ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6279 Хокимият Янгиарыкского района 13/08/2019 28/08/2019 0
Решение хокима
Янгиариқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
ID-6279

ЛОЙИҲА

ЯНГИАРИҚ ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “___” июль _______ Янгиариқ шаҳарчаси

Янгиариқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг

27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил

15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Янгиариқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

2. Туман ҳокимлиги (У.Жуманиёзов), туман халқ таълими бўлими (Д.Болтаев), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.

3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.

4. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (М.Худойберганов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор “Янгиариқ овози” газетасида расмий эълон қилинсин

ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари У.Жуманиёзов ўз зиммасига юклатилсин.

Янгиариқ тумани

ҳокими М.Саидов

Туман ҳокимининг

2019 йил "__" августдаги

____-сонли қарорига

илова

Янгиариқ туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)

Р Ў Й Х А Т И

Умумтаълим муассасаси тартиб рақами

Умумтаълим муассасаси жойлашган манзили

Умумтаълим муассасасига бириктирилган ҳудуд (МФЙ ёки кўча)

1

1-сон мактаб

Янгиариқ шаҳарчаси, Янгиариқ маҳалласи, Боёт кўчаси 15-уй

Мустақиллик кўча (бир қисми), А.Навоий кўчаси (бир қисми), Янгиариқ кўчаси, А.Жомий кўчаси, Семурғ кўчаси, Гулланбоғ қишлоғи (Дўстлик маҳалласи), Истиқлол кўчаси, Боёт кўчаси

2

2-сон мактаб

Қармиш қишлоғи, Шихбоғи маҳалласи, Илинж кўчаси 40-уй

Қармиш қишлоғи, Шихбоғи маҳалласи Иззат-икром, Бўстонобод ва Полвонлар кўчаси

3

3-сон мактаб

Каттабоғ қишлоғи, Каттабоғ маҳалласи, Каттабоғ кўчаси 23-уй

Каттабоғ қишлоғи Каттабоғ маҳалласи

4

4-сон мактаб

Остона қишлоғи, Остона маҳалласи, Обод кўчаси 4-уй

Остона қишлоғи Остона маҳалласи, Қўшлоқ маҳалласи, Сардорлар маҳалласи (бир қисми)

5

5-сон мактаб

Қўриқтом қишлоғи, Қўриқтом маҳалласи, Машъал кўчаси 10-уй

Қўриқтом қишлоғи Қўриқтом маҳалласи

6

6-сон мактаб

Каттабоғ қишлоғи, Ғалтак маҳалласи, Боғибўстон кўчаси 6-уй

Каттабоғ қишлоғи Ғалтак маҳалласи

7

7-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи, Оқмачит маҳалласи, Окмачит кўчаси 1-уй

Чиқирчи қишлоғи Оқмачит маҳалласи (бир қисми), Чиқирчи маҳалласининг бир қисми

8

8-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи, Улуғбек махалласи, Улуғбек кўчаси 37-уй

Чиқирчи қишлоғи Улуғбек маҳалласи, Уйғур маҳалласининг бир қисми

9

9-сон мактаб

Қўриқтом қишлоғи, Ширшоли маҳалласи, Гулистон кўчаси

Қўриқтом қишлоғи Ширшоли маҳалласи, Қўриқтом маҳалласининг бир қисми

10

10-сон мактаб

Гулланбоғ қишлоғи, Дўстлик маҳалласи, Нуржахон кўчаси 43-уй

Гулланбоғ қишлоғи Дўстлик маҳалласи

11

11-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи, Чиқирчи маҳалласи, Найман 1-тор кўчаси

Чиқирчи қишлоғи Чиқирчи маҳалласи Чиқирчи кўчаси, Найман кўчаси, Азим диёр кўчаси, Тузлоқ маҳалласининг Гулшандиёр кўчаси, Обод маҳалла кўчасининг бир қисми

12

12-сон мактаб

Таган қишлоғи, Таган маҳалласи, Мустақиллик кўчаси 50-уй

Таган қишлоғи Таган маҳалласи

13

13-сон мактаб

Гулобод қишлоғи, Аччиққуйи махалласи, Янги мақсадлар кўчаси 46-уй

Гулобод қишлоғи Арбоблар маҳалласи

14

14-сон мактаб

Гулобод қишлоғи, Қўнғирот маҳалласи, Қўнғирот кўчаси 42-уй

Гулобод қишлоғи Қўнғирот маҳалласи

15

15-сон мактаб

Таган қишлоғи, Савган маҳалласи, Саховат кўчаси 100-уй

Таган қишлоғи Севган ва Килловут маҳаллалари

16

16-сон мактаб

Гулобод қишлоғи, Собурзон маҳалласи, Эзгулик кўчаси 24-уй

Гулобод қишлоғи Собурзон маҳалласи

17

17-сон мактаб

Гулланбоғ қишлоғи, Боёт махалласи, Боёт кўчаси

Гулланбоғ қишлоғи Боёт маҳалласи

18

18-сон мактаб

Остона қишлоғи, Хўжалар маҳалласи, Қут барака кўчаси

Остона қишлоғи Хўжалар маҳалласи

19

19-сон мактаб

Қўриқтом қишлоғи, Пўрсанг маҳалласи, Чароғбон кўчаси 2-уй

Қўриқтом қишлоғи Пўрсанг маҳалласи, Янгиер маҳалласининг бир қисми

20

20-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи, Ангиариқ маҳалласи, Миллий тикланиш кўчаси 70-уй

