ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6382 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 16/08/2019 30/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-6382

“Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж.Вахабов зиммасига юклансин.

 

 

                                                                                                          Ўзбекистон Республикасининг

                                                                                                                          Бош вазири                                              ААрипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” _________даги _____-сон қарорига

илова

 

Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом органик стандартлар талабларига мувофиқ органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаш (кейинги матнда органик ишлаб чиқаришни сертификатлаш деб юритилади) тартибини белгилайди.

2. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги ёки қайта ишлаб чиқилган озиқ-овқат маҳсулотларини органик ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификатига давогар ташкилий-хуқуқий шаклидан қатий назар, хусусий тадбиркор, юридик шахслар ёки органик ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификати эга бўлганлар ҳамда органик ишлаб чиқаришни сертификатлаш бўйича идоралар (кейинги матнда сертификатлаштириш органи деб юритилади) томонидан қўллаш учун тааллуқлидир.

3. Баҳолаш ва текшириш объектлари органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларидаги барча ишлаб чиқариш занжирининг барча босқичлари (ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш, тамғалаш, транспортда ташиш жараёнлари)дан иборатдир.

4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

органик ишлаб чиқариш: органик маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлашда фойдаланиш ман этилган  пестицидлар (органик, биологик препаратлардан ташқари), агрохимикатлар (органик, биологик келиб чиқишдаги ўғитлардан ташқари), антибиотиклар, гормонал препаратлар, сунъий келиб чиқишдаги озиқ-овқат қўшимчалари (хушбўй ҳид таратувчилар, бўёқлар, консервантлар, барқарорлаштирувчилар, таъм кучайтирувчилар, ширинлаштирувчилар), ген-модификацияланган (ген-мухандислик, трансген) организмлар ҳамда ионловчи нурланишлардан  холи бўлган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг барча турлари;

инспекция назорати – Сертификат билан тасдиқланган, органик ишлаб чиқариш жараёни белгиланган талабларга мувофиқлигини давом этираётганнини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган мувофиқликка бахолаш назорати;

комиссия – органик маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлаб чиқаришни  текширувчи органик ишлаб чиқаришни сертификатлаш бўйича бир ёки бир неча экспертлар ва керак холларда жалб этилувчи техник экспертдан ташкил топган гуруҳ;

ахамиятли номувофиқлик – органик стандартида белгиланган талабларни бажарилмасликка олиб келиш эҳтимоли юқори мунтазам камчиликлар эга бўлган жараён(хужжатларни ўрганиш ёки инспекция даврида аниқланган камчиликлик, хатоликларни бартараф этишга берилган муддатлар мобайнида бажариб бўлмайдиган номувофиқлик);

органик ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификати – ариза берувчи томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар органик стандарт талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;

органик ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш бўйича эксперт – органик ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштириш тизимидаги ишларни амалга ошириш хуқуқига эга бўлган тегишли тартибда аттестациядан ўтган шахс;

ресертификатлаш – буюрмачининг аризасига асосан  мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даври тугагандан сўнг органик ишлаб чиқаришнинг мувофиқлигига такрор ёки қайта тасдиқланиши;

сертификат эгаси  номига сертификат берилган ташкилий-хуқуқий шаклидан қатий назар, хусусий тадбиркор ёки  юридик шахслар; 

сертификатлаштириш доираси – сертификатлаштириш идораси томонидан ариза берувчининг аризасига мувофиқ органик ишлаб чиқариш маҳсулотлари сифатида тасдиқланган ўсимлик, чорвачилик, аквамаҳсулотлари, микроорганизмлардан келиб чиқган, хамда ишлов берилган ёки қайта ишланган кўринишда инсон томонидан истеъмол қилинадиган, чорва учун озуқа сифатида фойдаланиладиган, экиш материаллари; 

ариза берувчи – органик ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш ишларини ўтказиш учун сертификатлаштириш органига ариза билан мурожаат қилган  ташкилий-хуқуқий шаклидан қатий назар, хусусий тадбиркор, юридик шахслар;

техник эксперт – комиссияга маҳсус билим ёки малака тақдим этувчи шахс. Давлат маданияти ва тилини билиш ёки баҳоланаётган корхонанинг жараёнига ёки фаолиятига тааллуқли махсус билим ва малака;

тўғриловчи амаллар – аниқланган номувофиқликлар ёки номақбул ҳолатлар сабабларини бартараф қилиш учун амалий чоралар;

кам аҳамиятли номувофиқлик – органик стандартлар талабларини бажармасликка олиб келиши мумкин бўлган айрим жараёнлардаги ёки  хужжатларда йўл қўйилган мунтазам  бўлмаган хатолик ва камчиликлар камчиликлар(хужжатларни ўрганиш ёки инспекция даврида аниқланган номувофиқликларни бартараф этишга берилган муддатларда тўғирловчи амаллар билан бартараф этилувчи камчиликва хатоликлар).

