ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6184 Министерство юстиции Республики Узбекистан 12/08/2019 27/08/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-6184

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон қарорига мувофиқ ҳамда оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1–иловага мувофиқ;

Матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2–иловага мувофиқ;

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3–иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўн кун муддатда:

давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ҳудудий бўлинмаларнинг ЯИДХПга уланишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда:

мазкур қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ____________________, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов ____________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ___ июлдаги
_____-сон
қарорига
1-ИЛОВА

 

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан
ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган оммавий ахборот воситаларига қуйидагилар киради:

даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар);

теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари;

маҳсулотлари Интернет жаҳон тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар);

асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);

реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (реклама тарқатишга ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);

оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар).

Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаси дейилганда даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, теле-, радио дастурларда эшиттириш ва кўрсатув ҳар бир соатининг 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари ташкил қиладиган оммавий ахборот воситаси тушунилади.

3. Қуйидагиларни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат уларнинг расмий хабарлари ва материалларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини эълон қилиш учун таъсис этиладиган оммавий ахборот воситалари;

корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари;

тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлар орқали узатиладиган теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, аудиовизуал хабарлар ва материаллар.

4. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.

5. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома муддатсиз берилади.

6. Давлат хизматини кўрсатишда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:

асосий қисми Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, унинг ташқарисида, икки ёки ундан кўп вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудларида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни;

Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қарорига мувофиқ – теле-, радиодастурларни;

ахборот агентликларини;

маҳсулотлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар орқали электрон тарзда тарқатиладиган бошқа оммавий ахборот воситалари турларини давлат рўйхатидан ўтказади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармалари асосий қисми битта вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни давлат рўйхатидан ўтказади.

7. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

8. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

II боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентнинг
2–иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага оммавий ахборот воситаси таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда, таҳририят тўғрисидаги низомнинг нусхаси ҳамда муассис агар иккита бўлган тақдирда таъсис шартномаси илова қилинади.

Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, тегишли тартибда берилган ишончноманинг электрон нусхаси сўровномага илова қилинади.

11. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

13. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

14. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

16. Ваколатли орган 15 кун мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этади.

17. Давлат рўйхатидан ўтказишда ваколатли орган Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ҳамда оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорини юборади.

18. Ариза берувчи хабарнома ва оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорни олган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида хабарномада белгиланган миқдорда, мазкур Регламентнинг
3-иловасига мувофиқ, давлат божини тўлайди.

Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун давлат божи ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

19. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади.

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

80 фоизи – ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига;

80 фоизи – ваколатли органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг
50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

20. Тўлов амалга оширилганидан сўнг, ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани 10 дақиқа мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) ариза берувчига юборади.

21. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда рад этилиши мумкин.

Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

22. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда тегишли билдиришнома расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Давлат хизматлари маркази билдиришнома келиб тушган куни ариза берувчига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

23. Давлат хизматлари маркази белгиланган тўлов амалга оширилганидан сўнг, гувоҳномани тизимдан автоматик равишда қоғоз шаклида чоп этиш имконияти мавжуд бўлади ва 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ўзи келиб мурожаат қилганда унинг сўровига асосан гувоҳномани электрон кўринишда ёки қоғоз шаклида ариза берувчига беради.

Электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, гувоҳнома ариза берувчига тўлов амалга оширилганидан сўнг ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

24. Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаси таъсис ҳужжатларига, шунингдек муассис тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларга, тарқатиш ҳудудига, номига, тилига, турига, мақсад ва вазифаларига ҳамда оммавий ахборот воситаси ихтисослашувига ўзгартириш киритилганидан кейин бир ҳафта муддатда ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли сўровномани тўлдириши керак.

Муассис ёки таҳририят оммавий ахборот воситасининг даврийлиги, ҳажми, таҳририят манзили ўзгартириш киритган тақдирда, бир ой муддатда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилишлари лозим.

Гувоҳномани қайта расмийлаштириш ваколатли орган томонидан ўн кун мобайнида ушбу Регламентга асосан амалга оширилади.

