ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6152 Государственный комитет Республики Узбекистан по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру 14/08/2019 27/08/2019 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилиши тўғрисида
ID-6152

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилиши тўғрисида 

 

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ўшбу қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий бирликларини ташкил қилиш, тугатиш, мақомини (категориясини) ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилишининг асосий таомиллари

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилиши қуйидаги асосий таомилларга асосланади:

 Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлиги ва бўлинмаслиги;

Давлат манфаатлари ва тегишли ҳудудларда яшовчи аҳоли манфаатларининг уйғунлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ҳокимиятининг фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан уйғунлиги;

маъмурий – ҳудудий тузилиш ва ижтимоий-иқтисодий районлаштиришнинг ўзаро боғлиқлиги;

ошкоралик ва маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилишининг таркибий қисмлари

Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикасидан, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлариданва Тошкент шаҳридан иборат. 

Қорақалпоғистон Республикаси республикага бўйсунувчи туманлар, шаҳарлар ва Нукус шаҳридан иборат.

Вилоятлар туманлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлардан иборат.

Тошкент шаҳри туманлардан иборат.

Вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси туманлари туманга бўйсунувчи шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардан иборат.

Тошкент шаҳри районлари, Нукус шаҳри, республика (Қорақалпоғистон Республикасида) ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар шаҳарчалар, массивлар, даҳалар ва бошқа ҳудудий бирликлардан иборат.

2-боб. Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларининг давлат томонидан тартибга солиниши

5-модда. Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларининг давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширувчи органлар

Маъмурий – ҳудудий тузилиши масалаларининг давлат томонидан тартибга солинишини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.  

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишдаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилиши соҳасида ягона давлат сиёсатини юритадилар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда районлар, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ва Тошкент шаҳри туманларига тааллуқли маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифларини кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда районлар, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ва Тошкент шаҳри туманларига тааллуқли маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари бўйича тегишли қарорларни қабул қилади;

мазкур Қонунга мувофиқ маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларида бошқа ваколатларни амалга оширади.

Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан уларнинг регламентларида кўрсатилган тартибда кўриб чиқилади.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишдаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий – ҳудудий тузилиши соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди;

вилоятларни ташкил қилиш ва тугатиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарор қабул қилиш учун киритади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлариниг маъмурий – ҳудудий тузилиш бўйича таклифларини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарор қабул қилиш учун киритади;

вилоятлар, туманлар ва шаҳарларни ташкил қилиш, тугатиш ва чегараларини ўзгартириш, шаҳарларнинг бўйсунувини ўзгартириш ҳамда вилоятлар маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш масалаларини  давлат экспертизасидан ўтказиш учун комиссиялар тузади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари Халқ депутатлари кенгашларининг Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишдаги ваколатлари

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари бўйича, Қорақалпоғистон Республикасида туманларни ташкил қилиш, тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш бўйича эса - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан, қарорлар қабул қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан унинг Регламентида ўрнатилган тартибга кўра кўриб чиқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва республика бўйсўнувидаги шаҳарлари Халқ депутатлари кенгашлари ўз ваколатлари доирасида туманлар ҳамда республика ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича уларнинг регламентларида ўрнатилган тартибда қарор қабул қиладилар.

9-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимларининг Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишдаги ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўз ваколатлари доирасида:

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлайди ва уларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий – ҳудудий тузилиши масалалари ҳал этиш бўйича туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномаларини давлат экспертизасидан ўтказиш учун комиссиялар тузади.

Туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида таклифлар тайёрлашади, комиссиялар тузади ҳамда туманлар, республика ва туманлар бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар ва овуллар маъмурий – ҳудудий тузилиши масалалари бўйича давлат экспертизасининг ўтказилишини таъминлайдилар.