2-боб. Сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича умумий талаблар

5. Органик ишлаб чиқаришни сертификатлаш идораси томонидан органик ишлаб чиқариш бўйича сертификатлаштириш жараёнларини олти босқичга бўлган холда олиб боради: ариза қабул қилиш, хужжатларни йиғиш, ишлаб чиқаришни баҳолаш, ишлаб чиқариш объектига чиқиш, маҳсулотни синаш, сертификат бериш.

6. Буюртмачи мустақил органик ишлаб чиқаришни сертификатлаш идорасини танлайди ва танлаб олган идорага ариза беради. Ариза кўриб чиқишга қабул қилинади ва уч иш куни ичида буюртмачи жавоб олади. Ариза берган вақтдан бошлаб ишлаб чиқарувчи органик стандарт талабларига риоя қилган холда органик ишлаб чиқаришга ўтиш мажбуриятини олади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини анъанавий етиштириш ва ишлаб чиқаришдан органик стандарт талабларини бажариш учун ўтиш (кейинги мантда -конверсион) даврларида сертификатлаш идорасининг инспектори томонидан баҳоланиб борилади.

Ўсимлик маҳсулотлари учун конверсия даври 2-4 йил бўлиши керак (ушбу вақтда мобайнида қишлоқ хўжалигида органик стандарти талабларига риоя қилиниб, конверсия давридан ўтаётган даладан олинган маҳсулотларга “органик маҳсулот конверсия даврида”номланиши белгиланади). Белгиланган муддатни бир йилга қисқартириш ёки бекор қилиш мумкин, агарда буюртмачи асосли далилларни тақдим этса (буюртмачи асосли далилларни, яни район хокимиятидан, уч ва ундан ортиқ йиллар мобайнида мазкур дала майдонида кимёвий ўғитлар ва синтетик ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланмаганлик тўғрисида маълумот ва шу билан бирга лаборатория синов натижалари бўйича кимёвий ўғитлар ва кимёвий воситалар қолдиқлари йўқлиги бўйича хулоса бўлса).

Чорвачилик маҳсулотлари учун конверсия даврида бир йилгача давом этади ва органик ишлаб чиқариш талабларига номувофиқ натижаларга олиб келувчи озиқлантириш усулларидан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Органик стандартлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлатиш учун конверсион даврдан мувафақиятли ўтган хўжалик сертификатлаштириш жараёнларини бошлашга мурожаат қилади.

7. Органик ишлаб чиқаришга ўтиш ва органик ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш иккига бўлинади (дастлабки баҳолаш - олдиндан (сиртдан) баҳоланади, ҳамда ариза берувчининг ишлаб чиқариш ҳудудига бориб органик ишлаб чиқаришни текшириш ва баҳолаш) ва шу билан бирга қуйидагилар амалга оширилади;

маҳсулот конверсион даврида стандарт талабларига мувофиқлига баҳоланади;

конверсион давр тугаган йилдан бошлаб сертификатлаш ишлари бошланади;

сертификатнинг амал қилиш муддати давомида инспекция назорати;

органик ишлаб чиқаришни ресертификатлаштириш.

Ушбу жараёнлар кейинги қайта сертификатлаштирилаётганда сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунгача ўтказилиши шарт.

3-боб. Сертификатлаштиришни ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар

8. Сертификатлаштириш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда, шахсан ўзи, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда сертификатлаштириш илорасиги сертификатлаштириш учун ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) беради.

9. Органик ишлаб чиқаришни сертификатлаш учун аризага аризачининг имзоси ва муҳри (мавжуд бўлса) билан тасдиқланган қуйидагилар илова қилиниши керак:

аризачининг умумий тавсифлари, корхонанинг номланиши, жойлашган манзили ва ҳақиқий манзили ва ишлаб чиқариш бўлинмаси манзили, инсон ва техник ресурслар тўғрисидаги маълумотлар, ишлаб чиқариш бўлинмалари ҳудудларидаги (бир нечта ишлаб чиқариш бўлинмалари мавжуд бўлганда – ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмалари бўйича) ифлослантириш имкониятига эга манбаалар ва техноген қуввати тўғрисидаги маълумотлар;

аразачининг сертификатлаштириш доирасига кирувчи объект ёки объектлар;

аризачининг сертификатлаштириш тартибларини тўлиқ бажариши ва сертификатлаштириш идораси томонидан талаб этилган хужжатларни тақдим этиши бўйича кафолат хати тақдим этиши шарт.