III боб. Давлат реестри

25. Ваколатли орган ва ҳудудий бошқармалар давлат реестрини юритади.

Давлат реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

рўйхатга олинган оммавий ахборот воситасининг номи, тили, чиқа бошлаган даври, даврийлиги;

ариза берувчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили, телефони;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами;

гувоҳноманинг ихтисослашуви тўғрисидаги маълумотлар;

гувоҳномани қайта расмийлаштириш, уни тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклашнинг асослари ва санаси.

26. Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги очиқ маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтида юридик шахслар ва фуқароларнинг танишиши учун жойлаштирилади.

IV боб. Якунловчи қоидалар

27. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

28. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

29. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

30. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА

 

 

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш
СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 
  1. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.
  2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
 

1. Хоҳишига кўра

 

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

 

 

2. Автоматик тарзда

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ваколатли орган

 

1. Ариза берувчига давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш.

 

2. Ваколатли орган Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарномани юбориш.

 

1. 15 кун мобайнида

2. 3 иш куни мобайнида

     
             

4-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш
ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

 

Қарор қабул қилингандан сўнг

     
             

5-босқич

 

Ариза берувчи

 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида давлат божи тўловини
амалга ошириш.

 

3 иш куни мобайнида

     
             

6-босқич

 

Ваколатли орган

 

Ваколатли орган гувоҳнома давлат божи тўланганидан сўнг, уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

 

10 дақиқа мобайнида

     
             

7-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Давлат хизматлари маркази гувоҳнома ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

 

Гувоҳнома тушган куни

     

 

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

 

__________________

(сана)

   

________________

(рақам)

 

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат
хизматларидан фойдаланиш
учун
СЎРОВНОМА

 

I. Ариза берувчи (Муассис) – жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

 

1. Ф. И. О.:

 

 

2. Паспорт маълумотлари (серия ва рақам):

 

 

3. СТИР:

 

 

4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):

 

 

5. яшаш манзили:

 

 

6. телефон рақами:

 

 

7. электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

 

8. Мурожаатнинг мақсади:

 

  • Янги гувоҳнома олиш
  • Гувоҳномани қайта расмийлаштириш

8. Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, унинг Ф. И. О., паспорт маълумотлари ва тегишли тартибда берилган ишончнома мавжудлиги:

 

 

II. Ариза берувчи (Муассис) – юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:

 

2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

 

3. СТИР:

 

4. фаолиятини амалга ошириш жойи:

 

5. почта манзили:

 

6. электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

7. телефон рақами:

 

8. фаолиятнинг лицензияланаётган тури:

 

9. Мурожаатнинг мақсади:

  • Янги гувоҳномани олиш
  • Гувоҳномани қайта расмийлаштириш

 

III. Оммавий ахборот воситаси тўғрисида маълумот:

1. Оммавий ахборот воситасининг номи, тили ва тури:

 

2.Тарқатиш шакли:

 

3. Муассис(муассислар)и:

 

4. Ихтисослашуви:

 

5. Мақсад ва вазифалари:

 

6. Тарқатилиш ҳудуди (веб-сайт оммавий ахборот воситасига татбиқ этилмайди):

 

7. Даврийлиги:

 

8. Таҳририятнинг жойлашган ери (почта манзили) ва таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар:

 

9. Ҳажми (веб-сайт оммавий ахборот воситасига татбиқ этилмайди):

 

10. Муассис ва таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига нисбатан муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи эканлиги ҳақидаги (барча аффилланган шахсларнинг ва улардан ҳар бирининг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган) маълумотлар:

 

11. Веб-сайтнинг домен номи (веб-сайт оммавий ахборот воситаси учун):

 

12. Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, унинг Ф. И. О., паспорт маълумотлари ва тегишли тартибда берилган ишончнома мавжудлиги:

 

 

 

Ариза берувчининг имзоси

 

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

 

 

 

Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи ставкалари

 

Оммавий ахборот воситаси тури

Давлат божи миқдори

Даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар)

12,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

Теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари

15 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

Маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)

50 фоизи базавий ҳисоблаш миқдорида

Асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)

2,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)

25 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

Оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар)

12,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___” ________ ___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти

 

I боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Матбаа корхонаси алоҳида юридик шахс сифатида ёки мавжуд юридик шахснинг таркибий тузилмаси сифатида ташкил этилиши мумкин.

