ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
664 Хокимият Шурчинского района 25/09/2018 10/10/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Шўрчи туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобат- лаша олмайдиган шахсларни ишга жой- лаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида
ID-664

Шўрчи туманидаги ижтимоий муҳофазага

муҳтож, иш топишда     қийналаётган   ва

меҳнат  бозорида тенг  шартларда рақобат-

лаша  олмайдиган  шахсларни  ишга  жой-

лаштириш учун иш ўринларининг энг кам

сонини   белгилаш    ва   заҳирага   қўйиш

тартиби тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги  Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда    қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги  Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  965-сонли қарорининг ижросини таьминлаш аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

                                                       ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

             1.Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосида иш кўриб,  тумандаги мулкчилик шаклидан қаътий назар рўйхатдаги ишловчилар сони 20 кишидан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларда ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиқиб ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда    қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган  шахслар учун 245 та иш ўринлари банд қилинганлиги, шу жумладан:

- 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота–оналар учун 39.6 фоиз (97 киши);

             - умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларнинг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 51.0 фоиз (125 киши);

- сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 3.7 фоиз (9  киши);

- ногиронлар учун 2.4 фоиз (6 киши);

- пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0.8 фоиз (2 киши);

- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган  шахслар учун 1.6 фоиз (4 киши);

  -Одам савдоси қурбонлари учун 0.8 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари захираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари  санитария–гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота–оналар учун–болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбурияти бўйича вазифаларини уйғунлаштириш имкониятини берадиган ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларнинг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

- ногиронлар учун меҳнат шароитлари аттестациясидан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) бериладиган;

- Одам савдоси қурбонлари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган  шахслар учун учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

             3. Тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 05 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага  муҳтож, иш  топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга  жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

‎‎5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ҳ.Байдуллаева) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

6. Тумандаги «Жараён» газетаси (Б.Элмуродова) ушбу қарорни расмий нашрда эълон қилинишини таъминласин.

8. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган  деб ҳисоблансин.

9.  Шўрчи туман ҳокимининг 2017 йил 16 сентябрдаги № 1718-сонли қарори  2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ш.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.

 

              Шўрчи туман ҳокими:                                               Б.Т.Алимов

Общие комментарии

275