4-боб. Ариза берувчининг сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича аризасини кўриб чиқиш ва сертификатлаштиришни ўтказиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш

10. Ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида сертификатлаштириш идораси аризани кўриб чиқади ва сертификатлаштиришни амалга ошириш тўғрисида ёки сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

11. Сертификатлаштириш идораси қуйидагилардан келиб чиқиб, сертификатлаштиришни ўтказиш имкониятини аниқлаш учун аризани ўрганиб чиқади ва уни рўйхатдан ўтказади:

аризада келтирилган сертификатлаштириш доирасидаги объектлар;

аризани бажариш учун сертификатлаштириш идорасининг ресурсларга эга эканлигини;

аризачининг жойлашган манзили (жойини) ва аризачининг бошқа ҳар қандай талабларини (масалан, муддатлар, ишларга тўловни амалга ошириш тамойиллари, ишчи тил ва шу кабилар);

аризачининг ишлаб чиқариш бўлимлари ҳудудларидаги ифлослантириш имкониятга эга манбаалар ва техноген қуввати даражаси мавжудлиги ёки етишмаслиги.

Сертификатлаштириш идораси томонидан сертификатлаштириш жаёниларини бошла бўйича ижобий қарор қабул қилинганида, ариза рўйхатдан ўтказилиб, аризачига сертификатлаштириш ишлари бошланган бўйича маълум қилади.

Сертификатлашитириш имконияти мавжуд бўлмаган холда сертификатлаштириш идораси аризачига сертификатлиштиришга рад этилгани бўйича қарорини расман хат орқали маълум қилади.

Сертификатлаштириш рад этилиш сабабларига қуйидагилар киради:

1-иловада келтирилган хужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаганда;

ишлаб чиқариш бўлимлари ҳудудларидаги ифлослантириш имкониятга эга манбаалар ва техноген қуввати даражаси мавжудлиги ёки етишмаслиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этилмаганда;

сертификатлаштириш идораси билан тузилган шартнома талаблари қўпол равишда бузилганда;

органик стандартлар талабларига аҳамиятли номувофиқликларни келтириб чиқарган холда аризачига рад жавоб беришга асос бўлади.

12. Сертификатлаштириш органи қарор қабул қилгандан кейин икки иш куни мобайнида аризачига қуйидагиларни юборади:

сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида — сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарор ва Марказнинг банк ҳисоб реквизитлари, сертификатлаштиришга тўланадиган ҳақ миқдори ва муддати кўрсатиб ўтилган сертификатлаштириш тўғрисидаги ва қонунда белгиланган бандларидан иборат шартном;

сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида — рад этишнинг муайян асосланган сабаблари кўрсатилган ҳолда қарор.

13. Аризаларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор қилиш 2-иловага мувофиқ расмийлаштирилади.

14. Аризачи қарорни олгандан кейин ўттиз кун мобайнида Сертификатлаштириш идорасининг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан сертификатлаштириш тўғрисидаги шартнома бўйича ҳақ тўлаши ва сертификатлаштириш идораси билан сертификатлаштириш тўғрисида шартнома имзолаши шарт.

Сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови унинг натижаларидан қатъи назар, сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган миқдорда ва тартибда амалга оширилади. Бунда сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг тўлови сертификатлаштириш бўйича қарор қабул қилингунга қадар амалга оширилиши керак.

15. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатиб ўтилган шартлар бузилган тақдирда сертификатлаштириш идорасининг сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисидаги қарори бекор қилинади, бу тўғрида аризачи икки иш куни мобайнида хабардор қилинади.

16. Сертификатлаштириш бўйича ишлар қийматининг биринчи тўловидан сўнг ўн кун ичида, бироқ шартнома тузилгандан сўнг 20 кундан кечиктирмай сертификатлаштириш бўйича комиссия раиси тайинланади ва унинг таркиби шакллантирилади.

Сертификатлаштиришни ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби, аъзоларининг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек сертификатлаштиришни ўтказиш муддатлари ва жойи сертификатлаштириш идораси раҳбарининг қарори билан белгиланади.

17. Комиссия бир ёки бир нечта экспертлардан ташкил топиши мумкин. Агар сертификатлаштириш битта эксперт томонидан амалга оширилса, у комиссия раиси мажбуриятларини бажаради.

Комиссия аъзолари органик ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш мезонлари, жараёнлари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг ўзига хослиги бўйича махсус билимга эга бўлган сертификатлаштириш идораси ходимларидан шаклланитирилади.

Агар комиссия экспертлари аниқ фаолият тури бўйича зарур билим ва тажрибага эга бўлмаса, комиссия таркибига техник экспертлар киритилган бўлиши шарт.

Комиссия таркибига ариза берувчи вакили ҳамда сертификатлаштириш натижаларидан манфаатдор ташкилотлар вакиллари киритилиши мумкин эмас.

Комиссия таркиби тўғрисида аризачи хабардор қилинади.

18. Ариза берувчининг илтимоси бўйича сертификатлаштириш идораси асосланган сабабларга кўра комиссиянинг аъзосини алмаштириши мумкин.

Қуйидагилар комиссия аъзосини алмаштириш учун асос бўлади:

аввалги текширув даврида иштирок этган ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган бўлса;

етарли даражада малакага эга эмаслигига асос мавжуд бўлса.

19. Олдиндан (сиртдан) баҳолаш – биринчи босқичда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

комиссия раиси мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ сертификатлаштириш мақсадларига эришиш учун аризачидан зарурий ҳужжатларни ва маълумотларни расмий талаб қилади;

ҳужжатлар ва маълумотлар қоғоз кўринишида ёки электрон шаклда тақдим қилиниши мумкин;

олинган ҳужжатлар назорат ҳужжатлари сифатида сертификатлаштириш органида сақланади;

талаб қилинган (сўралган) маълумотлар давлат тилида ёки сертификатлаштириш органи билан келишган ҳолда аризачи қўллайдиган тилда давлат тилига таржима қилиш билан тақдим этилади;

сертификатлаштириш комиссияси олдиндан (сиртдан) баҳолашни аризачи ҳудудига бормасдан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ аризачи тақдим этган ҳужжатлар ва маълумотлар бўйича амалга оширади;

олдиндан (сиртдан) баҳолаш органик ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришнинг иккинчи босқичини ўтказиш имконияти мавжудлиги ва имконсизлиги тўғрисидаги хулосани қабул қилишга асос бўлиб, аниқланган эътирозлар (камчиликлар) киритилган ёзма ҳисоботни расмийлаштириш билан тамомланади.

20. Комиссия комиссиянинг таркиби тасдиқланган кундан бошлаб беш иш куни давомида тақдим қилинган аризани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилади.

Таҳлил натижаларига кўра комиссия раиси хулоса чиқаради, унда аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларда номувофиқликлар йўқлиги ёки мавжудлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилади, унинг нусхаси аризачига сертификатлаштириш тугагунгача уларни бартараф этиш учун юборилади.

21. Комиссия томонидан сертификатлаштириш объектининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш (кейинги ўринларда баҳолаш деб юритилади) мақсадида ариза берувчининг ишлаб чиқариш ҳудудига бориб қуйидаги тадбирлар амалга оишрилади:

комиссия раиси ариза берувчи билан дастлабки алоқани йўлга қўйади, органик ишлаб чиқаришни баҳолаш режасини тайёрлайди, комиссия аъзолари орасидаги мажбурият (вазифа)ларни тақсимлайди;

сертификатлаштириш органи раҳбари органик ишлаб чиқаришни текшириш режасини тасдиқлайди;

ариза берувчининг корхонасига жўнаб кетгунгача органик ишлаб чиқаришни текшириш режаси ариза берувчига етказилган бўлиши керак.

Баҳолашни ўтказиш учун аризачи комиссияга норматив ҳужжатлар талабларига биноан зарур ҳужжатларни тақдим этиши ва баҳолашнинг ўтказилиши учун шароитлар яратиши лозим.

Бунда аризачидан, тақдим қилинаётган хизматларни сертификатлаштиришга тегишли бўлмаган ҳужжатларни беришни ва уларни баҳолашни амалга оширишни талаб қилиш мумкин эмас.

Ариза берувчининг ҳар қандай эътирозлари органик ишлаб чиқаришни текширишдан ўтказиш бошлангунга қадар комиссия раиси ва тегишли ваколатга эга ариза берувчининг вакили томонидан ҳал қилинади.

Органик ишлаб чиқаришни баҳолаш давомида комиссия раиси биринчи навбатда ариза берувчи билан келишилган ҳолда органик ишлаб чиқаришни текшириш режасига ўзгартириш киритади.

Текшириш даврида комиссия ариза берувчининг ҳужжатларига ҳамда ишлаб чиқариш объектлари бўйича барча иншоотларга эркин кириш имконига эга бўлиши лозим. Текшириш даврида ариза берувчи томонидан текшириш мақсадлари учун зарур бўлган барча ахборотлар тақдим этилиши шарт.

Комиссия органик ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхона бўлинмаларининг ўзаро фаолиятлари тўғрисидаги ахборотларни қамраб олган органик ишлаб чиқаришни баҳолаш доираси ва объектларига тааллуқли ахборотларни йиғади ва текширади.

Текшириш усулларига қуйидагилар тааллуқлидир:

ариза берувчининг ишчиларидан оғзаки маълумот олиш:

ходимлар фаолиятини экспертлар кузатиши;

жараёнларнинг ишлаши, жиҳозларнинг ҳолати, қўлланилаётган ускуналар ва шу кабиларни эксперлар кузатиши;

ҳужжатлар ва ёзувларни таҳлил қилиш.

Ахборот манбаалари сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

ариза берувчи ишчиларидан тушунтиришлар олиш;

органик ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисида маълумотларни ичига олган ҳужжатлардан;

истеъмолчидан олинган маълумотлардан.

