ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
616 Хокимият Ангарского района 21/09/2018 06/10/2018 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-616

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

            Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2017 йил 05 декабрдаги  “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 965-сонли қарори ижросини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йил туманда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш ўринларини банд қилиш мақсадида ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг 2018 йил
 сентябрдаги 131-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

            1. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалардаги (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан (иловага асосан) 20 кишини ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 28.6 фоиз (37 киши);

таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун 56,6 фоиз (73 киши);

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлардан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 5,4 фоиз (7 киши);

ногиронлар учун 2,3 фоиз (3 киши);

Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида хисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3.8 фоиз (5 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 1,5 фоиз (2 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун 1,5 фоиз (2 киши);

миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.

2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:

ўн тўрт ёшга тўлмаган ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлардан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун – уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;

ногиронлар учун – меҳнат шароитлари аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлигининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар хисобга олинган ҳолда) бериладиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун – уларни касби бўйича тайёргарлиги хисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга малакага эга бўлмаган шахслар учун эса – махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлишлигини таъминласин.

3. Ушбу қарор иловасида кўрсатиб ўтилган барча ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 05 декаб        рдаги 965-сонли қарори билан “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.

4. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига мувофиқ жаримага тортилсин.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган ҳамда ногирон шахслар учун иш ўринлари банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланиши:

ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил қилиш учун нотурар жой бинолари биринчи навбатда ажратилиши;

ушбу иш жойларни барпо қилишда сарфланган маблағнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари хисобидан қопланиши тавсия этилсин.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ж.Самандаров) бир ҳафта муддатда ушбу қарор иловасида кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

7. Туман ҳокимининг 2017 йил 06 ноябрдаги 2580-сонли қарори 2019 йил
1 январидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

9. Ушб қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари   С. Жумаев  зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими:                                                                                                                      Б. Ибатов

Общие комментарии

322