Чиқирчи қишлоғи Ангиариқ маҳалласининг Эзгу диёр кўчасидан ташқари барча ҳудуди, Уйғур маҳалласининг бир қисми

21

21-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи, Сардорлар маҳалласи, Сардорлар кўчаси

Чиқирчи қишлоғи Тузлоқ маҳалласининг бир қисми, Обод маҳалла кўчасининг бир қисми, Остона қишлоғи Сардорлар маҳалласининг бир қисми, Каттабоғ қишлоғи Эгрисолма маҳалласининг бир қисми

22

22-сон мактаб

Гулланбоғ қишлоғи, Вакиллар маҳалласи, Маърифат кўчаси 33-уй

Гулланбоғ қишлоғи Вакиллар маҳалласи

23

23-сон мактаб

Гулланбоғ қишлоғи, Гулбоғ маҳалласи, Мехмондўст кўчаси

Гулланбоғ қишлоғи Гулбоғ маҳалласи

24

24-сон мактаб

Қармиш қишлоғи, Қармиш маҳалласи, Хива кўчаси 114-уй

Қармиш қишлоғи Қармиш маҳалласи

25

25-сон мактаб

Қармиш қишлоғи, Шеробод маҳалласи, Порлоқ истиқлол кўчаси 33-уй

Қармиш қишлоғи Шеробод маҳалласи

26

26-сон мактаб

Каттабоғ қишлоғи, Жалоил маҳалласи, Бархаёт кўчаси 7-уй

Каттабоғ қишлоғи Жалоил маҳалласи

27

27-сон мактаб

Остона қишлоғи, Чакир маҳалласи, Чакиртош кўчаси 72-уй

Остона қишлоғи Чакир маҳалласи

28

28-сон мактаб

Таган қишлоғи, Гулшанда махалласи, Жайхун кўчаси

Таган қишлоғи Гулшанда маҳалласи

29

29-сон мактаб

Янгиариқ шаҳарчаси, Янгиобод махалласи, Беруний кўчаси 6-уй

Гулланбоғ қишлоғи Дўстлик маҳалласининг бир қисми (Бейватан элати), Ким Олег кўчаси, Мустақиллик кўчаси, Вакиллар маҳалласининг бир қисми (Бешайвон элати), Ал-Хоразмий кўчаси, А.Навоий кўчасининг бир қисми, Янгиариқ кўчасининг бир қисми, Янгиоьод маҳалласи

30

30-сон мактаб

Остона қишлоғи, Қоракўз махалласи, Шарк гавхари кўчаси

Остона қишлоғи Қоракўз маҳалласи

31

31-сон мактаб

Янгиариқ шаҳарчаси, Огохий маҳалласи, Навоий кўчаси 44-уй

Мустақиллик кўча (бир қисми),Тинчлик кўчаси , Р.Отажонов кўчаси, Феруз кўчаси, Дўстлик кўчаси, А.Навоий кўчасининг бир қисми, Янгиариқ кўчасисининг бир қисми, О.Оллаберганов кўчасининг бир қисми, Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми. Мактабнинг таълим рус тилида олиб бориладиган 1-синфига ва ихтисослаштирилган синфларига ўқувчилар барча ҳудуддан танлов асосида қамраб олинади.

32

32-сон мактаб

Каттабоғ қишлоғи, Эгрисолма маҳалласи, Билимлар кўчаси

Каттабоғ қишлоғи Эгрисолма маҳалласи

33

33-сон мактаб

Қўриқтом қишлоғи, Янгиер махалласи, Шоликор кўчаси

Қўриқтом қишлоғи Янгиер маҳалласи

34

35-сон мактаб

Гулобод қишлоғи, Собурзон маҳалласи, Чилонзор кўчаси 65-уй

Гулобод қишлоғи Собурзон маҳалласи (Боромиқ элати)

35

11-сон ИМИ

Янгиариқ шаҳарчаси, Янгиариқ маҳалласи, Мустакиллик кўчаси 72-уй

Барча ҳудудлардан танлов асосида ўқувчилар қабул қилинади.

36

37-сон мактаб

Қармиш қишлоғи, Шихбоғи маҳалласи, Иззат-икром кўчаси 52-А уй

Қармиш қишлоғи Шихбоғи маҳалласи Шихбоғи кўчаси, Уч ховли кўчаси, Илинж кўчаси. Ихтисослаштирилган синфларига ўқувчилар танлов асосида қамраб олинади.

37

38-сон мактаб

Янгиариқ шаҳарчаси, Янгиобод махалласи, Ал-Хоразмий кўчаси

Ўзбекистон кўчаси, Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми. Ихтисослаштирилган синфларига ўқувчилар танлов асосида қамраб олинади.

38

39-сон мактаб

Чиқирчи қишлоғи, Оқмачит маҳалласи, Оқмачит кўчаси

Чиқирчи қишлоғи Оқмачит маҳалласининг бир қисми, Чиқирчи маҳалласининг бир қисми, Ангиариқ маҳалласининг бир қисми. Ихтисослаштирилган синфларига ўқувчилар танлов асосида қамраб олинади.

39

40-сон мактаб

Янгиариқ шаҳарчаси, Янгиариқ маҳалласи, Навоий кўчаси 47-уй

Урганч маҳалласининг бир қисми, Бўстон кўчаси, Чакир маҳалласининг янги массиви.

Общие комментарии

41