Қайд этилган манбаалардан олинган маълумотлар ва барча кузатувлар рўйхатга олинган бўлиши, объектив маълумотларни тасдиқлаш аниқ ва тушунарли баён этилиши шарт.

Органик ишлаб чиқаришни текшириш объектлари бўйича олинган ва текширилган ахборотлар хулосаларини шакллантириш учун текшириш меъзонлари органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари доирасидаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган меъзонлар билан таққосланган бўлиши шарт.

Органик ишлаб чиқаришни текшириш меъзонларидан органик ишлаб чиқаришни текшириш объектлари бўйича аниқланган барча оғишлар муҳим, ёхуд кам аҳмиятли номувофиқлик сифатида баҳолаш учун комиссия томонидан пухта кўриб чиқилиши ва синфлаштирилган бўлиши шарт.

22. Номувофиқлик органик стандартларнинг аниқ талабларига мос равишда аниқланади.

Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари доирасидаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларнинг бажарилмаслиги номувофиқлик деб баҳоланади.

Органик ишлаб чиқаришни текшириш давомида келинган хулосалар ариза берувчи томонидан тўғриловчи ҳаракатларни бажариш мақсадида (номувофиқлик сабабларини бартараф этиш учун) аниқланган камчиликларнинг бир хил оқибатлари синфлаштирилади ва сертификатлаштириш органининг сертификат бериш, амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш ҳамда сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш тўғрисидаги қарори қабул қилинади.

Бир неча марта такрорланган кам аҳмиятли бир турдаги номувофиқликлар (органик стандартлар талаблари билан боғлиқ) ахамиятли номувофиқликларга ўтказиш учун асос бўлади.

Маълум тоифалар бўйича номувофиқликни таснифлаш бўйича якуний қарорни комиссия раиси қабул қилади.

Номувофиқлик мавжуд бўлганда сертификатлаштириш органи ариза берувчи билан биргаликда номувофиқлик сабаблари таҳлилини ўтказади ва тўғриловчи тадбирлар режасини унинг бажариш муддатини белгилаган ҳолда ишлаб чиқади.

Комиссия режалаштирилган тўғриловчи ҳаракатларни бажарилишини 19 ва 21-бандларида кўрсатилган тартибда ариза берувчи ҳудудига чиқиб ёки чиқмасдан (аризачи ҳисоботини таҳлил қилиш йўли билан) текширади.

Якуний йиғилиш ўтказгунгача комиссия 4-иловага мувофиқ номувофиқликларни, уларнинг тоифаларини кўрсатиш ва ишлаб чиқаришга мувофиқлик сертификатини бериш ёки бермаслик тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун сертификатлаштириш органининг тавсияси билан ариза берувчи ишлаб чиқаришини текшириш натижалари бўйича далолатномани расмийлаштиради.

Муҳим номувофиқлик мавжуд бўлганда унинг тўғриланганлигини текширгунгача сертификат беришга тавсия этиш мумкин эмас. Текшириш натижалари бўйича хулосаларни тақдим этиш мақсадида комиссия раиси раҳбарлиги остида якуний йиғилиш ўтказилади.

23. Сертификатлаштириш органи ариза берувчидан номувофиқликлар тўғриланганлиги тўғрисидаги ёзма ҳисоботни олгандан сўнг аниқланган номувофиқликлар бўйича тўғриловчи ҳаракатлар бажарилишини назорат қилишни режалаштиради ва амалга оширади.

Кам аҳамиятли номувофиқлик бўйича тўғриловчи ҳаракатлар бажарилганлигини назорат қилиш, агар тўғриловчи ҳаракатлар таркиби ариза берувчи ҳудудига чиқиш билан мажубирий текширишни талаб қилмаса, ариза берувчининг ёзма ҳисоботини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширишга рухсат этилади.

Муҳим номувофиқлик бўйича тўғриловчи ҳаракатларнинг бажарилганлиги сертификатлаштириш органининг экспертлари томонидан ариза берувчи ҳудудига борганда текширилади.

Агар номувофиқлик бўйича тўғриловчи ҳаракатлар қониқарсиз деб қабул қилинганда ишлаб чиқаришни текшириш ва баҳолаш натижаси салбий деб тан олинади ва сертификатлаштириш органи сертификат беришни рад этиш тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчи органик ишлаб чиқаришнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисидаги қарорни қабул қилиши учун сертификатлаштириш органи томонидан уларнинг мақбуллиги
ва натижадорлиги, етишмаслик ёки номувофиқликнинг мавжудлиги ёки бажарилганлик ёки бажарилмаганлиги мезонлари асос ҳисобланади.