Жисмоний шахслар матбаа фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари лозим.

2. Матбаа фаолияти – босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш, шу жумладан муҳр ва штампларни ясаш, чоп этиш, муқовалаш ва чоп этишдан кейинги жараёнларидир. Мазкур жараёнларнинг барчаси ёки алоҳида жараёни ҳам матбаа фаолияти ҳисобланади.

Матбаа фаолияти қуйидаги жараёнлардан иборат:

босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш – чоп этишгача бўлган жараён бўлиб, матн ва тасвирлар асосида офсет, трафарет ёки шойитрафарет, флексо, юқори босма, чуқур босма, термо босма ва тампо босма усулларида чоп этиш учун босма қолипларни тайёрлаш;

чоп этиш усуллари:

офсет усулида чоп этиш – матбаа фаолиятида асосан кўп ададли (тираж)  матбаа маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланиладиган жараён бўлиб, матн ва тасвирларни фото қолиплардан қоғозга ўтказиб чоп этиш усули;

флексо усулида чоп этиш – фотополимер хом ашё ёки юмшоқ резинадан  рельефли чоп этиш қолипи ва суюқ бўёқлар билан чоп этиш усули бўлиб, қоғоз, полиэтилен ва шу турдаги бошқа материалларга матн ва тасвирларни тушириш жараёни;

босма қолипларсиз чоп этиш – рақамли чоп этиш технологиялари ёрдамида  матн ва тасвирларни қоғоз, полиэтилен ва бошқа материалларга чоп этиш усули;

трафарет ёки шойитрафарет усулида чоп этиш – фотомеханик усулда ёки қўлда тайёрланган трафаретдан турли материалларга ёки тайёр саноат маҳсулотларига матн ёки тасвирларни аксини тушириш;

брайл усулида чоп этиш – олти нуқта комбинациясига асосланган бўртма нуқта ҳамда бўртма рельеф асосида кўзи ожизлар учун матн ва тасвирларни чоп этиш усули; 

тайёр маҳсулотлар ва материалларга босиш – тайёр саноат маҳсулотлари ва материалларга матн ва тасвирни қиздириш ёки эластик босма элемент (тампон) орқали босиш;

чоп этишдан кейинги жараёнлар ва муқовалаш – буклаш ва саралаш,  тикиш, кесиш ва шакл бериб кесиш, елимлаш, ламинациялаш, лаклаш,  муқовани тайёрлаш, муқовалаш ва бошқа жараёнлар.

Ушбу Регамент нусха кўчириш, дизайнерлик ва фотостудия хизмати, матн териш, оригинал макет тайёрлаш фаолиятларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат уч йил муддатга берилади.

5. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

6. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

 

II боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

 

7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентнинг
2–иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, тегишли тартибда берилган ишончноманинг электрон нусхаси сўровномага илова қилинади.

9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

10. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

11. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

12. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

13. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

14. Ваколатли орган 5 кун мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган матбаа фаолиятини амалга ошириш учун ариза берувчини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки рўйхатдан ўтказишни рад этади.

15. Давлат рўйхатидан ўтказишда ваколатли орган Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ҳамда матбаа фаолиятини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарорини юборади.

16. Ариза берувчи хабарнома ва матбаа фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарорни олган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида хабарномада белгиланган миқдорда, мазкур Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ, давлат божини тўлайди.

Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун давлат божи ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

17. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади.

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига;

60 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;

20 фоизи – туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг ҳисоб рақамига;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига;

60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига;

20 фоизи – туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Матбаа фаолиятини амалга оширишни қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг
50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

18. Тўлов амалга оширилганидан сўнг, ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рўйхатдан

ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани 10 дақиқа мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) ариза берувчига юборади.

