ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
6 Министерство юстиции Республики Узбекистан 24/07/2018 08/08/2018 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-6

ЛОЙИХА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

 

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари
ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан

Б У Ю Р А М А Н:

1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.

3. Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” – «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Турахужаев зиммасига юклансин.

 

Вазир                                                                                                Р. Давлетов  

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
2018 йил “___” июлдаги ___-мҳ-сон
буйруғига  1-ИЛОВА

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш
бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича
аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари шунингдек никоҳ уйлари (бундан буён матнда ФҲДЁ бўлими деб юритилади) ходимлари мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш ФҲДЁ бўлими ходимининг навбатдаги аттестациядан ўтиши деб ҳисобланмайди ҳамда аттестациядан ўтиш муддатининг узайтирилишига асос бўлмайди.

2. ФҲДЁ бўлими ходимлари мартаба даражалари бўйича аттестация қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида амалга оширилади.

2-боб. ФҲДЁ бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш

3. ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) директори буйруғига асосан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузиладиган ФҲДЁ бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссияси деб юритилади) томонидан аттестациядан ўтказилади.

4. Мартаба даражаларига тавсия этилган ФҲДЁ бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари тегишлича Агентликнинг Кадрлар бўлими ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан туман (шаҳар) хокимликларининг бош юрисконсультлари билан биргаликда ташкил этилади.

5. Мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар тегишлича туман (шаҳар) хокимликларининг бош юрисконсультлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) хокими томонидан тегишли таклифлар билан аттестация ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этилади.

6. Туман (шаҳар) хокими тақдим этилган таклифда келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавоб беради.

7. Мартаба даражаларига тавсия этилган ФҲДЁ бўлими ходимларининг аттестацияси тегишли ҳужжатлар аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида ўтказилади.

Аттестация комиссияси йиғилишида мартаба даражасига тавсия этиш масаласи маълумот-тавсифномада келтирилган иш фаолияти натижалари, касбий тайёргарлик даражаси инобатга олинган ҳолда ФҲДЁ бўлими ходимининг иштирокисиз кўриб чиқилади.

Зарур ҳолларда, мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар аттестация комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилиши мумкин.

8. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича аттестация комиссияси томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

номзодга мартаба даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;

номзодга мартаба даражаси бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.

9. Аттестация комиссияси Агентликка тегишли туман (шаҳар) хокими томонидан тавсия этилган мартаба даражасидан юқори ёки паст мартаба даражаси бериш таклифи билан чиқиши мумкин.

10. Аттестация комиссияси комиссия ишида аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Аттестация натижалари комиссия мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади.

11. Аттестация комиссиясининг хулосаси мартаба даражасини бериш масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳужжатлар билан бирга Агентликка тақдим этилади.

12. Агентлик ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда номзодларга мартаба даражаси бериш учун Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклиф киритади.

13. Мартаба даражаси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра берилганда аттестация ўтказилмайди.

3-боб. Якуний қоида

14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

 

 

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

 

ФҲДЁ бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича
аттестациядан ўтказиш комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

 

 

1.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимлигининг
Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

4.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи

5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимлигининг Бош юрисконсульти

6.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи, комиссия котиби

 

Общие комментарии

808