ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
716 Министерство строительства Республики Узбекистан 26/09/2018 11/10/2018 0

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-716

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори билан тасдиқланган “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси”нинг 11-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

     1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

  2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

     3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Қурилиш вазири
А.Х. Тухтаев зиммасига юклансин.

                                                            Ўзбекистон Республикасининг

    Бош вазири                                                                                  А. Арипов

            Вазирлар Маҳкамасининг

                                                                                               2018 йил ____ сентябрдаги

                                                                                                _________-сон қарорига

                                                                                                    илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори  билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

а) 3-банднинг иккинчи хатбошида “реконструкция қилиш ва” сўзлар чиқариб ташлансин;

б) 8-банднинг иккинчи хатбоши “архитектурага оид” сўзларидан кейин “(тушунтириш хати (тушунтириш хатида лойиҳа-смета ҳужжатида ёнғин хавфсизлигига, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича ва бошқа йўналишларда бажарилаган ишлар акс эттирилади), бино ва иншоотнинг фасадлари, қаватлар режалари, қурилиш объектининг бош режаси” сўзлар билан тўлдирилсин;

в) қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

“14-1. Кенгашнинг ишчи органи сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида лойиҳа-смета ҳужжатини туман (шаҳар) санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига (кейинги ўринларда хулоса берувчилар деб аталади) кўриб чиқиш учун идоралараро электрон ўзаро боғланиш тизими “YERELEKTRON” ААТ орқали электрон шаклда юборади.

Ҳулоса берувчилар уч иш куни ичида лойиҳа-смета ҳужжати бўйича ўзининг ҳулосаларини ишчи органга “YERELEKTRON” ААТ орқали электрон шаклда юборадилар. Бунда хулоса (қарор) ижобий ёки салбий сифатида берилиши мумкин. Салбий хулосада лойиҳа-смета ҳужжатидаги камчиликлар асосланган ҳолда қайд этилади.

Агарда, салбий хулосада лойиҳа-смета ҳужжатида тузатишлар киритиш тўғрисида талаблар назарда тутилган бўлса, ишчи орган хулоса олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ҳулосани лойиҳа ташкилотига лойиҳа-смета ҳужжатини қайта ишлаш учун юборади.

Лойиҳа ташкилоти ўн иш куни давомида лойиҳа-смета ҳужжатига тегишли тузатишлар киритади ва уни ишчи органга такроран юборади.

Тузатишлар киритилган лойиҳа-смета ҳужжати олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ишчи орган лойиҳа-смета ҳужжатни ижобий хулоса олиш учун тегишли ҳулоса берувчиларга такроран юборади.

Ҳулоса берувчилар лойиҳа-смета ҳужжатни икки иш кунида кўриб чиқадилар ва ижобий хулосани “YERELEKTRON” ААТ орқали электрон шаклда ишчи органга юборадилар”.

г) қуйидаги мазмундаги 14-2-банд билан тўлдирилсин:

“14-2. Ҳулоса берувчилардан ижобий хулосалар олингандан сунг ишчи орган навбатдаги Кенгаш йиғилишига лойиҳа-смета ҳужжатларини киритади”;

д) 15-бандда “Кенгаш сўровнома келиб тушгандан сўнг навбатдаги Кенгаш” сўзлари “Кенгаш ўзининг навбатдаги йиғилишида” сўзлар билан алмаштирилсин.

е) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Лойиҳа ташкилоти

1. ЯИДХПда архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш.

2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

1. Ўз хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилганда

2-босқич

ЯИДХП

Сўровномани ва  объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Кенгашнинг ишчи органига жўнатиш.

Автоматик равишда

3-босқич

Кенгашнинг ишчи органи

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини туман (шаҳар) санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига жунатиш.

1 иш кунида

4-босқич

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати,

туман (шаҳар) ёнғинга қарши назорат хизмати,

туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ижобий хулосани Кенгашнинг ишчи органига жўнатиш.

3 иш кунида

5-босқич

Кенгаш

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш.

Анкета келиб

тушгандан

кейин

Кенгашнинг

навбатдаги

йиғилишида

6-босқич

Кенгашнинг ишчи

органи

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИси билан тасдиқлаш.

