ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
7082 Министерство финансов Республики Узбекистан 28/08/2019 12/09/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, уларни ижтимоий ва номолиявий қўллаб- қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш тўғрисида
ID-7082

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, уларни ижтимоий

ва номолиявий қўллаб- қувватлашнинг янги воситаларини

жорий этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ–5780-сон “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, уларни ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирилиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликги ва Савдо саноат палатасининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини (кейинги ўринда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли деб аталади) ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш тўғрисида қуйидаги:

талаб бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш;

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш;

тадбиркорларни қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий
қўллаб-қувватлашни (бепул телефон ва онлайн-маслахат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес - инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) ташкил этиш таклифлари маъқуллансин.

2. Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини ижро этиш бўйича:

Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш бўйича ҳудудий комиссиянинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ;

Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш бўйича махсус комиссия намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халк банки” АТБларга “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида илгари берилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни жойлаштириб, бозор шароитларига яқин ставкаларда ажратиладиган кредитлар буйича банк фоиз маржасининг 5 фоизини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда  Агентлик деб аталади), Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

4. 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги номолиявий қўллаб-қувватлаш турларига Жамғармадан субсидия маблағлари ажратилиши белгилаб қўйилсин:

а) талаб бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишида ҳар бир фуқаро учун бир ойга:

ўқитиш харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;

ўқитиш жараёнида ётоқ ва озиқ овқат билан таъминлаш харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;

б) тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш йўналишида бир фуқаро учун бир ойга ўқитиш жараёнида ётоқ ва озиқ овқат билан таъминлаш харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида;

в) тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа харажатларига ҳар бир фуқаро учун бир марталик базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорида.

5. Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашни янги воситаларини амалда жорий этишга қуйидагилар масъул этиб белгилансин:

талаб бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Агентлик;

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш ҳамда тадбиркорларни қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлашни (бепул телефон ва онлайн-маслахат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) ташкил этишга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Агентлик.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2019 йил 1 октябрга қадар маҳаллий бюджетда қўшимча манбалардан шаклланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг туман ва шаҳар тадбиркорликка кўмаклашиш марказларини бино ва иншоотлар ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг 2-иловасида келтириб ўтилган ҳудудий комиссиялар икки ой муддатда ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш талаб этиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқласин ҳамда зарур ҳолларда ҳар ой якуни билан рўйхатга ўзгаришлар киритиб борилишини таъминласин.

8. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб - қувватлаш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган субсидия маблағларининг самарадорлиги ва мақсадлилиги юзасидан доимий мониторингни амалга оширсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, уларни ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А.Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                                      А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___________

______-сон қарорига

1-ИЛОВА

 

Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий
қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этишни
мувофиқлаштириш бўйича
республика комиссияси

ТАРКИБИ

 

Ж.А. Қўчқоров

 

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
ўринбосари-молия вазири, Комиссияси раиси

 

Ғ.А.Маматқулов

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари - Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори - Комиссияси раиси ўринбосари

 

Ш.Д. Қудбиев

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

 

А.И. Икрамов

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси

 

Ё.Э. Турсунов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

 

С.М. Холхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси ўринбосари

 

М.Ё.Эшматов

-

Ўзбекистон Республикаси  АТ “Халк банки” бошқарув раиси

 

О.П.Алимардонов

-

“Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раиси

 

Ш.С.Жавлонов

-

Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди раиси

 

Г.М.Маруфова

-

Ўзбекистон Республикаси Хотин қизлар қўмитаси раиси ўринбосари

 

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___________

______-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий

қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш

бўйича ҳудудий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, Комиссияси раиси

 

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари бошлиқлари иқтисодиёт ва саноат бўлимлари бошлиқлари - Комиссияси раиси ўринбосари

 

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг бошлиқлари

 

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

 

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари

 

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

 

лавозими бўйича

-

Лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этаётган тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари раҳбарлари

 

лавозими бўйича

-

Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий  бўлимлари раҳбарлари

 

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари - Хотин қизлар қўмитасининг раислари

 

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___________

______-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

 

Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий
 қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш
бўйича махсус
комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, Комиссияси раиси

 

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлимлари раҳбарлари, Комиссияси раиси ўринбосари

 

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг раҳбарлари

 

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари

 

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) молия бўлимлари мудирлари

 

лавозими бўйича

-

лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этаётган тижорат банклари туман (шаҳар) филиаллари раҳбарлари

