ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6036 Министерство финансов Республики Узбекистан 09/08/2019 24/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-6036

ЛОЙИҲА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисида
низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголь ва тамаки бозорини самарали тартибга солишни таъминлаш тўғрисида”ги 2019 йил 8июндаги 474-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисида низом
иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) ЧЭИИ “Бектемир-спирт экспериментал заводи” АЖ ҳудудида этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораторияси ташкил этилишини таъминласин.

3. Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналар (“Қўқон спирт” АЖ, “Андижон биокимё заводи” АЖ, “Биокимё” АЖ ва ЧЭИИ
“Бектемир-спирт экспериментал заводи” АЖ) Инспекциянинг Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лаборатория (кейинги ўринларда – Лаборатория)ларининг нормал ишлаши, шу жумладан Лаборатория ходимларининг ушбу корхоналар ҳудудига тўсиқсиз ва монеликсиз кириб-чиқишлари ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитларни таъминласинлар.

4. Лабораторияларни сақлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Д.А. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

         Ўзбекистон Республикаси

                   Бош вазири                                                      А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “___” ________даги

 ____-сон қарорига

                                ИЛОВА                               

 

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисида

НИЗОМ

 

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Алкоголь ва тамаки бозорини самарали тартибга солишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарорига мувофиқ истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда (кейинги ўринларда корхона деб аталади) жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар фаолиятини тартибга солади.

1-боб. Умумий коидалар

  1. Корхоналарда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораторияларида (кейинги ўринларда Лаборатория деб аталади) Ўзбекистон Республикасида амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича синов ва таҳлилдан ўтказилади.

2-боб. Лабораториянинг асосий вазифа ва функциялари

  1. Қуйидагилар Лабораториянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Лабораториядаги ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлар ҳолатини мунтазам соз равишда бўлишини таъминлаш;
корхоналарда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти сифатини аниқлаш;
истеъмол этил спирти ишлаб чиқаришда қўлланадиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини аниқлаш.
  1. Лаборатория асосий вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади.

а) Лабораториядаги ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозларҳолатини мунтазам соз равишда бўлишини таъминлаш йўналишида:

Лабораториядаги ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлар ҳолатини мунтазам равишда мониторинг қилиш;
носоз ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлар тўғрисида Инспекцияга хабар бериш ҳамда уларни тузатиш чораларини кўриш;
уларни ўз вақтида белгиланган тартибда давлат қиёслов кўригидан ўтказиш;
б) корхоналарда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти сифатини аниқлашида:

         корхонанинг моддий жавобгар шахси билан биргаликда ишлаб чиқариш шароитидан келиб чиқиб, қуйиш бўлимидан истеъмол этил спирти намуналарини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабига мувофиқ намуналар олиш ва лаборатория синовидан ўтказиш;

         синов натижалари асосида маҳсулот партия (партия)нинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса расмийлаштириш;

истеъмол этил спиртини сотувчи ва харид қилувчи корхоналар вакиллари иштирокида юкланган маҳсулотдан намуна олиш ва таҳлил қилиш;

в) Истеъмол этил спирти ишлаб чиқаришда қўлланадиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини аниқлаш йўналишида:

корхонага қабул қилинган истеъмол этил спирти ишлаб чиқаришда қўлланадиган хом ашёни Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш норматив хужжатлар талабларига мос келишини таҳлил қилиш;

корхонага қабул қилинган ишлаб чиқаришда қўлланиладиган барча ёрдамчи материалларнинг мувофиқлик сертификатига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келишини назорат қилиш.