2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳа ташкилотига ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

Кенгаш томонидан

лойиҳа-смета

ҳужжатлари

келишилган

 куни

...”

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш маъмурий регламентининг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“23. Қуйидаги фаолият турлари учун турар жойлар зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш тақиқланади:

Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорининг 2-иловасида (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб фаолият турлари;

тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган очиқ турдаги умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ турдаги эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончалари.

Қуйидаги объектлар бундан мустасно (ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган объектлар комплексида бўлмаслик шарти билан):

соғлиқни сақлаш муассасалари объектлари ва дорихоналар;

дам олиш ва туризм муассасалари объектлари;

юлдузлик (тоифаси) даражасидан катъий назар, меҳмонхона хўжалиги объектлари;

маданий-маърифий муассасалар объектлари;

жамоатчилик ва маъмурий бинолар;

таълим муассасалари объектлари;

илмий-тадқиқот муассасалари объектлари;

маиший хизмат корхоналари (йил бўйи фаолият юритадиган) объектлари, кир ювиш корхоналари, кийим тикиш ательелари, сартарошхоналар, ҳаммомлар ва ҳ.к.;

сув хўжалиги қурилиши, мелиорация ва ирригация объектлари;

почтамлар, телеграфлар, саралаш узеллари;

алоқа бўлими мавжуд бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари;

қаватлар сонидан қатъий назар кўп квартираларга эга кўп қаватли уй-жойлар (якка тартибдаги уй-жойлардан иборат маҳаллалар бундан мустасно);

якка тартибдаги уй-жойлар (якка тартибдаги уй-жойлардан иборат маҳаллаларда);

ётоқхоналар;

ушбу банднинг учинчи хатбошида қайд этилганлардан ташқари умумий овқатланиш шахобчалари;

савдо шахобчалари, шу жумладан супермаркет, йирик кўп тармоқли ва иҳтисослаштирилган дўконлар, савдо уйлари;

жисмоний-спорт иншоотлари, жумладан ёпиқ сув хавзалари ва сув хавзали жисмоний-соғломлаштириш мажмуалари;

маъмурий ва жамоат бинолари;

иссиқлик таъминоти учун автоном қозонхоналар;

кўп қаватли ер ости ва ер усти гараж ва тураргоҳлар”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори  билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг намунавий таркибида “ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари” сўзлари “вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи” сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:

  3. Ушбу Регламентнинг амал қилиши қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди:

  бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;

  ...

  3. Ушбу Регламентнинг амал қилиши қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди:

  бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни капитал таъмирлаш;

  ...

     Амалиётда реконструкция ишлари айрим бино ва иншоотларни ташқи кўринишини ўзгартиришга ҳам олиб келади, яъни бино устига қўшимча қават ёки ён қисмига қўшимча бинолар қурилиши мумкин. Ушбу ҳолатда объектнинг умумий кўринишига ва атрофдаги биноларга уйғунлигига баҳо берилиши шарт, чунки ушбу объектлар шаҳарсозлик жиҳатдан муҳим ҳудудларда жойлашган бўлиб, атрофдаги архитектура кўринишига катта таъсир ўтказиши мумкин. Шу сабабли реконструкция лойиҳалари Кенгашда кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ.

      8. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари тугаланнгач, лойиҳа ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ сўровномани, архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда тўлдирадилар.

       Сўровномага лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми электрон шаклда илова қилинади.

      ...

      8. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари тугаланнгач, лойиҳа ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ сўровномани, архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда электрон шаклда тўлдирадилар.

       Сўровномага лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектурага оид қисми (тушунтириш хати (тушунтириш хатида лойиҳа-смета ҳужжатида ёнғин хавфсизлигига, санитария-эпидемиология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш бўйича ва бошқа йўналишларда бажарилаган ишлар акс эттирилади), бино ва иншоотнинг фасадлари, қаватлар режалари, қурилиш объектининг бош режаси) электрон шаклда илова қилинади.

      ...

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон қарори билан тасдиқланган “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси”нинг 11-банди ижросини таъминлаш учун ҳудудий қурилиш органи томонидан лойиҳаларни ваколатли ташкилотлар билан келишилишини амалга ошириш учун, ушбу ташкилотларга зарур бўлган маълумотлар  объектнинг қаватлари режалари, қурилиш объектининг бош режаси, тушунтириш хатлар лойиҳачилар томонидан тақдим этилиши шарт.