24. Органик ишлаб чиқариш сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан органик ишлаб чиқаришни текшириш ва баҳолаш бўйича далолатномани ва тўғриловчи ҳаракатлар режасини бажариш натижаларини кўриб чиқиш асосида қабул қилинади.

Сертификатни бериш тўғрисидаги қарор барча аниқланган номувофиқликлар ва унинг келиб чиқиш сабаблари тўғрилангандан сўнг, шунингдек сертификатлаштириш органи ариза берувчининг тўғриловчи ҳаракатларни ўтказганлик тўғрисидаги ёзма ҳисоботини кўриб чиққандан сўнг ва агар бунга зарурат бўлса 21-бандда кўрсатилган тартибда ариза берувчи ҳудудига бориб тўғриловчи ҳаракатларни бажарилганлиги натижаларини кўздан кечиргандан сўнг қабул қилинади.

Органик ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисидаги қарор 5-иловага мувофиқ расмийлаштирилади.

25. Ижобий қарор қабул қилинганда сертификатлаштириш органи органик ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификатини давлат тилида расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади.

Органик ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификатининг амала қилиш муддати – бир йил.

Органик ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификати ва унинг иловалари 6-илова (1-2 шакллар)га мувофиқ расмийлаштирилади. Органик ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификати ва унинг иловаларини тўлдириш наъмуналари 6-илова (3-4 шакллар)да келтирилган.

Сертификатлаштириш органи сертификатнинг рўйхат рақамини беради.

Сертификатни беришни рад этиш ҳолатида ариза берувчи сертификатни беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг бир ой муддат ичида сертификатлаштириш органининг қарори ёки сертификатлаштириш комиссиясининг хулосасига норозилиги тўғрисидаги аризасини мувофиқ сертификатлаштириш тизимларининг аппелляцияси бўйича комиссиясига юборади.

26. Инспекция назорати режалаштирилган ва режалаштирилмаган бўлиши мумкин.

Инспекция назоратини органик ишлаб чиқариш бўйича сертификатни берувчи сертификатлаштириш органи ўтказади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати давомида биттадан кам бўлмаган режалаштирилган инспекция назорати ўтказилади.

Инспекция назорати ўтказишни бошлаш санаси сертификатлаштиришнинг иккинчи босқичидаги якуний йиғилиш ўтказилган санадан бошлаб 12 ой ичида белгиланиши шарт. Инспекция назорати сони сертификатлаштириш органи қарори бўйича кўпайтирилиши мумкин, бироқ 2 маротабадан кўп бўлмаслиги керак.

Режалаштирилган инспекция назорати давомида мазкур низомнинг 3-бандида белгиланган объектлар, жумладан мувофиқ органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш, тамғалаш, транспортда ташиш жараёнлари текширилади.

Ҳар йили сертификатлаштириш органи томонидан белгиланган санагача сертификат эгаси сертификатлаштириш органини ўсимликшунослик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш тўғрисида хабардор қилади, ер учаткалари бўйича фаолияти режаси (плани)ни беради.

27. Қуйидаги ҳолатларда режалаштирилмаган инспекция назорати ўтказилади:

сертификатлаштириш органида органик ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш доирасидаги ҳар қандай жиддий бузилишлар тўғрисида асосли маълумот мавжуд бўлганда;

сертификат эгасининг ташкилий тузилмасига, ишлаб чиқариш технологиясига ва шароитларига муҳим ўзгартиришлар киритилганда.

28. Режалаштирилмаган инспекция назорати даврида органик ишлаб чиқаришни текшириш объектлари инспекция назорати заруратини келтириб чиқарган сабабларга боғлиқ ҳолда аниқланади.

Инспекция назорати ўтказиш Мазкур низомнинг 21-бандига мувофиқ ишлаб чиқариш ҳудудига бориб амалга оширилади.

Инспекция назорати натижалари, комиссия хулосаси ва тавсияси 4-иловага мувофиқ далолатнома шаклида расмийлаштирилади ва сертификатлаштириш органига тақдим этилади.

Режалаштирилган ва режалаштирилмаган инспекция назорати натижалари сертификатлаштириш органининг 7, 8, 9, 10 – иловаларга мувофиқ расмийлаштириладиган қуйидаги қарорларни қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади:

сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш (7-илова) ёки қисқартириш (8-илова);

берилган сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш (9-илова);

мувофиқлик сертификатининг амал қилишини бекор қилиш (10-илова).

5-боб. Қайта сертификатлаштириш

29. Органик ишлаб чиқаришни қайта сертификатлаштириш тартиби Мазкур низомнинг 5-21-бандларида кўрсатилган сертификатлаштириш тартиби билан бир хил.

Органик ишлаб чиқаришни қайта сертификатлаштириш мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч хафта олдин (кечикмасдан) мувофиқлик сертификати эгасининг аризаси бўйича ўтказилади.