19. Матбаа фаолиятини рўйхатдан ўтказишни рад этиш шу номдаги матбаа корхонаси аввал рўйхатга олинганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни
20-моддаси талабалари асосида рад этилиши мумкин.

Матбаа фаолиятини рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

20. Матбаа фаолиятини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда тегишли билдиришнома расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Давлат хизматлари маркази билдиришнома келиб тушган куни ариза берувчига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

21. Давлат хизматлари маркази белгиланган тўлов амалга оширилганидан сўнг, гувоҳномани тизимдан автоматик равишда қоғоз шаклида чоп этиш имконияти мавжуд бўлади ва 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ўзи келиб мурожаат қилганда унинг сўровига асосан гувоҳномани электрон кўринишда ёки қоғоз шаклида ариза берувчига беради.

Электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, гувоҳнома ариза берувчига тўлов амалга оширилганидан сўнг ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

22. Матбаа фаолиятини қайта рўйхатдан ўтказиш матбаа фаолияти рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилмаган матбаа фаолиятининг бошқа турларини амалга оширишни истаса, матбаа корхонасининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзилига ўзгартириш киритилса, ўзгартиришлардан кейин бир ҳафта муддатда ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли сўровномани тўлдириши керак.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда, унинг муддати матбаа фаолиятини амалга оширадиган юридик шахснинг сўровномасига кўра узайтирилади. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги сўровнома мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашига қадар, ўн кун ичида топширилиши лозим.

Гувоҳномани қайта расмийлаштириш ваколатли орган томонидан 1 иш куни мобайнида тегишли ушбу Регламентга асосан амалга оширилади.

23 Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида”ги Қонунининг 22, 23
ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

 

III боб. Давлат реестри

 

24. Давлат реестри ваколатли орган томонидан юритилади.

Давлат реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили, телефони;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами;

гувоҳноманинг фаолият тури тўғрисидаги маълумотлар;

гувоҳномани қайта расмийлаштириш, уни тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклашнинг асослари ва санаси;

гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

гувоҳномани бекор қилишнинг асослари ва санаси.

25. Матбаа фаолиятини амалга оширадиган корхоналар тўғрисидаги очиқ маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтида юридик шахслар ва фуқароларнинг танишиши учун жойлаштирилади.

 

VI боб. Якунловчи қоидалар

 

26. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

27 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

28. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

29. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА

 

 

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш
СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 
  1. Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.
  2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
 

1. Хоҳишига кўра

 

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

 

 

2. Автоматик тарзда

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ваколатли орган

 

1. Ариза берувчига рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш.

 

2. Ваколатли орган Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарномани юбориш.

 

5 куни мобайнида

     
             

4-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш
ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

 

Қарор қабул қилингандан сўнг

     
             

5-босқич

 

Ариза берувчи

 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида давлат божи тўловини
амалга ошириш.

 

3 иш куни мобайнида

     
             

6-босқич

 

Ваколатли орган

 

Ваколатли орган гувоҳнома давлат божи тўланганидан сўнг, уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

 

10 дақиқа мобайнида

     
             

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Давлат хизматлари маркази гувоҳнома ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

 

Гувоҳнома тушган куни

 

 

 

 

 

 

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун  рухсат бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

 

__________________

(сана)

   

________________

(рақам)

 

 

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат
хизматларидан фойдаланиш
учун
СЎРОВНОМА

 

I. Ариза берувчи – юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:

 

2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

 

3. СТИР:

 

4. фаолиятини амалга ошириш жойи:

 

5. почта манзили:

 

6. электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

7. телефон рақами:

 

8. банк муассасасининг номи:

 

9. банкдаги ҳисоб рақами:

 

10. Мурожаатнинг мақсади:

  • Янги гувоҳномани олиш
  • Гувоҳномани қайта расмийлаштириш

 

II. Ариза берувчи – жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф. И. О.:

 

2. Паспорт маълумотлари (серия ва рақам):