3-боб. Лабораториянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  1. Лаборатория қуйидаги асосий ҳуқуқларга эга:
корхонага истеъмол этил спирти ишлаб чиқаришда қўлланадиган хом ашё ва барча ёрдамчи материалларнинг қабул қилинишида иштирок этиш;
корхонанинг барча хом ашё ва бошқа ёрдамчи материаллар, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар сақланадиган омборлари ва сақлаш бўлим (жой)ларига корхона вакили билан биргаликда тўғридан-тўғринамуна олиш учун кириш;
корхонада технологик ускуналар ҳолати ва ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг санитария-гигиена талабларига риоя этилиши бўйича тавсия киритиш;
корхонадантегишли тарзда ишлаш учун зарур техник шароитларни таъминлашни талаб қилиш;
ишлаб чиқарилган этил спирти сифатини аниқлаш учунбарча маълумот ва ахборотларни олиш;
истеъмол этил спирти сифатини аниқлаш учун зарур бўлган кимёвий реактивлар, намунавий эритмалар, шунингдек Лабораториянинг жорий фаолиятини амалга ошириш учун зарур ашёлар билан таъминлаш тўғрисида Инспекцияга мурожаат қилиш.

         Лаборатория қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Лаборатория қуйидаги мажбуриятларга эга:
ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртидан олинган намуналарнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ёзма хулоса бериш;
Лаборатория иш фаолияти, синов натижалари, истеъмол этил спирти сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар ва салбий ҳолатлар ҳақида доимий равишда корхона раҳбари ва Инспекцияга ёзма равишда ахборот бериб бориш;
Лабораториядаги ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлари  ҳолатини мунтазам равишда соз ҳолатда бўлишини таъминлаш, уларни ўз вақтида белгиланган тартибда давлат қиёсловидан ўтказишга тақдим этиш;
носоз ўлчов асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлар тўғрисида Инспекцияга хабар бериш ҳамда уларни тузатиш чораларини кўриш;

         намуна сифатида олинган истеъмол этил спиртини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос ҳолда сақланишини таъминлаш;

         намуна сифатида олинган истеъмол этил спиртини Лабораторияда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган сақлаш муддати ўтгандан сўнг уларни корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнигақайтариш;

         Корхонада ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртининг ҳажми ва сифати бўйича Инспекция томонидан белгиланган тартибда Инспекцияга ҳисоботлар тақдим этиб бориш.

         Лаборатория қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4-боб. Лаборатория фаолиятини ташкил этиш

  1. Лабораторияга Инспекция бошлиғи ўринбосари тақдимномаси бўйича Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир бошчилик қилади.
  2. Лаборатория мудири бўлмаган даврда унинг ваколатлари ва вазифалари Лаборатория технологи томонидан амалга оширилади.
  3. Лаборатория ходимларига корхонада амалда бўлган иш режими татбиқ қилинади. Истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини инобатга олган ҳолда Лаборатория ходимларининг иш вақти корхона ва Инспекция томонидан келишилган жадвалга мувофиқ белгиланади.

5-боб. Лабораториянинг Инспекция олдида ҳисобдорлиги

  1. Лаборатория мудири Инспекция олдида Лаборатория фаолияти натижалари тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.
  2. Инспекция Лаборатория фаолиятини унга юкланган вазифаларни самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради, Лаборатория фаолияти самарадорлигига ҳар ойда (чоракда) холисона баҳо беради.

6-боб. Ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртини синовдан ўтказиш тартиби

