ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
7042 Министерство юстиции Республики Узбекистан 28/08/2019 12/09/2019 8
Постановление Президента Республика Узбекистан
Давлат органларида замонавий давлат бошқаруви услубларини жорий қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
ID-7042

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Давлат органларида замонавий давлат бошқаруви услубларини жорий қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида

 

 

Давлат хизматини ислоҳ қилиш 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда давлат органлари раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларининг масъулиятини оширишга, шунингдек хизмат вазифаларини бажариш ҳамда қўйилган вазифа ва мақсадли кўрсатмаларни, шу жумладан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича, ҳал қилишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар қабул қилинган.

Шу билан бирга, давлат хизматчиларининг ташаббускорлиги ҳанузгача сустлигича қолмоқда, давлат хизматининг ҳуқуқий асослари, шунингдек давлат хизматчиларининг фаолиятини баҳолаш мезонларини белгилайдиган меъёрлар шаклланмаган.

Давлат органлари томонидан стратегик мақсадларга эришиш, стратегик режаларни амалга оширишдан самарали натижаларни олиш учун бошқарув услубларини доимий равишда такомиллаштириш, шунингдек, ҳақ тўлашнинг адолатли механизмини жорий этиш зарур.

Давлат органларида бошқарувнинг янги услубларини жорий қилиш, давлат хизматчилари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлигининг давлат органларида давлат хизматчиларининг фаолияти натижадорлигини қуйидаги самарадорликнинг асосий кўрсаткичлари (кейинги ўринларда САК деб юритилади) асосида баҳолаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

давлат стратегик дастурларини амалга ошириш кўрсаткичлари билан боғлиқ давлат хизматчисининг давлатнинг стратегик мақсад ва вазифаларига эришишдаги ролини белгиловчи умумий кўрсаткичлар;

давлат органининг стретегик мақсад ва вазифаларига эришиш билан боғлиқ бўлган тегишли соҳани ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал қилишда давлат хизматчисининг ролини белгиловчи тармоқ кўрсаткичлари;

давлат хизматчисининг давлат органи фаолиятидаги ролини белгиловчи ва/ёки давлат хизматчилари томонидан раҳбарлари билан биргаликда тузиладиган давлат хизматчисининг кейинги ҳисобот даври учун иш режасида акс эттириладиган давлат хизматчасининг мартабасини ривожлантиришдаги шахсий ва касбий ютуқлари билан боғлиқ лавозим кўрсаткичлари.

2. Белгилансинки:

а) давлат хизматчилари фаолиятининг натижадорлигини САК асосида баҳолаш давлат хизматчиси ва унинг бевосита раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

б) САК қуйидаги принципларга асосланади:

САКни жорий қилишда иш берувчи, ҳодим ва касаба уюшмаси ўртасида ҳамкорлик;

САКни ташкилот фаолиятининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб аниқлаш;

кўрсаткичларни баҳолаш жараёнларини, ҳисобот бериш ва ишлаб чиқаришни ошириш жараёнларини интеграциялаш;

ишлаб чиқариш кўрсаткичларини стратегия билан мослаштириш;

в) давлат хизматчисининг ойлик иш ҳақига устамалар у томонидан бажарилган ишларнинг ҳажми, уларнинг самарадорлиги, сифати ва мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда САКга эришилгани ёки эришилмаганлиги натижаси бўйича белгиланади;

г) дастлабки босқичда, давлат хизматчилари фаолиятининг натижадорлигини САК асосида баҳолаш амалиёти 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах ва Тошкент вилоятларининг ҳокимиятларида тажриба-синов тариқасида жорий қилинади.

3. Давлат органларида давлат хизматчиларининг фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб юритилади) 1-иловага мувофиқ ташкил қилинсин.

Ишчи комиссияси (Д.А.Қўчқаров):

а) 2020 йилнинг 1 январидан 31 декабригача ушбу қарорнинг 2-банди “д” кичик бандида кўрсатиб ўтилган вазирлик ва идораларда тажриба-синов тариқасида давлат хизматчиларининг фаолияти натижадорлигини  САК асосида баҳолаш амалиётини апробация қилинишини  таъминласин;

б) 2019 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

тажриба-синов доирасида давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш, шу жумладан САК асосида эришилган  натижалардан келиб чиққан ҳолда ойлик иш ҳақига табақалаштирилган миқдордаги устамаларни белгилаш тартибини назарда тутувчи намунавий низом лойиҳасини;

давлат хизматчилари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш методологияси лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.