 

3. СТИР:

 

4. ЖШ ШИР:

 

5. яшаш манзили:

 

6. телефон рақами:

 

7. электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

8. Мурожаатнинг мақсади:

 

  • Янги гувоҳнома олиш
  • Гувоҳномани қайта расмийлаштириш

9. Ариза берувчи учинчи шахс бўлган тақдирда, унинг Ф. И. О., паспорт маълумотлари ва тегишли тартибда берилган ишончнома мавжудлиги:

 

 

 

III. Матбаа корхоналари  тўғрисида маълумот:

1. Матбаа фаолиятининг тури:

 

2. Матбаа корхонасининг (муассисининг) тўлиқ ва қисқартирилган номи:

 

3. Матбаа фаолияти амалга ошириладиган манзили ва мулоқот телефонлари:

 

4. Матбаа ускуналарининг тури, номи ва миқдори:

 

 

 

 

Ариза берувчининг электрон рақамли имзоси

Имзо: _________________

 

 

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун  рухсат бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

 

 

 

Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун  рухсат бериш учун давлат божи ставкалари

Т/р

Матбаа фаолияти тури

Давлат божи ставкаси

 

1.

Босма нашрларни босиш: 
а) йиллик иш ҳажми 2 млн босма табоққача бўлган корхоналар;

10 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

 
 

б) йиллик иш ҳажми 2 млн босма табоқдан ортиқ бўлган корхоналар

25 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

 

2.

Босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш

2,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

 

3.

Муҳр ва штамплар тайёрлаш. Босма маҳсулотларини муқовалаш.

5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида

 

4.

Матбаа корхоналари чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган ёки корхонага Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари муассис (ҳаммуассис) бўлса

500 АҚШ доллари миқдорида(Марказий банк курси бўйича сўмда амалга оширилади)

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ________

___-сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти

 

I боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Регламент юридик шахсларга (кейинги ўринларда лицензия даъвогари деб аталади) ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди. 

2. Лицензия олиш:

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишда;

корхоналар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;

мазкур оммавий ахборот воситалари таҳририятлари томонидан оммавий ахборотнинг матбаа воситаларини нашр этишда талаб қилинмайди.

3. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

4. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

5. Ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар чекланмаган муддатга берилади.

6. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1–иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

II боб. Лицензия талаблари ва шартлари

7. Қуйидагилар ноширлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

ноширлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, норматив-техник ва бошқа талабларга мажбурий риоя этиш;

урушни тарғиб қилиш, давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартириш, мамлакатда хавфсизликни ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларини, фуқаролар тотувлигини, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотларни тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган матбаа маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатишга йўл қўймаслик;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техника воситаларининг мавжудлиги;

лицензияда кўрсатилган ихтисос бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ноширлик-матбаа сифатининг амалдаги талаблар ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш;

муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш;

лицензия даъвогари томонидан тайёрланган матбаа маҳсулотларининг (шу жумладан мазкур маҳсулот таркибига кирган асарларнинг) нусхалари, тайёрланган нусхалар сони, шунингдек лицензия даъвогари ёхуд буюртмачининг нашр этишга ҳуқуқини (лицензия даъвогари томонидан муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилиниши) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобининг юритилиши;

лицензия даъвогари томонидан ноширлик фаолиятининг ёнғин хавфсизлиги қоидалари, санитария-гигиена нормалари, меҳнатни (ишлаб чиқаришни) муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган бино ва хоналарда амалга оширилиши;

лицензия даъвогари томонидан хоналар, технологик асбоб-ускуналар ва бошқа техника воситаларини, шунингдек ноширлик фаолиятида фойдаланиладиган сарфланувчи материалларни ишончли қўриқлашнинг таъминланиши;

юридик шахс штатида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотга ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг мавжудлиги.

III боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби

8. Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

9. Лицензия даъвогари ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентнинг 
2-иловасига 
мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотнинг ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг ва меҳнат дафтарчасининг нусхаси) илова қилинади.

