ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
652 Хокимият Ханканского района 24/09/2018 09/10/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Квота карор лойихаси
ID-652

 

ХОНҚА ТУМАН ҲОКИМИ

Қ А Р О Р И

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

  “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон,
320-модда
), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил                 5 декабрдаги 965-сон билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида,

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

1. Хонқа туманида 2019 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида, иш ўринларини банд қиладиган корхоналар ва муассасалар ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

2. Корхона ва ташкилот ҳамда муассасалар ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан келиб чиққан ҳолда 226 та иш ўрни, шу жумладан:

            ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда ўн тўрт ёшгача ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 15,5 фоиз (35 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун  81,8 фоиз (185 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,9 фоиз                 (2 киши);

ногиронлар учун 0,9 фоиз (2 киши);     

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 0,0 фоиз       (- киши);         

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 0,9 фоиз (2 киши);

 одам савдоси жабрдийдалари  учун 0,0 фоиз  (0 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан;

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун махсус малака талаб қилинмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари муайян касб-ҳунарга ва малакага эга бўлмаган шахслар учун эса махсус малакани талаб қилмайдиган шунингдек, одам савдосидан жабрланганлар учун иш ўринлари ташкил қилинсин.

4. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилинган касб ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар. 

6. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича мазкур қарор ижросини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексининг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.

7. Бандликка кўмаклашиш туман маркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин.

8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2017 йил 7 октябрдаги 1271 қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хонқа хаёти” газетасида эълон қилинсин.

10. Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (Д.Рахимов);

мазкур қарорни туман ҳокимлигининг xonqa.hokimiyat.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсинлар.  

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ф.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Хонка  туман ҳокими                                     О.Жуманазаров

