ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6359 Хокимият Музрабадского района 15/08/2019 30/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Музработ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6359

ЛОЙИҲА

“Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р           Қ И Л А М А Н:

1. Музработ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман халқ таълими бўлими (Т.Ўтаев) ҳамда тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ҳамда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш вазифаси юклатилсин.

3. Тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиниши учун масъул ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Ш.Норқобилов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Ш.Азимов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими        Э.Алимов

Музработ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) 
Р Ў Й Х А Т И
       
       
Умумтаълим муассасаси тартиб рақами Умумтаълим муассасаси жойлашган манзили Умумтаълим муассасасига бириктирилган ҳудуд (МФЙ ёки кўча)
1 1 -мактаб  Йўлчи МФЙ Дарбанд МФЙ
2 2 -мактаб Орият МФЙ Дарбанд МФЙ
3 3 -мактаб Меҳнатобод МФЙ Янгиер МФЙ
4 4 -мактаб  Нурли ҳаёт МФЙ Меҳнатобод МФЙ
5 5 -мактаб  Янгиер МФЙ Меҳнатобод МФЙ
6 6 -мактаб  Дарбанд МФЙ Орият МФЙ
7 7 -мактаб  Оби ҳаёт МФЙ Обод турмуш МФЙ
8 8 -мактаб  Якка тол МФЙ Гулобод МФЙ
9 9 -мактаб  Анорзор МФЙ Дуоба МФЙ
10 10 -мактаб  Деҳқонобод МФЙ Юртим жамоли МФЙ
11 11 -мактаб  Дарвоза МФЙ Обод турмуш МФЙ
12 12 -мактаб  Бодомзор МФЙ Маданият МФЙ
13 13 -мактаб  Маданият МФЙ Бодомзор МФЙ
14 14 -мактаб  Наврўз МФЙ Дўстлик МФЙ
15 15 -мактаб  Сополлитепа МФЙ Меҳригиёҳ МФЙ
16 16 -мактаб  Меҳригиёҳ МФЙ Сополлитепа МФЙ
17 17 -мактаб  Олмазор МФЙ Халқ йўли МФЙ
18 18 -мактаб  Боғи эрам МФЙ Гулистон МФЙ
19 19 -мактаб  Файзиобод МФЙ Моҳият МФЙ
20 20 -мактаб  Фидокор МФЙ Буюк ипак йўли МФЙ
21 21 -мактаб  Юртим жамоли МФЙ Деҳқонобод МФЙ
22 22 -мактаб  Чегарачи МФЙ Боғи эрам МФЙ
23 23 -мактаб  Меҳригиёҳ МФЙ Янгиер МФЙ
24 24 -мактаб  Фидокор МФЙ Буюк ипак йўли МФЙ
25 25 -мактаб  Халқ йўли МФЙ Олмазор МФЙ
26 26 -мактаб  Дарвоза МФЙ Обод турмуш МФЙ
27 27 -мактаб  Файзиобод МФЙ Боғи эрам МФЙ
28 28 -мактаб  Алпомиш МФЙ Дўстлик МФЙ
29 29-мактаб Чегарачи МФЙ Боғи эрам МФЙ
30 30 -мактаб  Бодомзор МФЙ Маданият МФЙ
31 31 -мактаб  Ат-Термизий МФЙ Янги диёр МФЙ
32 32 -мактаб  Обод турмуш МФЙ Оби ҳаёт МФЙ
33 33 -мактаб  Шаффоф МФЙ Янги хаёт МФЙ
34 34 -мактаб  Сополлитепа МФЙ Меҳригиёҳ МФЙ
35 35 -мактаб  Моҳият МФЙ Файзиобод МФЙ
36 36 -мактаб  Йўлчи МФЙ Янги диёр МФЙ
37 37 -мактаб  Алпомиш МФЙ Наврўз МФЙ
38 38 -мактаб  Боғи эрам МФЙ Чегарачи МФЙ
39 39 -мактаб  Дарбанд МФЙ Йўлчи МФЙ
40 40 -мактаб  Гулистон МФЙ Боғи эрам МФЙ
41 41 -мактаб  Буюк ипак йўли МФЙ Фидокор МФЙ
42 42 -мактаб  Тонг юлдузи МФЙ Халқ йўли МФЙ
43 43 -мактаб  Меҳнатобод МФЙ Янгиер МФЙ
44 44 -мактаб  Шаффоф МФЙ Нурли ҳаёт МФЙ
45 45 -мактаб  Янги диёр МФЙ Ат-Термизий МФЙ
46 46 -мактаб  Юртим жамоли МФЙ Маданият МФЙ
47 47 -мактаб  Янгиер МФЙ Меҳригиёҳ МФЙ
48 48 -мактаб  Дарбанд МФЙ Янги хаёт МФЙ
49 49 -мактаб  Гулистон МФЙ Алпомиш МФЙ
50 50 -мактаб  Янгиер МФЙ Орият МФЙ
51 52 -мактаб  Тонг юлдузи МФЙ Халқ йўли МФЙ
52 53 -мактаб  Нурли ҳаёт МФЙ Шаффоф МФЙ
53 54 -мактаб  Дуоба МФЙ Гулобод МФЙ
54 55 -мактаб  Алпомиш МФЙ Гулистон МФЙ
55 56 -мактаб  Гулобод МФЙ Дуоба МФЙ
56 7-ИМИ Оби ҳаёт МФЙ Оби ҳаёт МФЙ
57 8-ДИУМ Наврўз МФЙ Сополлитепа МФЙ
58 БАБМ Оби ҳаёт МФЙ Обод турмуш МФЙ
  Музработ тумани Халқ  таълими бўлими мудири Т.Ўтаев

Общие комментарии

102