Қайта сертификатлаштириш шундай чамаланиши керакки, якуний йиғилиш мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашига уч хафтадан кечикмасдан бўлиб ўтиши лозим.

Сертификат эгасининг ташкилий тузилмасига ёки маҳсулотларни ишлаб чиқариш шароитига муҳим ўзгариш киритилганда, сертификат эгасининг жойлашган жойи ёки унинг ишлаб чиқариш бўлинмалари ўзгарганда Мазкур низомнинг 7-банди бўйича дастлабки баҳолаш ўтказилиши шарт.

Дастлабки баҳолашни ўтказиш учун сертификат эгасининг тақдим этадиган ҳужжатлари ва материлалари таркиби сертификатлаштириш органи ихтиёри бўйича 3-иловага мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.

Янги сертификатни бериш тўғрисидаги қарор Мазкур низомнинг 24-бандида белгиланган тартибга мувофиқ қабул қилинади.

Сертификатни расмийлаштириш Мазкур низомнинг 25-банди бўйича амалга оширилади.

6-боб. Органик ишлаб чиқариш бўйича сертификатлаштириш
доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш

30. Сертификатлаштириш доираси қуйидагилар ошганда кенгайтирилади:

мувофиқлик сертификати эгаси ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар номенклатураси;

мувофиқлик сертификати эгасининг ишлаб чиқариш майдонлари.

Сертификат эгаси сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш истаги бўйича аризани сертификатлаштириш органига юборади.

Сертификатлаштириш органи қўшилаётган ишлаб чиқариш майдонлари ёки қўшилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини текшириш ва баҳолашни ўтказади.

31. Текшириш ва баҳолаш бўйича ижобий натижалара олинганда сертификат эгасига сертификатлаштиришнинг кенгайтирилган доирасини ўзида акс этган ёзувлар киритилган янги сертификат берилади, шу билан бирга олдинги сертификат бекор қилинади.

Янги сертификатнинг амал қилиш муддати бекор қилинган сертификатда кўрсатилган сана қолдирилади.

Сертификат эгасининг истаги бўйича сертификатлаштириш органи олдинги сертификатни бекор қилмасдан сертификат эгасининг кенгайтирилган фаолияти доираси бўйича қўшимча сертификат бериши мумкин. Қўшимча сертификатнинг амал қилиш муддати амалдаги дастлабки сертификат билан бир хил бўлади.

32. Сертификатлаштириш органи агар инспекция назорати ёки органик ишлаб чиқаришни ресертификатлаш даврида органик ишлаб чиқариш доираси қисқарганлиги аниқланса сертификат эгасининг сертификатлаштириш доирасини қисқартириши шарт.

Сертификатлаштириш органи комиссиясининг сертификатлаштириш доирасини қисқартириш тўғрисидаги тавсияси инспекция назорати натижалари бўйича далолатномага киритилади.

Сертификатлаштириш доирасини қисқартириш сертификат эгасининг ташаббуси бўйича сертификатлаштириш органига органик ишлаб чиқаришдан чиқариб ташланган маҳсулот турлари ёки жараёнларини кўрсатиш билан ёзма-мурожаати бўйича ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолатда сертификатлаштириш органи қўшимча текшириш ўтказади.

Сертификат эгасига бекор қилинган сертификатнинг амал қилиш муддатини сақлаб қолиш билан сертификатлаштириш доирасини қисқартириш бўйича янги сертификат берилади.

7-боб. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш

33. Сертификатлаштириш органи қуйидаги ҳолатларда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши шарт, агар:

инспекция назорати давомида сертификат эгаси сертификатлаштириш даврида кўрсатилган талабларни бажармаганлиги маълум бўлганда;

сертификат эгаси инспекция назорати ўтказишни рад этганда, талаб этилган даврда инспекция назоратини ўтказишга йўл қўймаганда;

олдинги инспекция назорати натижалари бўйича номувофиқликларни бартараф қилиш бўйича режалаштирилган тўғриловчи ҳаракатларни бажармаганда;

сертификатдан фойдаланиш ва мувофиқлик белгисини қўллаш қоидалари бузилиши маълум бўлганда;

сертификат эгаси ихтиёрий равишда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида расмий талаб қилганда.

34. Сертификатни тўхтатиб қўйиш даври олти ойдан ошмаслиги керак.

35. Агар сертификат эгаси сертификатнинг амал қилиши тўхтатилишини келтириб чиқаридаган сабабларни бартараф қилмаган ҳолатда сертификатлаштириш органи сертификатни бекор қилиш ёки сертификат доирасини қисқартириш тўғрисидаги қарорини қабул қилиши шарт.