       Тўлдирилмоқда.

       Тўлдирилмоқда.

      14-1. Кенгашнинг ишчи органи сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида лойиҳа-смета ҳужжатини туман (шаҳар) санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига (кейинги ўринларда хулоса берувчилар деб аталади) кўриб чиқиш учун идоралараро электрон ўзаро боғланиш тизими “YERELEKTRON” ААТ орқали электрон шаклда юборади.

Ҳулоса берувчилар уч иш куни ичида лойиҳа-смета ҳужжати бўйича ўзининг ҳулосаларини ишчи органга “YERELEKTRON” ААТ орқали электрон шаклда юборадилар. Бунда хулоса (қарор) ижобий ёки салбий сифатида берилиши мумкин. Салбий хулосада лойиҳа-смета ҳужжатидаги камчиликлар асосланган ҳолда қайд этилади.

Агарда, салбий хулосада лойиҳа-смета ҳужжатида тузатишлар киритиш тўғрисида талаблар назарда тутилган бўлса, ишчи орган хулоса олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ҳулосани лойиҳа ташкилотига лойиҳа-смета ҳужжатини қайта ишлаш учун юборади.

Лойиҳа ташкилоти ўн иш куни давомида лойиҳа-смета ҳужжатига тегишли тузатишлар киритади ва уни ишчи органга такроран юборади.

Тузатишлар киритилган лойиҳа-смета ҳужжати олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ишчи орган лойиҳа-смета ҳужжатни ижобий хулоса олиш учун тегишли ҳулоса берувчиларга такроран юборади.

     Ҳулоса берувчилар лойиҳа-смета ҳужжатни икки иш кунида кўриб чиқадилар ва ижобий хулосани “YERELEKTRON” ААТ орқали электрон шаклда ишчи органга юборадилар”.

         14-1-бандда Кенгашнинг ишчи органи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатиларини келишиш механизми баён этилган.

        Тўлдирилмоқда.

     “14-2. Ҳулоса берувчилардан ижобий хулосалар олингандан сунг ишчи орган навбатдаги Кенгаш йиғилишига лойиҳа-смета ҳужжатларини киритади”.

     14-2-бандда Кенгашнинг ишчи органи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатиларини келишиш механизми баён этилган.

15. Кенгаш сўровнома келиб тушгандан сўнг навбатдаги Кенгаш йиғилишида лойиҳа-смета ҳужжатларини келишади ёки рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

...

15. Кенгаш ўзининг навбатдаги йиғилишида лойиҳа-смета ҳужжатларини келишади ёки рад этишнинг аниқ асосларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

...

      15-бандга аниқлик киритилмоқда.

Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш

СХЕМАСИ

Босқич-лар

Субъект-лар

Тадбир-лар

Бажариш

Муддат-лари

1-босқич

Лойиҳа ташкилоти

1. ЯИДХПда архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш.

2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

1. Ўз хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилганда

2-босқич

ЯИДХП

Сўровномани Кенгашнинг ишчи органига жўнатиш.

Автоматик равишда

3-босқич

Кенгаш

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш.

Анкета келиб

тушгандан кейин

Кенгашнинг

навбатдаги

йиғилишида

4-босқич

Кенгашнинг ишчи

органи

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИси билан тасдиқлаш.

2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳа ташкилотига ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

Кенгаш томонидан

лойиҳа-смета

ҳужжатлари

келишилган куни

Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА

Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш

СХЕМАСИ

Босқич-лар

Субъект-лар

Тадбир-лар

Бажариш

Муддат-лари

1-босқич

Лойиҳа ташкилоти

1. ЯИДХПда архитектура-режалаштириш топшириғи реквизитларини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш.

2. Давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўлаш.

1. Ўз хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилганда

2-босқич

ЯИДХП

Сўровномани ва  объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини Кенгашнинг ишчи органига жўнатиш.

Автоматик равишда

3-босқич

Кенгашнинг ишчи органи

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини туман (шаҳар) санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларига жунатиш.

