ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6057 Хокимият Ферганской области 09/08/2019 24/08/2019 0

Обсуждение завершено

Распоряжение Кабинета Министров
Катта Фарғона каналини “80 йиллиги” байрам тадбирини кўтаринки руҳда ўтказиш ҳақида
ID-6057

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ

 

Фарғона водийсининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга, қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғоришда асосий ўрин тутувчи Катта Фарғона каналининг қурилганлигига бу йил 80 йил тўлмоқда.

Cобиқ Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Марказий кенгаши котиби Усмон Юсуповнинг 1939 йил 3 июндаги 896-сонли қарори Катта Фарғона каналининг қурилишига асос бўлган.

Катта Фарғона канали қурилиши 1939 йилнинг августь ойида бошланиб, халқ ҳашар йўли билан 45 кунда 270 километр узунликда бунёд этилган.

Ўзбек халқининг матонати билан қисқа муддатда 18 миллион кубометр ҳажмда тупроқ қазиш ишлари бажарилиб, 450 донадан ортиқ сув иншоотлари ва 38 дона кўприклар қуриб битказилган.

Умумхалқ ҳашарида Ўзбекистоннинг 200 минг нафардан зиёд аҳолиси билан бирга қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларининг ҳам
кўплаб аҳолиси камарбаста бўлган.

Катта Фарғона канали қурилишида қатнашган халқимизнинг кўрсатган жасорати, мардонавор меҳнатларини кенг оммага таништириш, ёшларимизни аждодларимизга ҳурмат руҳида ва муносиб авлод сифатида тарбиялаш ҳамда Катта Фарғона каналинининг “80 йиллиги” байрам тадбирини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида

1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Катта Фарғона каналини “80 йиллиги” байрам тадбирини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича билдирган таклифлари маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатган ирригаторларнинг Катта Фарғона магистрал канали номини “Усмон Юсупов номли Катта Фарғона канали”га ўзгартириш бўйича билдирган таклифига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Катта Фарғона каналининг тўртинчи бўлими Риштон тумани ҳудудида Усмон Юсупов бюстини ўрнатиш;

Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда байрамда иштирок этадиган қўшни республика вакилларини кутиб олиш, уларни ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.      

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Катта Фарғона каналини “80 йиллиги” байрам тадбирида қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари вакиллари иштирокини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Катта Фарғона каналини “80 йиллиги” байрам тадбирида республикамизнинг таниқли санъаткорлари, сўз усталари иштирок этишини таъминласин.

6. Белгилансинки, байрам тадбирини ўтказиш харажатлари Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаалари ҳисобидан тенг улушларда амалга оширилади.

7. Мазкур Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикакси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Вахобов зиммасига юклатилсин.

 

         Ўзбекистон Республикаси

                     Бош вазири                                           А. Арипов

 

              

 

 

 

Общие комментарии

239