ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5695 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 05/08/2019 18/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги қошидаги озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь маҳсулотлар сифатини органолептик баҳолаш бўйича Республика дегустация комиссиясини ташкил этиш тўғрисида
ID-5695

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида этил спирти, алкоголь ва таркибида алкогол бўлган маҳсулотлар сифати устидан назоратни янада такомиллаштириш ва амалга ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик
ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4161-сонли қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги қошида озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь маҳсулотларнинг сифатини органолептик аниқлаш бўйича Республика дегустация комиссияси ташкил этилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги қошидаги озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь маҳсулотлар сифатини оранолептик баҳолаш бўйича Республика дегустация комиссияси тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

озиқ-овқат этил спирти ва пиводан бошқа алкоголь маҳсулотлар сифатини органолептик баҳолаш бўйича Республика дегустация комиссиясини, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори томонидан тайинланадиган раис бошқаради;

озиқ-овқат этил спирти ва пиводан бошқа алкоголь маҳсулотлар сифатини баҳолаш бўйича Республика дегустация комиссияси таркиби вазирлик ва идоралар томонидан иловага мувофиқ тақдим этилган номзодлардан шакллантирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж.Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А.Ходжаев зиммасига юклансин.

 

 

                                                                            Ўзбекистон Республикасининг

                                                                                               Бош вазири                                                        А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

 ________ 2019 йил  __- сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги қошидаги
озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь маҳсулотлар сифатини
органолептик баҳолаш бўйича Республика дегустация комиссияси тўғрисида

Н И З О М

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом, озиқ-овқат этил спирти ва пиводан бошқа алкоголь маҳсулотлар сифатини органолептик баҳолаш бўйича Республика дегустация комиссиясининг (бундан кейин матнда  Комиссия деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

2. Озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь маҳсулотлар сифатини органолептик баҳолаш бўйича Комиссия, мулкчилик шаклидан қатъий назар соҳа корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар сифати кўрсаткичларини, шунингдек уларни қадоқлаш, маркалаш, ҳажм сифатини аниқлашни ўтказиш учун ташкил этилади.

3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Техник жиҳатдан  тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголли маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисида”ги Умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақидаги қарори  ҳамда этил спирти ва алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.

4. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори билан келишилган ҳолда Республика дегустация комиссияси раиси томонидан ҳар уч йилда вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган номзодлардан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда тасдиқланади.

5. Озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарида камида уч аъзодан иборат бўлган дегустация гуруҳи тузилади, унинг таркиби корхоналарда белгиланган тартибда аниқланади.

6. Корхоналар дегустация қилиш гуруҳ аъзолари, камида битта Комиссия вакили иштирокида озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь ичимликлар намуналарини уларни кейинчалик сифатини органолептик баҳолашга тақдим қилиш учун танлайдилар.

2-боб. Комиссиянинг асосий мақсад ва вазифалари

7. Комиссиянинг асосий мақсади ишлаб чиқарилган ва янги тасдиқланган маҳсулотлар сифатини органолептик усулда аниқлашдан иборатдир.

8. Комиссия қуйидаги вазифаларни бажаради:

этил спирти ва алкоголь маҳсулотларни органолептик хусусиятлари ва қадоқлаш ташқи дизайнига кўра ичимликлар сифатини органолептик баҳолаш;

ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тақдим этилган қайтадан ишлаб чиқаришга қўйилган маҳсулот ва технологик жараёнлар ҳамда таркиби ўзгартирилган маҳсулотларнинг сифатини органолептик баҳолаш;

Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотларни органолептик баҳолаш;

назорат органлари ва истеъмолчилар томонидан тақдим этилган этил спирти ва алкоголли маҳсулотларни, шунингдек истеъмолчилар, назорат қилувчи органлар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида маҳсулот сифати бўйича келишмовчиликлар юзага келган тақдирда сифатини органолептик баҳолаш;

экспортга, республика ва халқаро кўргазма-ярмаркалар ва танловларга намойиш этиш учун етказиб бериладиган алкоголь маҳсулотлар сифатини органолептик баҳолаш;

асосий маҳсулотлар, хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни дегустация баҳоси бўйича ягона соҳа тизимини яратиш;

ўрганиш ва илмий-тадқиқот мақсадларда маҳсулот сифатини баҳолаш бўйича йиғилишларда қатнашиш;

корхоналарнинг дегустация комиссиялари учун услубий ёрдам бериш;

экспертларни халқаро, минтақавий ва бошқа маҳсулот танловларида иштирок этишга тавсия қилиш;

маҳсулотлар сифатини ошириш ва ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларга риоя этишга (технологик жараён бузилган ҳолларда) йуналтирилган Дегустация натижалари тўғрисида таклифларни ишлаб чиқиш ва Комиссия раисига тасдиқлаш мақсадида тақдим этиш.

3-боб. Комиссиянинг ҳуқуқлари

9. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиб, Дегустацияга тақдим қилинган  алкоголь маҳсулотларини таҳлил қилиш;

хом ашё сифати, виночилик маҳсулотлари, озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь ичимликлар ишлаб чиқаришда купажнинг таркиби тўғрисида хулоса бериш;

тажрибавий экспрементал маҳсулотлар намуналарини ва янги номдаги тасдиқланган маