ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
667 Хокимият города Бекабад 25/09/2018 10/10/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-667

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган

шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини

2019 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида

           

            Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш  тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й, 29-30-сон, 277-модда; 2010 й, 35-36-сон, 300-модда; 2013 й.,
18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қуйиш тартибини янада токомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шаҳарда
2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида,

                                         

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

            1.Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун шахардаги корхона, ташкилот ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 535 кишини ташкил этадиган 6 фоиз микдорида, шу жумладан:

            14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота- оналар учун  – 110 киши;

                        Умумий ўрта ва ўрта махсус,касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муссасасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун-246 киши

            Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун-91киши

            Ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар учун-16киши

            Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қулланилишидан озод қилинган шахслар учун-64 киши

Одам савдоси қурбонлари учун-5киши

 

            2.Бекобод шаҳри бўйича ижтимоий муҳофаза муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2019 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхона, ташкилот, муассасалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

            3.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил 20 декабр кунига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 апрелидан кечикмаган ҳолда иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва қарор бўйича чиқарилган буйруқ нусхаларини шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

4.Иш ўринлари банд қилинган корхона ва ташкилотларлар томонидан                    2019 йил 1 апрелга қадар банд қилинган иш ўринларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15-сентябрдаги 263-сонли қарорига асосан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши амалга оширилсин.

5.Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда кийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож , иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонинг белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар. 

6.Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг 2017 йил 9 декабердаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож , иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонинг белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг 21 -бандига мувофиқ Ижтимоий муҳофазага муҳтож , иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади”

Ижтимоий муҳофазага муҳтож , иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш  учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича шаҳар ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

7.Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази директори в.в.б (О.Б.Шокиров) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

8. Бекобод шаҳар ҳокимининг 2017 йил “20” октябярдаги  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2017 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги № 757-сонли  қарори 2018 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

10.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Мирзақулов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

Общие комментарии

704