  1. Лаборатория мудири ёки ходими корхонанинг моддий жавобгар шахси билан биргаликда ишлаб чиқариш шароитидан келиб чиқиб, истеъмол этил спиртидан, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида намуналар танлаб олади.
  2. Намуналар корхона томонидан ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртидан мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилганНамуналарнитанлаш далолатномасига мувофиқ олинади ва расмийлаштирилади.
  3. Танлаб олинган намуналарнинг бир қисми лабораторияда таҳлил қилиш учун ишлатилади ва қолган қисми Лабораторияда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланган муддатгача сақланади.
  4. Истеъмол этил спирти белгиланган тартибда Лаборатория мудири ва ходими томонидан лаборатория синовидан ўтказилади.
  5. Синов натижалари асосида Лаборатория мудири томонидан ёзма равишда маҳсулот партиясининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги ҳақида хулоса тузилади, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқСинов натижалари баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда рўйхатга олиб борилади.
  6. Намуналарнинг синовдан ортган қисми сақлаш муддати ўтгандан сўнгкорхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилади ва Лаборатория мудири томонидан 3-иловага мувофиқ Қайтариш далолатномаси расмийлаштирилади.
  7. Истеъмол этил спиртидан намуналар танлаш ва қайтариш далолатномалари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Лаборатория мудири томонидан қайд этиш дафтаригакиритиб борилади.
  8. Истеъмол этил спирти партияси бўйича Лабораториянинг хулосаси ижобий бўлса, маҳсулот тайёр маҳсулотлар омборхонасига юборилади.
  9. Қабул қилинаётган истеъмол этил спиртининг партияси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда лаборатория ва корхона вакиллари томонидан қайта синовдан ўтказилади.
  10. Қайта синов натижаларига кўра истеъмол этил спирти техник жиҳатдан тартибга солишсоҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, истеъмол этил спирти партияси белгиланган тартибда корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилади.
  11. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги Лабораториянинг хулосаси олинмаган ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртини тайёр маҳсулотлар омборига юбориш тақиқланади.

 

7-боб. Якунловчи қоидалар

  1. Лаборатория томонидан юритиладиган барча иш журналлари ва дафтарлари рақамланган, тикилган, шунингдек Инспекция бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан белгиланган тартибда имзоланган ҳамда муҳрланган бўлиши лозим.
  2. Мазкур низом талаблари бузилиши учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисида Низомга

1-ИЛОВА

 

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI 
MOLIYA VAZIRLIGI HUZURIDAGI
ALKOGOL VA TAMAKI BOZORINI TARTIBGA SOLISH INSPEKSIYASI

 

инспекция
по регулированию алкогольного
и табачного рынка
при министерстве финансов республики узбекистан

 

_________________________ томонидан 20__ йил ____ ______________да ишлаб чиқилган истеъмол этил спиртидан _________- сонли

намуналарни танлаш далолатномаси

 

Мен (Биз), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозирини тартибга солиш инспекциясининг этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораторияси ходими (лари) ____________________________________ ____________________________нинг_____________________________________________________________________________________________иштирокида, корхонанинг _____________________________________________ бўлимида истеъмол спиртининг тайёр маҳсулотлар омборхонасига топширилишидан олдин маҳсулотлар сифатини акс эттирувчи партияларидан ___________________________________________________ __________________________________________ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мослигини лабораторияда аниқлаш мақсадида намуналар танлаб олдик:

 

Т/р

Текшириладиган маҳсулот намуналари

Стандарт белгиланиши

Ўлчов

бирлиги

Тўпдаги сони

Ишлаб

чиқариш

санаси

Намуналар

Ташқи

кўрик

Синов учун

               

 

 

 

 

 

 

 

 

               

Қўшимча маълумотлар: __________________________________________

________________________________________________________________

Корхона раҳбариятига: синов тугагунча ёки хулоса берилмагунча намуналар танланган маҳсулот партиясини тайёр маҳсулотлар омборхонасига расмийлаштириш таъқиқланади.

 

Лаборатория ходими(лари)             _________________________

                                                                                     (имзо, ФИО)

 

Корхона вакили (лари):                   _________________________

                                                                                     (имзо, ФИО)

 

 

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисида Низомга

2-ИЛОВА

 

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI 
MOLIYA VAZIRLIGI HUZURIDAGI
ALKOGOL VA TAMAKI BOZORINI TARTIBGA SOLISH INSPEKSIYASI

 

инспекция
по регулированию алкогольного
и табачного рынка
при министерстве финансов республики узбекистан

 

 

________________________________________________________________

(маҳсулот тури)

________________________________________________________________

(маҳсулот миқдори, далда)