10-модда. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишдаги ваколатлари

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашлари ўз ваколатлари доирасида уларнинг регламентларида ўрнатилган тартибда тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри чегарасида маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тўғрисида илтимосномалар киритади;

туманлар ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш бўйича таклифлар таёрлайдилар ва уларнинг давлат экспертизасидан ўтишини таъминлайдилар;

туманлар ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимларининг маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тўғрисида илтимосномаларини давлат экспертизасидан ўтказиш учун комиссиялар тузадилар;

мазкур Қонунга мувофиқ маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларда бошқа ваколатларни амалга оширадилар.

11-модда. Туманлар, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар маҳаллий ҳокимият органларининг маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишдаги ваколатлари 

Туманлар ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар Халқ депутатлари кенгашлари ўз ваколатлари доирасида туманлар, вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқлар доирасида маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади.

Туманлар ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар хокимлари ўз ваколатлари доирасида маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлайдилар, комиссиялар тузадилар ва маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари бўйича давлат экспертизаси ўтказилишини таъминлайдилар.

12-модда. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларни ҳал этишдаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикаси маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалар бўйича ҳужжатларни (хариталар, чегара тавсифи) тайёрлайди;

маъмурий чегараларнинг муаммоли участкаларида чегара чизиғининг ўтишини аниқлаш бўйича таклифлар киритади;

маъмурий чегараларни ҳамда фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органлари чегараларини келишиш учун картографик материаллар тайёрлайди;

нашр қилинадиган (тарқатиладиган) хариталарда маъмурий чегараларни тўғри акс эттириш устидан назоратни амалга оширади;

Маъмарий – ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктлар давлат реестрини юритади;

Ўзбекистон Республикаси маъмарий – ҳудудий бирликлар ўзгаришларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди;

маъмурий чегаралар навбатчи харитасини юритиш тартибини белгилайди;

маъмурий чегаралар навбатчи харитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси маъмурий – ҳудудий бирликлари ва уларнинг ўзгаришлари ҳисобини юритади;

маъмурий чегараларни жойида марза белгилари билан белгилаш бўйича геодезик ва картографик ишларни бажаради.

3-боб. Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш

13-модда. Вилоятларни ташкил этиш ва тугатиш

Вилоятларни ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

вилоятни ташкил этиш ва тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

вилоятни ташкил этиш ва тугатиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

вилоятни ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

14-модда. Вилоятларда ва Тошкент шаҳрида туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш

Вилоятларда ва Тошкент шаҳрида туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномаси асосидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари асосида амалга оширилади.

Тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ташкил этиш ва тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларининг туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг вилоятларда ва Тошкент шаҳрида туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида вилоятларда ва Тошкент шаҳрида туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш бўйича таклиф тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун киритади.

15-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш

Қорақалпоғистон Республикасида туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш Вазирлар Кенгашининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг розилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори билан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Қорақалпоғистон Республикасида туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

Қорақалпоғистон Республикасида туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

Қорақалпоғистон Республикасида туманларни ва шаҳарларни ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

16-модда. Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш

Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари илтимосномалари асосида вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларининг қарори асосида амалга оширилади.

Тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

туманлар ва шаҳарлар Халқ депутатлари кенгашларининг шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

 

17-модда. Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарчалар ва овулларни ташкил қилиш ва тугатиш

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарчаларни ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш тегишли туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимлари илтимосномаси асосида Вазирлар Кенгашининг таклифи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори билан амалга оширилади.

Тегишли туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳарчалар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

туманлар ва шаҳарлар Халқ депутатлари кенгашларининг шаҳарчалар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

шаҳарчалар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

шаҳарчалар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномалари маъқулланган тақдирда ўн кун ичида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарчалар ва овулларни ташкил этиш ва тугатиш бўйича таклиф тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритилади.

4-боб. Ўзбекистон Республикаси маъмурий – ҳудудий бирликларининг чегараларини ўзгартириш

18-боб. Қорақалпоғистон Республикаси чегараларини ўзгартириш

Қорақалпоғистон Республикаси чегараси фақат унинг розилигига кўра Жўқорғи Кенгеснинг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари билан ўзгартирилиши мумкин.

19-боб. Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари асосида амалга оширилади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

Вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларининг вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарорлари;

вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида вилоят ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш бўйича таклиф тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун киритади.

