ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6443 Хокимият Сырдарьинского района 16/08/2019 31/08/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Сирдарё туманида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-6443

                                                                                                     Л О Й И Х А

 

СИРДАРЁ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

Қ А Р О Р И

2019 йил   “___   “__________                  ____-сон                             Сирдарё шахри   

 

 

Сирдарё туманида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

 

“Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил,9-сон,  320-модда)нинг 6, 25-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24-майдаги ПҚ-3001-сон “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб, Сирдарё туманида 2020 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган  ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 

1.”Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий мухофазага мухтож,  иш топишда қийналаётган  ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида Сирдарё туман ҳокими мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг рўйхати бўйича ўртача сонидан (3601нафардан) 180 кишини ташкил этадиган 10 фоиз миқдоридаги , шу жумладан

ўн тўрт ёшга ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 1,1 фоиз (20 киши);

  умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 3,3 фоиз (61 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,7 фоиз(12 киши);

ногирон бўлган шахслар учун 3,0 фоиз (54 киши);                                               пенсияолди ёшдаги шахслар учун 0,7 фоиз (12 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 0,7 фоиз (12 киши);

ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари , одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0,5 фоиз (9 киши) миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

2. Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабларга жавоб берадиганкасб ва мутахассисликлар бўйича 2020 йилда ижтимоий мухофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва мехнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш жойларини барпо этиш вазифаси  юклатилган ташкилотлар , корхона ва муассасалар руйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларинитўсиқларсизбажаришини таъминлайдиган санитария гигиена нормалари ва мехнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак.Шу жумладан       

ўн тўрт ёшгача ва ногтрон болалари бўлган ёлғиз  ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчанжадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига  мос бўлган иш ўринлари;

ногирон бўлган шахслар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтқазилган ва иходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобига олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариши имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун -  уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-хунарга , малакага эга бўлмаган  шахслар учун – махсус малака талаб қилмайдиган иш ўринлари;

ижтимоий мухофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари , одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлиги хисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари ҳамда юқорида кўрсатилган барча тоифалар учун мос шароитлар яратилиши лозим.

4. Корхоналар,ташкилотлар  ва муассасалар:

иш жойларининг энг кам миқдори (квота) бўйича иш ўринларини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотларни ҳар чоракда;

ушбу ўринларга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги маълумотни ишга қабул қилинган кундан Бандликка кўмаклашиш марказига топширсинлар;

ижтимоий химояга муҳтож бўлган тоифадаги шахсларга маҳсус иш жойлари ажрата олмаган корхона ва муассасалар иш жойларини ижарага сотиб олиш  ёки бошқа корхоналар билан хамкорликда ташкил этилсин.

5. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:

қарорнинг 1-банди 2-хатбошидан кўрсатилган талабларга жавобберадиган касб ва мутахассисликлар бўйича корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар кесимидаги иш ўринлари кўрсатилган ҳолдаги миқдорда иловага мувофиқ ташкил этилсин.  

6. Ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминласинлар.

7. Мухтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарор бажарилмаганида, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш  асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланиши тўғрисида огохлантирилсин.

8. Ушбу қарорда белгиланган мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларини ташкил этган ташкилотларга:

мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун белгиланган кўрсатгичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш;

махаллий давлат хокимиятига берилган ваколатлар доирасида қонунда белгиланган тартибда бошқа имтиёзлар берилиши мумкинлиги белгилансин.

9. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази беш кунлик муддат ичида мазкор қарорни иловасида кўрсатилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалари раҳбарлари эътиборига етқазсин.

10. Қарор матни ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

11. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман хокимининг 2018 йил 12 октябрдаги № 3486-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни  туман хакимининг биринчи ўринбосари (Д.Темиров) ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари (Д.Ахтемов) зиммасига юклатилсин.

13. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

 

 

 

            Туман ҳокими                              А.Р.Мухамадиев.     

Общие комментарии

124