36. Сертификатнинг амал қилишини бекор қилиш, агар сертификат эгаси сертификатнинг амал қилиши тўхтатилишини келтириб чиқаридаган сабабаларни бартараф қилмаса ёки сертификат эгасининг татбиқ этилган сертификат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни тугатиш ёки барҳам бериш билан боғлиқ ҳолатидаги, сертификат эгасининг номланиши ва манзили ўзгариши билан боғлиқ ҳолатдаги мурожаатлари бўйича сертификатлаштириш органи томонидан амалга оширилади.

37. Сертификат эгасининг номланиши ва манзили ўзгарган ҳолатда бекор қилинган сертификатнинг амал қилиш муддатини сақлаб қолиш билан янги сертификат расмийлаштирилади. Янги сертификатни расмийлаштириш тўғрисидаги қарор режалаштириган ёки режалаштирилмаган инспекция натижалари каби ва ёхуд сертификат эгасининг тақдим этган ҳужжатлари асосида қабул қилиниши мумкин.

8-бобОрганик ишлаб чиқариш бўйича мувофиқлик сертификати
ва мувофиқлик белгисини қўллаш

38. Сертификатлаштириш органи сертификатни бериш билан бир вақтда сертификат эгасига органик ишлаб чиқаришга сертификат бериш бўйича Сертификатлаштириш тизимига мувофиқ мувофиқлик белгисидан фойдаланиш бўйича ёзма қарорини тақдим этади.

39. Сертификатлаштириш органи органик ишлаб чиқариш бўйича сертификатдан ва мувофиқлик белгисидан фойдаланишнинг тўғрилигини назорат қилиши шарт.

40. Сертификат эгаси қуйидагиларни амалга оширмайди:

сертификатлаш доирасини қамраб олмайдиган фаолиятда мувофиқлик белгисидан фойдаланишни татбиқ этишни;

сертификат эгасининг органик ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш доирасига кирмайдиган фаолият турлари ёки ташкилий бўлинмалари ва филиаллари учун сертификатдан фойдаланишни;

сертификатнинг амал қилиши тугаганда ёки тўхтатиб қўйилганда, бекор қилинганда сертификат ва мувофиқлик белгисидан фойдаланишни.

41. Сертификатдан фойдаланишнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик сертификат эгаси зиммасига юкланади.

42. Сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатларига нотўғри ҳаволаларни ёки сертификатни ва мувофиқлик белгисини интернет сайтларида, каталогларда ва бошқаларда қўллашда рекламага олиб келадиган чалғитувчи нотуғри ҳолатларни белгилашда мувофиқ тадбирларни қўллаши шарт.

Мувофиқ тадбирларга сертификат эгасининг тўғирловчи ҳаракатларни ўтказишга, сертификатнинг амал қилишини бекор қилишга, йўл қўйилган бузилишлар ва амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган бошқа қонунбузарликларни эълон қилишга мажбур қилишга тааллуқлидир.

43. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши бекор қилинганда, агар бу органик ишлаб чиқаришни сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича шартномада кўзда тутилган бўлса сертификат сертификатлаштириш органига қайтарилади.

9-боб. Тақдим этилган сертифкатлар реестри

44. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган сертификатлар реестрини юритади ва уларни ўзининг расмий веб-сайтига қуйидаги маълумотлар билан бирга жойлаштиради:

а) сертификатнинг рўйхат рақами, санаси ва амал қилиш муддати, сертификат расмийлаштирилган бланканинг босма (типография) рақами;

б) юридик шахслар учун - аризачининг тўлиқ номланиши, унинг жойлашган манзили (юридик шахс манзили) ва фаолиятини амалга ошираётган жой манзили, якка тадбиркор ёки томорқа хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар учун – фамилияси исми ва отасининг исми (мавжуд бўлса), яшаш жойи ва фаолиятини амалга ошираётган жой манзили, телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

в) сертификатни берувчи сертификатлаштириш органининг тўлиқ номланиши, унинг жойлашган манзили (юридик шахс манзили) ҳамда фаолиятини амалга ошираётган жой манзили (манзилларда фарқлар мувжуд бўлган ҳолатда), сертифатклаштириш идорасининг аккредитация гувоҳномаси рўйхат рақами ва рўйхатга олинган санаси, телефон рақами ва электрон почта манзили;

г) сертификатлаштириш органи раҳбарининг фамилияси исми ва отасининг исми (мавжуд бўлса);

д) сертификатлаштириш органи инспектори (эксперт-аудитори)нинг фамилияси исми ва отасининг исми (мавжуд бўлса);

е) қайта сертификатлаштириш, сертификатлаштириш доирасини кенгайтириш ёки қисқартириш, сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш снаси ва асослари.

10-боб. Ахборотларнинг махфийлиги

45. Сертификат эгаси ёки ариза берувчининг ўзи жамотчиликка ошкор қилганларидан ташқари сертификатлаштириш жараёнларида олинган ахборотлар сир тутилади.

11-боб. Якуний қоидалар

46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.