 

лавозими бўйича

-

маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари

 

лавозими бўйича

-

туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари –хотин қизлар қўмитаси раҳбарлари

 

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

 Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ______________

_______-сон қарорига

4-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож

қатламларини талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, уларни ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш

билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ–5780-сон “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини талаб мавжуд бўлган касб
ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, уларни ижтимоий ва номолиявий
қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) қуйидаги номолиявий қўллаб-қувватлаш турларига субсидия маблағлари ажратилади:

а) талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишида ҳар бир фуқаро учун бир ойга:

ўқитиш харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;

ўқитиш жараёнида ётоқ ва озиқ овқат билан таъминлаш харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида.

б) тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш йўналишида бир фуқаро учун бир ойга ўқитиш жараёнида ётоқ ва озиқ овқат билан таъминлаш харажатларига базавий ҳисоблаш миқдорининг
2 баравари миқдорида.

в) тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа харажатларига ҳар бир фуқаро учун бир марталик базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорида.

3. Субсидия маблағлари Жамғармадан тўғридан тўғри туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.

 

2-боб. “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халк банки” АТБларига “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида илгари берилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни жойлаштириб, бозор шароитларига яқин ставкаларда ажратиладиган кредитлар буйича банк фоиз маржасининг 5 фоизини жамғармага ўтказилиши

 

4. “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБ “оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида илгари берилган кредитлар ҳисобига бўшайдиган маблағларни жойлаштириб, бозор шароитларига яқин ставкаларда ажратиладиган кредитлар бўйича банк фоиз маржасининг 5 фоизини Жамғармага йўналтиради.

5. “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБлар томонидан ажратилган кредитлар бўйича банк фоиз маржасининг 5 фоизи ҳар ойнинг
5-санасига қадар ҳисоб-китоб қилинади.

6. “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБ томонидан Жамғармага ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтказилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Микрокредитбанк” АТБ
ва “Халқ банки” АТБ томонидан Жамғармага ўтказилиши лозим бўлган маблағларни ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат олиб боради.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан белгиланган тартибда “Микрокредитбанк” АТБ ва “Халқ банки” АТБ томонидан Жамғармага ўтказилиши лозим бўлган маблағларнинг тўғри ҳисобланиши ва Жамғармадан субсидияларни тўғри ажратилиши устидан назоратни амалга оширади.

 

3-боб. Ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш кўрсатиладиган ҳамда субсидия олувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг рўйхатини шакллантириш

 

9. Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий
қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш бўйича ҳудудий комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссия деб аталади) ва Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини жорий этиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб аталади) ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш талаб этиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг рўйхатини шакллантириш учун масъул ҳисобланади.

10. Ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш талаб этиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг рўйхати махсус комиссия томонидан келгуси йил учун жорий йил ноябрь ойининг 10-санасига қадар шакллантирилади ва тавсиянома асосида ҳудудий комиссияларга тасдиқлаш учун юборилади.

11. Ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш талаб этиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг рўйхати келгуси йил учун ҳар йил декабр ойининг 10-санасига қадар ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади
ва тасдиқланади.

12. Зарур ҳолларда ҳар ойнинг 25-санасига қадар махсус комиссия тавсиясига асосан мазкур рўйхатга ҳудудий комиссиялар томонидан ўзгариш киритиб борилади.

 

4-боб. Талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш
 йўналишида субсидиялар ажратиш

 

13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий комиссиялар томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган фуқароларнинг касб ва мутахассисликларни ўрганиш бўйича талабларидан келиб чиққан ҳолда талаб бўлган касб ва мутахассисликлар рўйхатини ҳамда ушбу касб ва мутахассисликларни ўқитиш шароити мавжуд касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ўқув марказлари, ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш корхоналари рўйхатини тасдиқлайди.

14. Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари махсус комиссияларнинг талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқишга муҳтож бўлганлар рўйхатини касб ва мутахассисликлар кесимида шакллантириш, субсидияларга бўлган талабни аниқлаш ва талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликларга ўқитишни ташкил этиш бўйича ишчи органи ҳисобланади.

15. Талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишида Жамғармадан ҳар бир фуқаро учун ўқитиш даврига мутаносиб равишда ҳар бир ойга мазкур Низом 2-бандининг “а” кичик бандида кўрсатилган миқдорларда субсидия маблағлари ажратилади.

16. Талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишида субсидиялар ажратиш схемаси мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

 

5-боб. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа харажатларга субсидия ажратиш

 

17. Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ҳудудий комиссиялар томонидан шакллантирилган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатишга муҳтож бўлганлар, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга ҳужжатларни расмийлаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ бошқа харажатларга субсидия олмоқчи бўлганлар рўйхати асосида уларнинг субсидияларга бўлган талабни аниқлаш ва ўқитишни ташкил этиш бўйича ишчи органи ҳисобланади.

18. Жамғармадан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш йўналишида ўқитиш даврига мутаносиб равишда ҳар бир ойга мазкур Низом 2-бандининг “б” ва “в” кичик бандларида кўрсатилган миқдорларда субсидия маблағлари ажратилади.

19. Ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш талаб этиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш, шунингдек тадбиркорларни қонун ҳужжатлари, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлашни (бепул телефон ва онлайн-маслахат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

20. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа харажатларга субсидиялар ажратиш тартиби мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади

 

6-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган субсидия маблағларининг самарадорлиги ва мақсадлилиги юзасидан

мониторингни амалга ошириш

 

21. Туман (шаҳар) молия бўлимлари туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлимлари билан биргаликда жамғармадан ажратилган субсидиялар ҳисобига касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўргатиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар юзасидан мониторинг олиб боришга масъул ҳисобланади.

22. Мониторинг тадбирлари туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими ва молия бўлими масъул ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ҳар ойда бир марта ўтказилади.

23. Мониторинг натижалари бўйича аниқланган камчиликларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш бўйича ҳар ой якуни билан ҳудудий комиссияга тақдимнома киритилади.

24. Мониторинг натижалари бўйича Жамғармадан ажратилган субсидияларнинг мақсадсиз ва самарасиз ишлатилганлиги аниқланганда ҳудудий комиссия ишчи органлари томонидан иш бажарувчи (хизмат кўрсатувчи) ташкилотга тўлаб берилган субсидияни Жамғармага қайтариш чоралари кўрилади.

25. Аниқланган камчиликлар бўйича субсидиялар ихтиёрий равишда қайтарилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал этилади.

 

7-боб. Якунловчи қоидалар

 

26. Жамғарма ҳисобидан субсидияларни ажратиш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар тегишли томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг имкони бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.

27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, уларни ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низомга

1-ИЛОВА

 

Талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишида субсидиялар ажратиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

Тадбирлар

Масъул субъектлар

Ижро муддати

1-босқич

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар томонидан ариза билан мурожаат қилиш

 

Маҳалла фуқаролар йиғини

Ҳар ойнинг

5-санасига қадар

2-босқич

Аризаларни кўриб чиқиш

 

Махсус комиссия

 

Ҳар ойнинг

10-санасига қадар

3-босқич

Талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқишга муҳтож бўлганлар рўйхатини касб ва мутахассисликлар кесимида шакллантириш, субсидияларга талабни аниқлаш ҳамда уларни махсус комиссия ишчи органига тақдим этиш

Махсус комиссия

 

Ҳар ойнинг

15-санасига қадар

4-босқич

Ўқитиш белгиланган фуқароларни касб ва мутахассисликлар кесимида саралаш ва гуруҳлар ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитишни амалга оширадиган ташкилотлар (хусусан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари) ўртасида уч томонлама шартномалар тузилишини таъминлаш

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Ҳар ойнинг

20-санасига қадар

5-босқич

Касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитишни амалга оширадиган ташкилотлар (хусусан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари) ўртасида тузилган уч томонлама шартномаларга мувофиқ ўқитиш ишларини ташкил этиш

Касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитишни амалга оширадиган ташкилотлар

Шартномада кўрсатилган муддатларда

6-босқич

Ўқитишни амалга оширадиган ташкилотлар (хусусан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари)томонидан шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) қиймати бўйича таққослаш далолатномалари тузилади.

Касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитишни амалга оширадиган ташкилотлар ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Ҳар ойнинг

5-санасига қадар

7-босқич

Тузилган таққослаш далолатномалари асосида талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш учун жорий ой субсидияларга бўлган талабнома шакллантирилади ва юқори турувчи органга тақдим этилади

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашишмаркази

Ҳар ойнинг

7-санасига қадар

8-босқич

Субсидияларга бўлган талабномани туман ва шаҳарлар кесимидаҳудудий иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этиш

Қорақалпоғистон Республикаси Бандликва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари

Ҳар ойнинг

10-санасига қадар

9-босқич

Субсидияларга бўлган талабномаларни туман ва шаҳарлар кесимида Агентликка тақдим этиш

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятларва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари

Ҳар ойнинг

15-санасига қадар

10-босқич

Субсидияларга бўлган талабномаларни туман ва шаҳарлар кесимида ижрога қаратиш бўйича жамғармага тақдим этиш

Агентлик

Ҳар ойнинг

20-санасига қадар

11-босқич

Субсидияларга бўлган талабномалар асосида маблағларни туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг Ғазначиликдаги шаҳсий махсус ҳисоб варақларига ўтказиб бериш

                     Жамғарма

Ҳар ойнинг

25-санасига қадар

12-босқич

Касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитишни амалга оширадиган ташкилотларга (хусусан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари) бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича маблағларни молиялаштириш.

Агар ўқитишни амалга оширган ташкилот ётоқ ва озиқ овқат билан таъминламаган бўлса, у ҳолда ушбу мақсадлар учун ажратилган субсидиялар фуқаронинг ўзига ажратилади

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

Маблағ келиб тушгандан кейин бир кун муддатда

 

Изоҳ: Мазкур схемада келтирилган муддатлар ишланмайдиган кунларга тўғри келганда, кўрсатилган муддат ундан кейинги иш куни билан ҳисобланади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш, уларни ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низомга

2-ИЛОВА

 

Талаб мавжуд бўлган касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўналишида субсидиялар ажратиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

Тадбирлар

Масъул субъектлар

Ижро муддати

1-босқич

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар томонидан ариза билан мурожаат қилиш

МФЙ

Ҳар ойнинг

5-санасига қадар

2-босқич

Аризаларни кўриб чиқиш

Махсус комиссия

 

Ҳар ойнинг

10-санасига қадар

3-босқич

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини ўрганишга, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқа харажатларга субсидияга муҳтож бўлганлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг  субсидияларга бўлган талабини аниқлаш ҳамда уларни махсус комиссия ишчи органига тақдим этиш

Махсус комиссия

 

Ҳар ойнинг

15-санасига қадар

4-босқич

Ҳудудий комиссия томонидан ўқитиш учун тавсия этилган фуқароларни саралаш ва гуруҳлар ташкил этиш.

Фуқаролар билан шартнома тузилишини таъминлаш

Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари

Ҳар ойнинг

20-санасига қадар

5-босқич

Махсус комиссия томонидан ўқитиш учун тавсия этилган фуқароларни ўқитиш ишларини ташкил этиш.

Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари

 

Шартномада кўрсатилган муддатларда

6-босқич

Шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) қиймати бўйича таққослаш далолатномалари тузилади.

Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари

Ҳар ойнинг

5-санасига қадар

7-босқич

Тузилган таққослаш далолатномалари асосида жорий ой субсидияларга бўлган талабнома шакллантирилади ва юқори турувчи органга тақдим этилади

Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари

 

Ҳар ойнинг

7-санасига қадар

8-босқич

Субсидияларга бўлган талабномани туман ва шаҳарлар кесимида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этиш

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари

Ҳар ойнинг

10-санасига қадар

9-босқич

Субсидияларга бўлган талабномаларни туман ва шаҳарлар кесимида Агентликка тақдим этиш

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятларва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари

Ҳар ойнинг

15-санасига қадар

10-босқич

Субсидияларга бўлган талабномаларни туман ва шаҳарлар кесимида ижрога қаратиш бўйича Жамғармага тақдим этиш

Агентлик

Ҳар ойнинг

20-санасига қадар

11-босқич

Субсидияларга бўлган талабномалар асосида маблағларни Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг Ғазначиликдаги шаҳсий ҳисоб варақларига ўтказиб бериш

Жамғарма

Ҳар ойнинг

25-санасига қадар

12-босқич

Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича маблағларни молиялаштириш.

Агар ўқитишни амалга оширган ташкилот ётоқ ва озиқ овқат билан таъминламаган бўлса, у ҳолда ушбу мақсадлар учун ажратилган субсидиялар фуқаронинг ўзига ажратилади

Туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари

 

Маблағ келиб тушгандан кейин бир кун муддатда

 

 

Изоҳ: Мазкур схемада келтирилган муддатлар ишланмайдиган кунларга тўғри келганда, кўрсатилган муддат ундан кейинги иш куни билан ҳисобланади.

Общие комментарии

208