1 иш кунида

4-босқич

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати,

туман (шаҳар) ёнғинга қарши назорат хизмати,

туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича ижобий хулосани Кенгашнинг ишчи органига жўнатиш.

3 иш кунида

5-босқич

Кенгаш

Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш.

Анкета келиб

тушгандан

кейин

Кенгашнинг

навбатдаги

йиғилишида

6-босқич

Кенгашнинг ишчи

органи

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ЭРИси билан тасдиқлаш.

2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини лойиҳа ташкилотига ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

Кенгаш томонидан

лойиҳа-смета

ҳужжатлари

келишилган

 куни

    1-илова Регламентнинг матнига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқлаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция

 қилишга рухсатнома бериш маъмурий регламентида

23. Қуйидаги фаолият турлари учун турар жойлар зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш тақиқланади:

Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорининг 2-иловасида (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб фаолият турлари;

тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончалари, 500 ўрингача бўлган ёпиқ кинотеатрлар.

Қуйидаги объектлар бундан мустасно (ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган объектлар комплексида бўлмаслик шарти билан):

соғлиқни сақлаш муассасалари объектлари ва дорихоналар;

дам олиш ва туризм муассасалари объектлари;

меҳмонхона хўжалиги объектлари;

маданий-маърифий муассасалар объектлари;

жамоатчилик ва маъмурий бинолар;

таълим муассасалари объектлари;

илмий-тадқиқот муассасалари объектлари;

маиший хизмат корхоналари (йил бўйи фаолият юритадиган) объектлари, кир ювиш корхоналари, кийим тикиш ательелари, сартарошхоналар, ҳаммомлар ва ҳ.к.;

сув хўжалиги қурилиши, мелиорация ва ирригация объектлари;

почтамтлар, телеграфлар, саралаш узеллари;

алоқа бўлими мавжуд бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари.

23.Қуйидаги фаолият турлари учун турар жойлар зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш тақиқланади:

Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорининг 2-иловасида (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб фаолият турлари;

тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган очиқ турдаги умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ турдаги эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончалари.

Қуйидаги объектлар бундан мустасно (ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган объектлар комплексида бўлмаслик шарти билан):

соғлиқни сақлаш муассасалари объектлари ва дорихоналар;

дам олиш ва туризм муассасалари объектлари;

юлдузлик (тоифаси) даражасидан катъий назар, меҳмонхона хўжалиги объектлари;

маданий-маърифий муассасалар объектлари;

жамоатчилик ва маъмурий бинолар;

таълим муассасалари объектлари;

илмий-тадқиқот муассасалари объектлари;

маиший хизмат корхоналари (йил бўйи фаолият юритадиган) объектлари, кир ювиш корхоналари, кийим тикиш ательелари, сартарошхоналар, ҳаммомлар ва ҳ.к.;

сув хўжалиги қурилиши, мелиорация ва ирригация объектлари;

почтамлар, телеграфлар, саралаш узеллари;

алоқа бўлими мавжуд бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари;

қаватлар сонидан қатъий назар кўп квартираларга эга кўп қаватли уй-жойлар (якка тартибдаги уй-жойлардан иборат маҳаллалар бундан мустасно);

якка тартибдаги уй-жойлар (якка тартибдаги уй-жойлардан иборат маҳаллаларда);

ётоқхоналар;

ушбу банднинг учинчи хатбошида қайд этилганлардан ташқари умумий овқатланиш шахобчалари;

савдо шахобчалари, шу жумладан супермаркет, йирик кўп тармоқли ва иҳтисослаштирилган дўконлар, савдо уйлари;

жисмоний-спорт иншоотлари, жумладан ёпиқ сув хавзалари ва сув хавзали жисмоний-соғломлаштириш мажмуалари;

маъмурий ва жамоат бинолари;

иссиқлик таъминоти учун автоном қозонхоналар;

кўп қаватли ер ости ва ер усти гараж ва тураргоҳлар.