                    2-илова
2019 йилда Хонқа тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ
                     
Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар рўйхати
(корхона ва ташкилотларнинг номи)
Штат
жадвали бўйича ходимларининг умумий
сони
Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
1 "XONQA PAXTA TOZALASH" AJ 537 17 3 12 1 1 0 0 0
2 "XONQA DON MAXSULOTLARI" AJ 311 10 6 3 0 1 0 0 0
3 "XONQA TUMAN YO'LLARDAN FOYDALANISH" unitar korxonasi 58 3 0 1 1 0 0 1 0
4 Xonqa tumani tibbiyot birlashmasi 1252 38 6 32 0 0 0 0 0
5 Xonqa tumani Davlat sanitariya epidemiologiya nazorati markazi 97 3 1 2 0 0 0 0 0
6 Xonqa tumani hokimligi huzuridagi obodonlashtirish boshqarmasi 254 8 2 5 0 0 0 1 0
7 Xonqa tumani madaniyat bo'limi 44 2 0 2 0 0 0 0 0
8 XONQA TUMANI XALQ TA'LIMI BO'LIMI 63 2 0 2 0 0 0 0 0
9 XONQA TUMANI MAKTABGACHA TA'LIM BO'LIMI 30 1 0 1 0 0 0 0 0
10 Xonqa tumani "BARKAMOL AVLOD" bolalar markazi 26 1 0 1 0 0 0 0 0
11 Xonqa tumani Xalq ta'limi muassasalari faoliyatini metodik ta'minlash va tashkil etish bo'limiga qarashli Bolalar va o'smirlar sport maktabi 66 2 0 2 0 0 0 0 0
12 XONQA TUMAN VETERINARIYA BO'LIMI 32 1 0 1 0 0 0 0 0
13 Xonqa tumani 37-son umumiy o'rta ta'lim maktabi 99 3 1 2 0 0 0 0 0
14 XONQA TUMANI 40-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 89 3 1 2 0 0 0 0 0
15 XONQA TUMANI 42-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 50 2 0 2 0 0 0 0 0
16 XONQA TUMANI 36-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 97 3 1 2 0 0 0 0 0
17 Xonqa tumani 41-son umumiy o'rta ta'lim maktabi 73 3 1 2 0 0 0 0 0
18 XONQA TUMANI 39-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 74 3 1 2 0 0 0 0 0
19 Xonqa tumani 7-son bolalar san'at maktabi 59 2 0 2 0 0 0 0 0
20 XONQA TUMANI 35-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 42 2 1 1 0 0 0 0 0
21 Xonqa tumani 7-sonli ixtisoslashtirilgan davlat umumta'lim maktabi 43 2 0 2 0 0 0 0 0
22 Xonqa tumani 48-son ayrim fanlar chuqur o'rganiladigan ixtisoslashtirilgan maktab-internati 51 2 0 2 0 0 0 0 0
23 Xonqa tumani 38-son umumiy o'rta ta'lim maktabi 87 3 1 2 0 0 0 0 0
24 Xonqa tumani 22-son umumiy o'rta ta'lim maktabi 89 3 1 2 0 0 0 0 0
25 XONQA TUMANI 24-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 96 3 1 2 0 0 0 0 0
26 XONQA TUMANI 1-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 65 2 0 2 0 0 0 0 0
27 XONQA TUMANI 4-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 51 2 0 2 0 0 0 0 0
28 XONQA TUMANI 9-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 27 1 0 1 0 0 0 0 0
29 Xonqa tumani 49-son ayrim fanlar chuqur o'rganiladigan ixtisoslashtirilgan maktabi 47 2 0 2 0 0 0 0 0
30 XONQA TUMANI 21-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 58 2 0 2 0 0 0 0 0
31 XONQA TUMANI 12-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 74 3 1 2 0 0 0 0 0
32 XONQA TUMANI 46-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 43 2 0 2 0 0 0 0 0
33 XONQA TUMANI 26-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 65 2 0 2 0 0 0 0 0
34 XONQA TUMANI 11-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 49 2 0 2 0 0 0 0 0
35 XONQA TUMANI 31-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 45 2 0 2 0 0 0 0 0
36 XONQA TUMANI 7-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 44 2 0 2 0 0 0 0 0
37 XONQA TUMANI 29-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 77 3 1 2 0 0 0 0 0
38 XONQA TUMANI 8-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 53 2 0 2 0 0 0 0 0
39 XONQA TUMANI 52-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 28 1 0 1 0 0 0 0 0
40 XONQA TUMANI 51-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 37 2 0 2 0 0 0 0 0
41 XONQA TUMANI 43-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 23 1 0 1 0 0 0 0 0
42 XONQA TUMANI 34-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 61 2 0 2 0 0 0 0 0
43 XONQA TUMANI 2-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 97 3 1 2 0 0 0 0 0
44 XONQA TUMANI 16-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 60 2 0 2 0 0 0 0 0
45 Xonqa tumani 23-son umumiy o'rta ta'lim maktabi 40 2 0 2 0 0 0 0 0
46 XONQA TUMANI 28-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 56 2 0 2 0 0 0 0 0
47 "XONQA TUMANI 20-SON" maktabgacha ta'lim muassasasi 28 1 0 1 0 0 0 0 0
48 XONQA TUMANI 45-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 48 2 0 2 0 0 0 0 0
49 XONQA TUMANI 27-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 54 2 0 2 0 0 0 0 0
50 XONQA TUMANI 19-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 86 3 1 2 0 0 0 0 0
51 Xonqa tumani 10-son umumiy o'rta ta'lim maktabi 77 3 1 2 0 0 0 0 0
52 XONQA TUMANI 5-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 68 3 1 2 0 0 0 0 0
53 XONQA TUMANI 20-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 46 2 0 2 0 0 0 0 0
54 XONQA TUMANI 3-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 40 2 0 2 0 0 0 0 0
55 XONQA TUMANI 18-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 59 2 1 1 0 0 0 0 0
56 XONQA TUMANI 30-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 54 2 0 2 0 0 0 0 0
57 XONQA TUMANI 25-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 81 3 0 3 0 0 0 0 0
58 XONQA TUMANI 6-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 49 2 0 2 0 0 0 0 0
59 XONQA TUMANI 33-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 65 2 0 2 0 0 0 0 0
60 XONQA TUMANI 32-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 49 2 0 2 0 0 0 0 0
61 XONQA TUMANI 14-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 50 2 0 2 0 0 0 0 0
62 XONQA TUMANI 50-SON UMUMIY O'RTA TA'LIM MAKTABI 54 2 0 2 0 0 0 0 0
63 Xonqa tumani 13-son umumiy o'rta ta'lim maktabi 76 3 1 2 0 0 0 0 0
64 Xonqa tumani 44-son umumiy o'rta ta'lim maktabi 36 2 0 2 0 0 0 0 0
65 "XONQA TUMANI 27-SON" maktabgacha ta'lim muassasasi 24 1 0 1 0 0 0 0 0
66 XONQA TUMANI 4-SON MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 22 1 0 1 0 0 0 0 0
67 XONQA TUMANI 5-SON JISMONIY YOKI PSIXIK RIVOJLANISHIDA NUQSONI BO'LGAN BOLALAR UCHUN IXTISOSLASHTIRILGAN DAVLAT MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 55 2 0 2 0 0 0 0 0
68 XONQA TUMANI 50-SON MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 28 1 0 1 0 0 0 0 0
69 Xonqa tumani 36-son "QUYOSHJON" nomli maktabgacha ta'lim muassasasi 39 2 0 2 0 0 0 0 0
70 XONQA TUMANI 34-SON MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 22 1 0 1 0 0 0 0 0
71 XONQA TUMANI 42-SON MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 23 1 0 1 0 0 0 0 0
72 XONQA TUMANI 44-SON MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 22 1 0 1 0 0 0 0 0
73 Xonqa tumani 26-son maktabgacha ta'lim muassasasi 28 1 0 1 0 0 0 0 0
74 XONQA TUMANII 21-SON MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 27 1 0 1 0 0 0 0 0
75 XONQA TUMANI 29-SON MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 25 1 0 1 0 0 0 0 0
76 "XONQA TUMANI 20-SON" maktabgacha ta'lim muassasasi 28 1 0 1 0 0 0 0 0
77 XONQA TUMANI 11-SON JISMONIY YOKI PSIXIK RIVOJLANISHIDA NUQSONI BO'LGAN BOLALAR UCHUN IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 33 1 0 1 0 0 0 0 0
78 XONQA TUMANI 43-SON MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 32 1 0 1 0 0 0 0 0
79 "XONQA TUMANI 7-SON" maktabgacha ta'lim muassasasi 29 1 0 1 0 0 0 0 0
80 XONQA TUMANI 16-SON MAKTABGACHA TA'LIM MUASSASASI 29 1 0 1 0 0 0 0 0
81 "XONQA TUMANI 13-SON" maktabgacha ta'lim muassasasi 25 1 0 1 0 0 0 0 0
82 "XONQA TUMANI 19-SON" maktabgacha ta'lim muassasasi 21 1 0 1 0 0 0 0 0
83 "XONQA TUMANI 15-SON" maktabgacha ta'lim muassasasi 33 1 0 1 0 0 0 0 0
84 "XONQA TUMANI 8-SON" maktabgacha ta'lim muassasasi 21 1 0 1 0 0 0 0 0
ЖАМИ: 6405 226 35 185 2 2 0 2 0

Общие комментарии

309