792 Хокимият Пастдаргомского района 29/09/2018 22/10/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Pastdargom
ID-792

O‘zbekiston Respublikasi
 Samarqand viloyati

       Pastdarg’om tumani

    HOKIMI
   
     QARORI

gerbb

         РЕШЕНИЕ
         ХОКИМА

    Пастдаргомского района

     Самаркандской области
     Республики Узбекистан

                                                                                       

             2018 y.г. «____» _________     № _______    Juma sh., – г. Жума

 

Самарқанд  вилоят  ҳокимининг  2018  йил  21 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849  сонли “Республика    иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини   2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 485-Қ-сонли  қарори ҳақида

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги         ПҚ-3849- сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини ҳамда туман иқтисодиёт тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини ҳамда уй-жой фондини 2018-2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва  25-моддаларига асосан        

             ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

    1.Самарқанд вилоят ҳокимининг 2018  йил  21 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3849  сонли “Республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини                  2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 485-Қ-сонли  қарори  раҳбарлик  ва ижро учун қабул қилинсин.

           2.Ўзбекистон Руспубликаси Прездентининг мазкур қарори билан:

           Республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини        2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни  мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан                  2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлишда йул қўйилган камчиликлар ва масалалар  комплекси ўз вақтида ҳал этилиши таъминланмаганлиги учун хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг бир қанча раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари кўрилганлиги қайд этилганлиги.;

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

           аҳоли турмуш даражасини ошириш, турар жой шароитларини яхшилаш, иқтисодиёт тармоқларини, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир махсулотлари билан узулуксиз таъминлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувоқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув билан таъминлашнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича иккита ишчи гуруҳ(Салиев, Қучқоров) шакллантирилганлиги:

            республика иқтисодиёти тармоқларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳи тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маҳаллаларнинг инфратузилмаси ва кўп квартирали турар жой фондининг жорий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда хар бир худуд бўйича 2018/2019 йилларда қиш-баҳор даврида барқарор ишлашни таъминлаш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга оширишга доир комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланганлиги.;

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика    иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 июндаги ПҚ-3079- сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

           3. Самарқанд вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:

           қуйидагилар:

           а) вилоят иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани                     2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-илова*га мувофиқ тасдиқланганлиги.; Комплекс чора-тадбирларда:

           вилоят иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

           ёқилғи-энергетика комплексининг барқарор фаолият кўрсатиши;

           кўп квартирали турар жой фонди инфратузилмасини барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва истъмолчиларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш;

           ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилсин:

            б)асосий мухандислик коммуникациялар ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар  куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

           в)асосий мухандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари   3-иловага мувофиқ;

           г) ижтимоий соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда жорий таъмирлаш параметрлари  4-иловага мувофиқ;

            д) кўп квартирали турар жой фондини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари       5-иловага мувофиқ;

            е)2018/2019 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ватехник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

           ж) вилоят иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини           2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят коммисияси(кейинги ўринларда вилоят комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги.;

           Вилоят комиссияси:

           а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари,соғликни сақлаш муассасалари ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор  ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

           б) ўрганиб чиқиш натижалари бўйича:

           бошқарма, корхона ва ташкилотлар бўйича –вилоят ҳокимининг ўринбосарларига тегишли комплекслар томонидан:

           вилоятнинг ҳар бир ҳудуди, туман(шаҳри) бўйича бошқарма, корхона ва ташкилотлар билан келишган ҳолда шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбиларни амалга оширишнинг муфассал тармоқ жадваллар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилганлиги.;

           Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳарлари зиммасига шахсий маъсулият юклатилганлиги.;

           Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарига:

           Шаҳарлар ва туманлар, айниқса қишлоқ туманларида ижтимоий соха объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, лифт ускуналари, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқ, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилишлиги;

           Назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш буйича зарурий чора-тадбирлар кўришлиги.;

           “Самарқанд ҲЭТК” АЖ (М.Пардаев), “Марказгазтаъминот” УК (Ш.Махмудов), “Темирйўлёнилғитаъминот” БЁОХ (Ф.Хусаинов) раҳбарлари  билан биргаликда 2018/2019 йиллари куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф  этиш учун жойнинг ўзига чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказиш юкланганли.;

           “Самарқанд ҲЭТК” АЖ (М.Пардаев),“Марказгазтаъминот” УК (Ш.Махмудов), “Темирйўлёнилғитаъминот” БЁОХ (Ф.Хусаинов) раҳбарлари асосий  ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир махсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан маъсул эканликлари тўғрисида огохлантирилганлиги.;

            Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобиловга ижтимой соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этиш юклатилганлиги.;

            Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худайбердиев, Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш Бош бошқармаси(Х.Назаров), шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 августгача бўлган муддатда:

           2017/2018 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида шаҳарлар ва туманлар бўйича аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгилаш, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор беришлги;

           ғамлаши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зараур  шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун маъсул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритиши.;

           Вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси (Б.Мирзаев) вилоят комиссиясининг хулосасига кўра зарура кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топиш юклатилганлиги.;

           Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Р.Саттаров)га:

           жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини  куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлигига ахборот киритиб боришлиги.;

           Вилоят ҳокимининг  “Ўзбекистон  Республикаси  Прездентининг          2017 йил  22 июндаги ПҚ-3079- сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017 /2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”   2017 йил 24 июндаги 330-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

           4.Туман иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича худудий коммисияси(кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби          8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

           5.Туман комиссияси:

           а) бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари,соғликни сақлаш муассасалари ва ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор  ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

           б) ўрганиб чиқиш натижалари бўйича:

           корхона ва ташкилотлар бўйича –туман ҳокимининг ўринбосарларига тегишли комплекслар томонидан:

           туманнинг ҳар бир ҳудуди ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбиларни амалга оширишнинг муфассал тармоқ жадваллар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

            6.Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳарлари зиммасига шахсий маъсулият юклансин.

            7.Туман ҳокимининг ўринбосари Т.Хамзаевга:

            Туманда, айниқса қишлоқ жойларда ижтимоий соха объектларини, кўп квартирали уйларни бўлажак куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқ, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан ўзи назорат қилсин;

            Назорат натижалари бўйича объектларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун маъсул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш буйича зарурий чора-тадбирлар кўрсин.

            “Пастдарғомтуман” электр корхонаси (Х.Хайитов) ва “Гузалкент” электр корхонаси (А.Дониёров), Самарқанд ВБГТХФ Пастдарғом 3-сон туманлараро газ таъминоти участкаси (И.Худойқулов) раҳбарлари билан биргаликда 2018/2019 йиллари куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформаторларни таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф  этиш учун жойнинг ўзига чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

            “Пастдарғомтуман” электр корхонаси (Х.Хайитов) ва “Гузалкент” электр корхонаси (А.Дониёров), Самарқанд ВБГТХФ Пастдарғом 3-сон туманлараро газ таъминоти участкаси (И.Худойқулов), “Темирйўлёнилғитаъминот” БЁОХ (Ф.Хусаинов) раҳбарлари асосий  ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир махсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан маъсул эканликлари тўғрисида огохлантирилсин.

            8.Туман ҳокимининг ўринбосари А.Мухиддиновга ижтимой соҳа объектларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини жойларнинг ўзига чиқиб ташкил этсин.

            9.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев, туман Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими (Т.Қосимов) 2018 йил 1 августгача бўлган муддатда:

            2017/2018 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини жорий йилда ғамлашда йўл қўилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида туман бўйича аҳолининг эхтиёжларидан келиб чиқиб 2018/2019 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгилаш, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, карам, гуруч ва дуккакли экинлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор берсин;

            ғамлаши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зараур  шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун маъсул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифлар киритсин.

            10.Туман ҳокимлиги молия бўлими (Б.Мамадалиев) туман комиссиясининг хулосасига кўра зарура кескин бўлган ҳудудларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз вақтида молиялаштириш учун қўшимча захираларни қидириб топсин.

            11. Туман уй-жой коммунал хизмати бўлими (С.Холмурадов)га:

            жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.

            12.Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш буйича амалга оширилган ишлар тўғрисида тизимли ахборот берилишни таъминласин.

            Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда туман ҳокимлигининг мажлисларида танқидий кўриб чиқилсин.

            13.Туман ҳокимининг  “Ўзбекистон  Республикаси  Прездентининг           2017 йил  22 июндаги ПҚ-3079- сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017 /2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017  йил             5 июлдаги  1448-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

            14.Мазкур  қарорнинг ижросини назорат  қилиш туман ҳокимининг  ўринбосарлари (М.Абдуллаев, Т.Хамзаев, А.Мухиддинов, Б.Нурмиханмедов) зиммасига юклансин.

 

 

                         Туман хокими :                                                       Б.Садуллаев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

 

Общие комментарии

826