20-модда. Вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш.

Вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари асосида амалга оширилади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларининг вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарорлари;

вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида вилоятлар бўйсунувидаги шаҳарлар, вилоят туманларининг ва Тошкент шаҳри туманларининг чегараларини ўзгартириш бўйича таклиф тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун киритади.

21-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш

Қорақалпоғистон Республикасида туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг ҳокимлари илтимосномаси асосида Вазирлар Кенгашининг таклифи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори билан амалга оширилади.

Тегишли туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг ҳокимлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарлар Халқ депутатлари кенгашларининг туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

туманлар, республика ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

туманлар, республика ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимларининг туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш бўйича илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси туманлар ва республика бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномалари маъқулланган тақдирда ўн кун ичида туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш бўйича таклиф тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритилади.

22-модда. Туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш

Туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари илтимосномалари асосида вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларининг қарори асосида амалга оширилади.

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

туманлар ва шаҳарлар Халқ депутатлари кенгашларининг туман бўйсунувидаги шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулнинг чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

туман бўйсунувидаги шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулнинг чегараларини ўзгартириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

туман бўйсунувидаги шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

5-боб. Маъмурий – ҳудудий бирликлар чегараларини жойида белгилаш, картографик материалда маъмурий чегарани келишиш

23-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида - республика) бўйсунувидаги, туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар чегараларини жойида белгилаш

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида - республика) бўйсунувидаги, туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар чегараларини жойида марза белгилари билан белгилаш ва картографик материалга чизиғини тушириш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади

24-модда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида - республика) бўйсунувидаги шаҳарлар чегараларини келишиш

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида - республика) бўйсунувидаги шаҳарлар чегаралари чегарадош маъмурий – ҳудудий бирликлар ўртасида келишилиши лозим.

Келишиш маъмурий – ҳудудий бирликлар раҳбарларининг имзосини  картографик материалда қўйиш йўли билан амалага оширилади ва муҳрлар билан мустаҳкамланади.

Картографик материалга бўлган талаблар ва маъмурий чегаралар навбатчи харитларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

6-боб. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш

25-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш

Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.

26-модда. Вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш

Вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари билан амалга оширилади.

Тегишли вилоят ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

маъмурий марказларни белгилаш ва кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

тегишли вилоятлар Халқ депутатлари кенгашларининг вилоятнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

вилоятнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

вилоятнинг маъмурий марказини белгилаш ва кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоятлар ҳокимларининг вилоятнинг маъмурий марказини белгилаш ва кўчириш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Вилоятлар ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида вилоятларнинг маъмурий марказини белгилаш ва кўчириш бўйича таклиф тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун киритади.

27-модда. Вилоят туманлари маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш

Вилоят туманлари маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан томонидан амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокимлари халқ депутатлари вилоят Кенгашларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

туман маъмурий марказини белгилаш ва кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

тегишли туман Халқ депутатлари кенгашларининг туманнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

туманнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

туманнинг маъмурий марказини белгилаш ва кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Статья 28. Қорақалпоғистон Республикаси туманлари маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш

Қорақалпоғистон Республикаси туманлари маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига асосан Жўқорғи Кенгес қарори билан амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокимлари халқ депутатлари Вазирлар Кенгашларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

туман маъмурий марказини белгилаш ва кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

тегишли туман Халқ депутатлари кенгашларининг Қорақалпоғистон Республикаси туманининг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

туманнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

туманнинг маъмурий марказини белгилаш ва кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси тегишли туманлар ҳокимларининг туман маъмурий марказини белгилаш ва кўчириш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Туман ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида туманнинг маъмурий марказини белгилаш ва кўчириш бўйича таклиф тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.

7-боб. Шаҳарлар бўйсунувини ўзгартириш ва аҳоли пунктларини шаҳар, шаҳарчалар туркумига киритиш

29-модда. Шаҳарлар бўйсунувини ўзгартириш

Вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига, қоида тариқасида, камида ўттиз минг аҳолиси бўлган, муҳим маъмурий аҳамият касб этадиган, истиқболли иқтисодий ва маданий марказлар деб ҳисобланган шаҳарлар киритилиши мумкин.

Шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари билан амалга оширилади.

Тегишли вилоят ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

тегишли вилоятлар Халқ депутатлари кенгашларининг шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоятлар ҳокимларининг шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Вилоятлар ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш бўйича таклиф тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун киритади.

30-модда. Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарлар бўйсунувини ўзгартириш

Қорақалпоғистон Республикасида республика бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига, қоида тариқасида, камида ўттиз минг аҳолиси бўлган, муҳим маъмурий аҳамият касб этадиган, истиқболли иқтисодий ва маданий марказлар деб ҳисобланган шаҳарлар киритилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига буйича Жўқорғи Кенгес қарори билан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси тегишли туманлар ҳокимларининг шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Туман ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш бўйича таклиф тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.

31-модда. Шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш

Шаҳарчалар туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига уларнинг  аҳолиси етти мингдан ошган тақдирда киритилиши мумкин. 

Шаҳарчалар туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш масалаларини кўриб чиқиш учун ўрнатилган тартибда тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари билан амалга оширилади. 

Тегишли вилоят ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

тегишли вилоятлар Халқ депутатлари кенгашларининг шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори; 

шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоятлар ҳокимларининг шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. 

Вилоятлар ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш бўйича таклиф тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун киритади.

31-модда. Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига буйича Жўқорғи Кенгес қарори билан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси тегишли туманлар ҳокимларининг шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Туман ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш бўйича таклиф тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.

33-модда. Қишлоқ ва овулларни шаҳарчалар туркимига киритиш

Шаҳарчалар туркумига саноат корхоналари, қурилишлар, темир йўл станциялари ва бошқа муҳим объектлар яқинида жойлашган ҳамда қоида тариқасида камида икки минг аҳолиси бўлган қишлоқ ва овуллар киритилиши мумкин.

Қишлоқ ва овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокимлари халқ депутатлари вилоят Кенгашларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

қишлоқ ва овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

тегишли вилоятлар Халқ депутатлари кенгашларининг қишлоқ ва овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги қарори; 

қишлоқ ва овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

қишлоқ ва овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

34-модда. Қорақалпоғистон Республикасида овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш

Қорақалпоғистон Республикасида овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Кенгесининг қарори билан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослашни назарда тутувчи тушунтириш хати (илтимоснома);

овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш ҳақида комиссия томонидан ўтказилган давлат экспертизаси хулосаси;

овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туманлар ҳокимларининг овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш ҳақидаги илтимосномаларини улар келиб тушгандан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва илтимосномани маъқуллаш ёхуд рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Туман ҳокимлари илтимосномаси маъқулланган тақдирда ўн кун ичида овулларни шаҳарчалар туркумига киритиш бўйича таклиф тайёрланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.

8-боб. Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш учун таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссиялар тузиш ва давлат экспертизасини утказиш тартиби

35-модда. Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш учун таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссиялар

Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш учун таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда комиссиялар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри, районлар, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикасида республика бўйсунувидаги шаҳарлар) ҳокимлари томонидан шундай таклифлар келиб тушган тақдирда тегишли ваколатлари доирасида уларни кўриб чиқиш мақсадида тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тузиладиган комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси вакиллари киритиладилар.

Кўриб чиқиладиган масалалар мазмунидан келиб чиқиб, комиссия таркибига бошқа бошқарув ва ҳокимият органларнинг мансабдор шахслари киритилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри, районлар, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикасида республика бўйсунувидаги шаҳарлар) ҳокимлари томонидан тузиладиган комиссияларга вазирлик ва идораларнинг тегишли ҳудудий бошқармалари ва маҳаллий ҳокимият органларининг мансабдор шахслари киритилади.

Комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

36-модда. Комиссияларнинг асосий вазифалари.

Комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Тақдим қилинган таклифларни ижтимоий – иқтисодий, демографик нуқтаи назардан мақсадга мувофиқлиги, шунингдек тегишли ҳудудларни комплекс ривожлантиршнинг истиқболли режаларига мослиги томонлама давлат экспертизасидан ўтказиш;

маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишда Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ва меросини асралишини ҳамда  ижтимоий – иқтисодий ривожланиш даражаси ҳисобга олинишини таъминлаш, бу соҳада асослантирилмаган қарорлар қабул қилинишини олдини олиш;

маъмурий – ҳудудий тузилиш соҳасида Ўзбекистон халқининг менталитети ва миллий анъаналарига ёт бўлган қарорлар қабул қилинишига йўл қўймаслик;

маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно этиш.

37-модда. Ўтказилган давлат экспертизаси натижаси бўйича хулоса тайёрлаш

Комиссия ўтказилган давлат экспертизаси натижаси бўйича ижобий ёхуд салбий хулоса тайёрлайди.

Комиссия таклиф келиб тушгандан кейин бир ой ичида кўриб чиқади ва хулоса тайёрлайди. Хулосани тайёрлаш муддати комиссияни тузган орган қарори билан чўзилиши мумкин, аммо бир ойдан кўпга эмас.

Ўтказилган давлат экспертизаси натижаси бўйича ижобий хулоса қарор қабул қилиши учун ваколатли органга юборилади.

Салбий хулоса тайёрланган тақдирда, тақдим қилинган материаллар таклиф тайёрлаган органга қайта ишлаб чиқиш учун юборилади.

38-модда. Маъмурий – ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктлари Давлат реестри

Ўзбекистон Республикаси маъмурий – ҳудудий бирликлари ва аҳоли пунктлар ҳисоби Маъмурий –худудий бирликлар ва аҳоли пунктлари Давлат реестри шаклида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси маъмурий –худудий бирликлари ва аҳоли пунктлар давлат ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан уларни Маъмурий – ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктлари Давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этадиган органлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Маъмурий – ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктлари Давлат реестрига киритиши учун ўн кун ичида тегишли ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдирлар.

Маъмурий – ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктлари Давлат реестри ўз ичига қуйидаги маълумотларни олади:

маъмурий – ҳудудий бирлик тури ва номи;

маъмурий – ҳудудий бирлик чегараларининг тавсифи ва уларнинг картографик кўриниши;

маъмурий – ҳудудий бирлик ташкил топган сана ва маъмурий – ҳудудий бирлик ташкил этилган қарор реквизитлари;

ушбу маъмурий – ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий – ҳудудий бирликлар рўйхати;

мазкур маъмурий – ҳудудий бирлик қайси маъмурий – ҳудудий бирлик таркибига кириши ҳақида кўрсатма;

маъмурий – ҳудудий бирлик майдони ва аҳоли сони (охирги рўйхатга олиш маълумотлари бўйича).

Маъмурий – ҳудудий бирликлар ва аҳоли пунктлари Давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

39-модда. Маъмурий – ҳудудий тузилиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш

Маъмурий – ҳудудий тузилиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

40-модда. Маъмурий – ҳудудий тузилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Маъмурий – ҳудудий тузилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

41-модда. Низоларни ҳал этиш

Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалалари бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

42-модда. Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

Маъмурий – ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда юридик ёки жисмоний шахс мулкига етказилган зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.

43-модда. Мазкур Қонуннинг аҳамиятини, ижросини, етказилишини ва моҳиятини очиб берилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини таъминласин, аҳоли ўртасида унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтирсин.

44-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

45-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида” 276-I - сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 139-модда);

2) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида” ЎРҚ-714-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 37-сон, 426-модда)
34-моддаси;

3) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида” ЎРҚ-304-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 449-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда) 3-моддаси;

4) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида” ЎРҚ-304-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 487-модда) 16-моддаси

46-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Қонун расман эълон қилинган кундан кучга киради.

 

 

 

           Ўзбекистон Республикаси

                  Президенти                                                                                  Ш.Мирзиёев

Общие комментарии

586