ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5959 Министерство строительства Республики Узбекистан 08/08/2019 23/08/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоатлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-5959

“Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоатлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
31 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 603-сонли қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 254-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

 

Б У Ю Р А М А Н:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2007 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоатлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1757, 2008 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон,
7-модда
) 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазирнинг

биринчи ўринбосари                                                Б.Закиров

Қурилиш вазирлигининг

2019 йил “____” ___________даги

______-сон буйруғига

1-ИЛОВА

 

 

“Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоатлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Низом номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қурилиш вазирлиги қурилиш объектлари учун янги қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда лойиҳаларни тайёрлаш бўйича танлов савдолари ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”

2.  Низомда:

а) номида, 4, 16-бандларидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

б) 1-банддаги “Қурилишга, техник қайта қуроллантириш, реконструкция, бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича пудрат” деган сўзлар Қурилиш объектлари учун янги қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда лойиҳаларни тайёрлаш ишлари бўйича танлов” деган сўзлар билан, “керак” деган сўз “шарт” деган сўз билан алмаштирилсин;

в) 6, 27, 28, 29, 30, 32-бандларидаги “Давархитектқурилиш” деган сўзлар “Қурилиш вазирлиги” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) 4-банддаги “Танлов ва бошқа” ҳамда “аниқлаш” сўзлар чиқариб ташлансин;

д) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қурилиш вазирлиги танлов савдоси ҳужжатларини экспертиза кўригидан ўтказиш учун белгиланган тартибда комиссия хайъати таркибини (экспертиза органини) тасдиқлайди. Зарур холларда экспертиза органи нодир ва мураккаб иншоотлар учун тайёрланган танлов савдоси ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мақсадида, шартнома асосида, тегишли соҳалардан мустақил эксперт (маслаҳатчи) ларни жалб этиш ҳуқуқига эга”;

е) 9-банддаги “потенциал иштирокчиларга” деган сўзлар “буюртмачи томонидан тақдим қилинган рўйхатдаги пудратчи ташкилотларга” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ж) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ Очиқ танлов савдолари тўғрисидаги эълонларни чоп эттириш, талабгорларни муддатида тайёргарлик кўришлари ва ўз таклифларини тақдим этишлари учун етарли бўлган муддатда, лекин эълон чоп этилган кундан эътиборан камида 30 календарь кундан ва ёпиқ танлов савдолари ўтказилганда таклифнома жўнатилган кундан эътиборан 35 кундан кам бўлмаган муддатларда буюртмачи билан келишилган ҳолда амалга оширилади. (Ҳукумат қарорларида белгиланган муддатлар бундан мустасно)”;

з) 15-бандда:

йигирма тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўттизинчи хатбоши йигирма тўққизинчи хатбошиси хисоблансин;

и) 16-бандда:

биринчи хатбошисидаги “тендер хужжатларини” сўзлари “танлов савдолари” сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги “пудрат” сўзи “танлов” сўзи билан алмаштирилсин;

к) 20-бандда:

тўртинчи хатбошидаги “савдо” деган сўз “танлов савдолари” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

танлов савдолари ҳужжатларини ишлаб чиқишда Низомнинг ва мазкур Низомнинг талабларига мувофиқлиги;”

л) 26-банд қуйидагича таҳрирда баён этилсин:

Танлов савдолари ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш буюртмачи (инвестор) ва Қурилиш вазирлиги ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади”;

м) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Қурилиш вазирлиги танлов савдолари ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни келишилганлик натижалари ҳақида танлов савдолари ташкилотчисини ёзма равишда хабардор қилади”

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қурилиш вазирлигининг

2019 йил “____” ___________даги

______-сон буйруғига

2-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган айрим қарорлари

 

  1. Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 08 августда 1177-1-сон билан давлат рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 21 июльдаги 3-сонли қарори.
  2. Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 февральда 1177-2-сон билан давлат рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2004 йил 3 февральдаги 3-сонли қарори

Общие комментарии

159