ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6347 Хокимият Дустликского района 14/08/2019 29/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Микро худудларга бириктириш тўғрисида
ID-6347

Лойиха

ДЎСТЛИК ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” июль _______ Дўстлик шаҳри

Дўстлик туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг

27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Дўстлик туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокими ўринбосари (Н.Сахатов), туман халқ таълими бўлими (М.Камолов) ҳамда тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Н.Абдуахатов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Дўстлик ҳаёти” газетасида расмий эълон қилинсин

ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари (Н.Сахатов) зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими У.Узаков

Киритилди:

Туман халқ таълими

бўлими мудири М.Камолов

Келишилди:

Туман ҳокими ўринбосари Н.Сахатов

Туман ҳокимлиги девонхона

бўлими мудири А.Исроилов

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Д.Тошмуродов

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

туман бўлинмаси раҳбари Н.Абдуахатов

Общие комментарии

199