 Тошкент шаҳрида кўплаб тадбиркорлар ўзининг ер участкаларида кўп қаватли кўп квартирали уй-жой ва бошқа объектлар қурмоқчи бўлиб Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасидан реконструкцияга рухсатнома олиш учун туман давлат хизматлари марказига мурожаат қилмоқдалар. Бироқ Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси қуриладиган кўп қаватли кўп квартирали уй-жой лойиҳаланадиган объектлар мураккаблиги Классификатори бўйича 3-тоифадаги объектларга мансуб деган важни кўрсатиб, рухсатнома беришни рад этмоқда. Меҳмонҳона ва бошқа ижтимоий ҳамда хизмат кўрсатиш ва савдо объектларини қуришда ҳам ҳудди шундай ҳолат юзага келган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги
370-сонли қарори билан тасдиқланган “Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 23-бандида турар жойлар зоналарида жойлашган объектларни:

а) Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорининг 2-иловасида (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб фаолият турларига;

 б) тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончалари, 500 ўрингача бўлган ёпиқ кинотеатрларга қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш тақиқланади деб белгиланган.

III тоифаларга мансуб фаолият турларига ҳақиқатдан ҳам 7 қаватгача бўлган (якка тартибда ишланган лойиҳалар бўйича) кўп квартирали уй-жойлар ҳамда 7 қаватдан юқори бўлган уй-жойлар киради.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорининг 23-бандини тўртинчи хатбошида келтирилган мустасно фаолият турлари рўйҳатида кўп қаватли уй-жойлар қайд этилмаган. Ушбу кўрсатмадан (нормадан) келиб чиқиб, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси кўп қаватли кўп квартирали уй-жойлар қурилишига рухсатнома беришни рад этмоқда..

Шу билан бирга, “Шаҳарсозлик. Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантиришни режалаштириш” ШНҚ 2.07.01-3*нинг 21-бандида селитеб зоналарининг аҳоли яшаш жойларида (аҳоли яшаш мумкин бўлган жойларда – Қурилиш вазирлигининг аниқлаштириши) 9-12 қаватгача бўлган кўп квартирали уй-жойлар қуришга рухсат этилган. 

Юқорида келтирлиган сабабларга кўра қонунчиликда ноаниқлик юзага келган бўлиб, ушуб ҳолат тадбиркорларни оварагарчилигига сабаб бўлмоқда. Ушбу ноаниқликни бартараф этиш учун 23-бандга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни критиш таклиф этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг намунавий таркибида

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 31 июлдаги

603-сон қарорига

3а-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси

Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги

ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи - Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши раиси

Кенгаш аъзолари:

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

    ...

-

ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари

вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи

Кенгаш таркибида самарали ишлаши учун Кенгаш аъзоси бўлиши зарур бўлган лавозим номи ўзгартирилмоқда, чунки амалиётда ички ишлар органларининг лойиҳалаш ва қурилиш жараёнларига аралашуви ёнғин хавфсизлиги хизмати орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

    Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги
ПҚ-3852-сон қарори билан тасдиқланган “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси”нинг 11-бандига
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини   яхшилаш   бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5511-сон қарорининг 12-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.

   Тадбиркорлик субъектлари бўлган лойиҳа ташкилотларига ишлаш учун шароит яратиш, лойиҳаларни ваколатли давлат органлари билан келишишда  сансолорлик ва оворгарчиликдан асраш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори  билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
ҳудудий қурилиш органи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини тегишли давлат ташкилотлари билан келишиш механизмини белгилаб берадиган 14-1 ва 14-2-бандларни киритиш таклиф этилмоқда.

  Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция  қилишга рухсатнома бериш маъмурий регламентига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тадбиркорларни ортиқча оворагарчиклардан асраш, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган.

   Шунингдек, лойиҳада Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори  билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг намунавий таркибига аниқлик киритиш мақсадида таркибдаги “ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари” сўзлари “вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи” сўзлари билан алмаштириш таклиф этилмоқда. Чунки объектларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш ишларида бевосита ёнғин хавфсизлиги хизматлари иштирок этади. Шу сабабли Архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари таркибига вилоятнинг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбарини киритиш мақсадга мувофиқ.

   Таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни қонунчиликка киритилиши лойиҳа ташкилотларни самарали ишлаши учун шароит яратилишига, ортиқча оворагарчиликлардан асрашга, коррупция ҳолатларини олдини олишга ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга имкон беради.   

    Ўзбекистон Республикаси

    Қурилиш вазирининг биринчи

    ўринбосари                                                                           Б.Закиров

Общие комментарии

156