20___ й ____ __________________даги ____-сонли ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти намунасини танлаш далолатномаси юзасидан

Синов натижаларининг ___-сон баённомаси

Маҳсулот учун стандарт ________________________________

Синов учун стандарт ___________________________________

 

Физик-кимёвий кўрсаткич номи

Стандарт талаби

Синов натижалари

Этил спиртининг ҳажмий улуши, %, кам эмас

   

Сульфат кислота билан тозалигини синаш

   

200С ҳароратда оксидланишни синаш, кам эмас (дақиқа)

   

Сувсиз спиртдаги (сирка альдегидига қайта ҳисобланганда) альдегидларнинг массавий улуши, мг/дм3, кўп эмас

   

Сувсиз спиртдаги (изоамил ва изобутил спирт аралашмаларига (3:1) қайта ҳисобланганда) сивуш мойининг массавий улуши, мг/дм3, кўп эмас

   

Сувсиз спиртдаги (сирка - этил эфирига қайта ҳисобланганда) эфирларнинг массавий улуши, мг/дм3, кўп эмас

   

Сувсиз спиртга қайта ҳисобланганда метил спиртининг ҳажмий улуши, %, кўп эмас

   

Сувсиз спиртдаги (СО2-сиз) озод кислоталарнинг массавий улуши, кўп эмас, мг/дм3

   

Таркибида фурфурол

   

 

_________ намуналар стандарт талабларига жавоб беради (бермайди).

 

Лаборатория мудири   ______________          ______________________

(имзо)                                                 (ФИШ)

 

 

 

 

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисида Низомга

3-ИЛОВА

 

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI 
MOLIYA VAZIRLIGI HUZURIDAGI
ALKOGOL VA TAMAKI BOZORINI TARTIBGA SOLISH INSPEKSIYASI

 

инспекция
по регулированию алкогольного
и табачного рынка
при министерстве финансов республики узбекистан

 

_________________________ томонидан 20__ йил ____ ______________да ишлаб чиқилган истеъмол этил спиртидан танланган намуналарни

_________- сонли

қайтариш далолатномаси

 

Мен (Биз), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозирини тартибга солиш инспекциясининг этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораторияси ходими (лари) ____________________________________ ____________________________нинг_____________________________________________________________________________________________иштирокида, корхонанинг _____________________________________________ бўлимида истеъмол спиртининг тайёр маҳсулотлар омборхонасига топширилишидан олдин маҳсулотлар сифатини акс эттирувчи партияларидан ___________________________________________________ __________________________________________ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мослигини лабораторияда текшириш мақсадида танлаб олинган намуналарнинг синовдан ортиб қолган қисмини корхонага қайтардик:

 

Т/р

Текшириладиган маҳсулот намуналари

Стандарт белгиланиши

Ўлчов

бирлиги

Тўпдаги сони

Ишлаб

чиқариш

санаси

Намуналар

ташқи

кўрик

синов учун

               

 

 

 

 

 

 

 

 

               
               

 

Қўшимча маълумотлар: __________________________________________

________________________________________________________________

 

Лаборатория ходими(лари)             _________________________

                                                                                     (имзо, ФИО)

 

Корхона вакили (лари):                   _________________________

                                                                                     (имзо, ФИО)

 

 

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисида Низомга

4-ИЛОВА

 

 

Истеъмол этил спирти намуналарни танлаш ва қайтариш далолатномаларини қайд этиш дафтари

 

Т/р

Сана

(кун, ой, йил)

Намуна танлаб олиш далолатнома-сининг тартиб рақами ва санаси

Танлаб олинган намунанинг миқдори

(литр)

Синовдан кейин корхонага қайтарилган миқдори

(литр)

Қабул қилиб олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси ва сана

Қолдиқ

миқдори

(литр)

Қолдиқ

миқдорини қабул қилиб олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси ва сана

1.

             

2.

             

3.

             

4.

             

5.

             

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие комментарии

132