Лицензия даъвогари учинчи шахс бўлган тақдирда, тегишли тартибда берилган ишончноманинг электрон нусхаси сўровномага илова қилинади.

Лицензия даъвогари лицензия талаблари ва шартларига риоя этишга сўровномада розилик билдиради.

10. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП ариза берувчиларни давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилади.

11. Давлат хизматини кўрсатиш учун икки баравар базавий ҳисоблаш миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

80 фоизи – лицензияловчи органнинг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

80 фоизи – лицензияловчи органнинг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия даъвогорининг лицензия бериш тўғрисидаги сўровномаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. 

13. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, тегишли ҳужжатлар топширилмаган тақдирда, лицензия талаблари ва шартларига риоя этишга розилик билдирилмаганлиги, шунингдек белгиланган йиғимни тўламаслиги давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

14. Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

15. Лицензия даъвогари Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, лицензия даъвогарининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг
10 дақиқа мобайнида лицензияловчи органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади.

16. Лицензияловчи орган 5 кун мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

17. Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг уни бериш учун давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган хабарнома лицензияловчи орган ЭРИси билан тасдиқланиб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Давлат хизматлари маркази хабарнома тушганидан сўнг бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

18. Лицензия даъвогари хабарномани олган кундан бошлаб 3 ой ичида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ўн баравар базавий ҳисоблаш миқдорида давлат божи тўловини ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширади. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Давлат хизмати учун давлат божи ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

19. Давлат рўйхатидан ўтказишда лицензияловчи орган Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарнома ҳамда лицензиялаш тўғрисида қарорини юборади.

20. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади.

а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда:

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

80 фоизи – Давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

80 фоизи – Давлат бюджетига ўтказилади.

21. Лицензия даъвогари томонидан лицензияни олиш учун давлат божи тўланганидан сўнг:

лицензияловчи орган 20 дақиқа ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади;

Давлат хизматлари маркази лицензия келиб тушган куни лицензия даъвогарига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда лицензияни юборади ёки унинг сўровига асосан лицензияни қоғоз шаклда беради.

22. Лицензияни бериш учун давлат божи тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг бекор қилиниши учун асос бўлади. Бунда лицензия даъвогари лицензияни олиш учун умумий тартибда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

23. Лицензия беришни рад этиш учун Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган сабаблар асос бўлади.

Лицензия беришни бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан лицензияни олиш учун қайта мурожаат қилиши учун
10 иш кунидан кам бўлмаган муддат кўрсатилади.

Лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда лицензияловчи орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда тегишли билдиришнома расмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

Давлат хизматлари маркази билдиришнома келиб тушган куни лицензия даъвогарига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) унинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

24. Лицензияни қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни талабларини инобатга олинган ҳолда ушбу Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

IV боб. Якунловчи қоидалар

25. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

27. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

28. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

 

 

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА

 

 

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш
СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Лицензия даъвогари

 
  1. Ноширлик фаолиятини лицензиялаш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш.
  2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
 

1. Хоҳишига кўра

 

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Сўровномани лицензияловчи органга юбориш.

 

1. 10 дақиқа мобайнида

 

 

2. Автоматик тарзда

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Лицензияловчи орган

 

1. Лицензия даъвогарига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш.

 

2. Лицензия даъвогари Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали лицензия бериш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарномани юбориш.

 

5 кун мобайнида

     
             

4-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Хабарномани лицензия даъвогарининг электрон манзилига юбориш
ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

 

Қарор қабул қилингандан сўнг

     
             

5-босқич

 

Лицензия даъвогари

 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида давлат божи тўловини
амалга ошириш.

 

3 ой мобайнида

     
             

6-босқич

 

Лицензияловчи орган

 

Лицензияловчи орган лицензияни давлат божи тўланганидан сўнг, уни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш.

 

20 дақиқа мобайнида

     
             

7-босқич

 

Давлат хизматлари маркази

 

Давлат хизматлари маркази лицензияни лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида лицензия даъвогарини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.

