ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6449 Хокимият Акдарьинского района 16/08/2019 31/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Оқдарё туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6449

Оқдарё туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг
27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1.  Оқдарё туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Оқдарё туман ҳокимлиги (М.Саидмуродов), туман халқ таълими бўлими (С.Ортиқова), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши (У.Бошмонов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. “Оқдарё овози” газетаси таҳририяти (Й.Мухаммадиев) мазкур қарорни газетада расмий эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий
веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари М.Саидмуродов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                  Ф.Абилов

 

Общие комментарии

100