в) тажриба-синов натижасига кўра, 2021 йил 1 февралига қадар, давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш амалиётини барча давлат органлари ва ташкилотларида жорий қилиш бўйича асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Ишчи комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

мазкур қарор билан белгиланган тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг самарали, сифатли ва ўз вақтида ижросини таъминлашни ташкил этиш;

мазкур қарорнинг 2-банди “г” кичик бандида кўрсатилган вазирлик ва идораларга давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш амалиётини жорий қилишда ҳар томонлама кўмак кўрсатиш;

мазкур қарорнинг 2-банди “г” кичик бандида кўрсатилган вазирлик ва идораларда давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолашни ўтказиш устидан мониторингни амалга ошириш;

мазкур қарорнинг 2-банди “г” кичик бандида кўрсатилган вазирлик ва идораларда давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш амалиётини жорий қилишда вужудга келадиган муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал қилиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш.

5. Давлат органларида давлат хизматчиларининг фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича “Йўл харитаси” 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

“Йўл харитаси”да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан масъул вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ҳамда мавзули кўрсатувлар ва эшиттиришларни ташкил этсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов ва Бош вазир ўринбосари – молия вазири Д.Кўчқоров зиммасига юклансин.

            Ўзбекистон Республикаси

                         Президенти                                                                                 Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  _____ги ПҚ-____-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

 

Давлат органларида давлат хизматчиларининг фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш амалиётини босқичма-босиқич жорий қилиш бўйича ишчи комиссиянинг

ТАРКИБИ

 

 

  1.  

Кучкаров Д.А. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Ишчи комиссия раиси

  1.  

Кудбиев Ш.Д. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Ишчи комиссия раисининг ўринбосари

  1.  

Ходжаев Б.А. 

Иқтисодиёт ва саноат вазири

  1.  

Умурзаков С.У. 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири

  1.  

Садиков Ш.М. 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

  1.  

Салиев М.Х. 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

  1.  

Аккулов А.У. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в. в. б.

  1.  

Салиев Э.А. 

Жиззах вилояти ҳокими

  1.  

Холматов Р.К. 

Тошкент вилояти ҳокими в. в. б.

  1.  

Алимов Б.Б. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси проректори

  1.  

лавозим бўйича

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи, Ишчи комиссия котиби

 

Изоҳ: Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил ___ августдаги ПҚ–______сон қарорига

2-ИЛОВА

 

 

Давлат органларида давлат хизматчиларининг фаолияти натижаларини САК асосида баҳолаш
амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича
“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

 

 

Т/р

Чора-тадбир

Амалга ошириш механизми

Муддат

Ижрочи

  1.  

Тажриба-синов доирасида давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш, шу жумладан САК асосида эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда ойлик иш ҳақига табақалаштирилган миқдордаги устамаларни белгилаш тартибини назарда тутувчи намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил
1 ноябрга қадар

Ишчи комиссия

  1.  

Давлат хизматчилари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш методологияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил 1 ноябрга қадар

Ишчи комиссия

  1.  

Тажриба-синов доирасида Намунавий низом асосида давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш тартибини белгиловчи идоравий ички низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ижрочиларнинг қарорлари

2020 йил
1 январига
қадар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жиззах вилоят ҳокимлиги, Тошкент вилоят ҳокимлиги

  1.  

Тажриба-синов доирасида ўтказилаётган вазирлик ва идоралар вакиллари учун давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш усулларини тушунтириш бўйича семинарлар ўтказиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2020 йил
1 январига
қадар

Ишчи комиссия

  1.  

Давлат хизматчилари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва уларни баҳолаш соҳасида илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил
1 ноябрга қадар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ДБА, Молия вазирлиги

  1.  

Давлат органларининг электрон ҳужжат айланмаси тизимига интеграция қилиш орқали давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш электрон тизимини яратиш масаласини кўриб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома

2020 йил
1 мартига
қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Ишчи комиссия

  1.  

Давлат органлари ва ташкилотларининг вакиллари учун давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш бўйича малака ошириш курсларини ташкил қилиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

II ярим йиллик
2020 йил

ДБА

  1.  

Давлат хизматчиларининг фаолияти натижадорлигини баҳолаш соҳасида илғор хорижий давлатларга давлат органларида давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш амалиётини жорий қилиш бўйича масъул миллий мутахассисларни юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

II ярим йиллик
2020 йил

Ишчи комиссия,

Молия вазрилги, Ташқи ишлар вазирлиги

  1.  

Тажриба-синов натижасига кўра, давлат хизматчилари фаолияти натижадорлигини САК асосида баҳолаш амалиётини барча давлат органлари ва ташкилотларида жорий қилиш, шу жумладан:

САК асосида давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш амалиётини, баҳолаш тартибини, САКни аниқлаш услубиётини янада такомиллаштиришни;

САК асосида давлат хизматчилари фаолияти натижаларини баҳолаш электрон тизимини яратиш ва жорий қилишни назарда тутувчи асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Прзидентининг Фармони лойиҳаси

2021 йил
1 февралига қадар

Ишчи комиссия,
вазирлик ва идоралар

 

Общие комментарии

176