 

Лицензия тушган куни

     

 

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

 

__________________

(сана)

   

________________

(рақам)

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат
хизматларидан фойдаланиш
учун
СЎРОВНОМА

 

I. Лицензия даъвогари тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:

 

2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

 

3. СТИР:

 

4. Фаолиятини амалга ошириш жойи:

 

5. Почта манзили:

 

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

7. Телефон рақами:

 

8. Ихтисослашуви:

 

8. Юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (паспорт рақами, серияси, ЖШ ШИР):

 

9. Фаолиятнинг лицензияланаётган тури:

 

10. Мурожаатнинг мақсади:

  • Янги лицензия олиш
  • Лицензияни қайта расмийлаштириш

 

II.  Ноширлик фаолияти тўғрисида маълумот:

1. Фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техника воситалари тўғрисидаги маълумотлар:

 

2. Юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотнинг ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг ва меҳнат дафтарчасининг нусхаси) мавждулиги:

 

 

Лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги:

розиман

рози эмасман

 

 

Лицензия талабгорининг

имзоси

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

 

__________________

(сана)

   

________________

(рақам)

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат
хизматларидан фойдаланиш
учун
СЎРОВНОМА

 

I. Лицензия даъвогари тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:

 

2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

 

3. СТИР:

 

4. Фаолиятини амалга ошириш жойи:

 

5. Почта манзили:

 

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

 

7. Телефон рақами:

 

8. Ихтисослашуви:

 

8. Юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (паспорт рақами, серияси, ЖШ ШИР):

 

9. Фаолиятнинг лицензияланаётган тури:

 

10. Мурожаатнинг мақсади:

  • Янги лицензия олиш
  • Лицензияни қайта расмийлаштириш

 

II.  Ноширлик фаолияти тўғрисида маълумот:

1. Фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техника воситалари тўғрисидаги маълумотлар:

 

2. Юридик шахс ходимларида тегишли олий ёки ўрта махсус маълумотнинг ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг ва меҳнат дафтарчасининг нусхаси) мавждулиги:

 

 

Лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги:

розиман

рози эмасман

 

 

Лицензия талабгорининг

имзоси

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____”_____________даги

            ___ -сон қарорига

4–ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон “Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ,
2004 й., 12-сон, ___-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 275-сон “Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, ___-модда).

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартирилар киритиш тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, ___-модда) 1-илованинг 32-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон “Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ‎‎(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 76-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 апрелдаги 68-сон “Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сон Қонуни)”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, __-модда)‎‎.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”
2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, __-модда) 1-илованинг 21-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)”ги қарорига илованинг 21-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил 11-сон,
____-модда).

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2011 йил 7 сентябрдаги
ЎРҚ-292-сон Қонуни)”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й.,
2-сон, __-модда) илованинг 30-банди.

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, __-модда) 1-илованинг
29, 65, 83-бандлари.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ–2164-сон қарори)”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил 7-сон, ____-модда) 1-илованинг 9-банди.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 апрелдаги 93-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ–381-сон Қонуни)”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 4-сон, ____-модда) илованинг 1-банди.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги
122-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида” 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ–360-сон ҳамда “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ–398-сон қонунлари)”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 4-сон,
____-модда) 1-илованинг 48-банди.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, ___-модда) илованинг 3-банди “и” кичик бандининг саккизинчи хатбоши ва 15-банди.

14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 28 августдаги
ПФ-5527-сон Фармони)”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й.,
2-сон, ___-модда) 1-илованинг 6-банди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги ПҚ–4366-сон қарорига мувофиқ ҳамда оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонида давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш механизмини, энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентларни тасдиқлаш назарда тутилган.

Лойиҳа билан оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланмоқда.

Ушбу маъмурий регламентларда санаб ўтилган давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилиши тартиби жорий этилмоқда. Маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари, талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда рухсат бериш жараёнида иштирок этувчи органлар сони қисқартирилмоқда.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ортиқча харажатларни талаб этмайди.

 

 

Вазир                                                                           Р. Давлетов

Общие комментарии

227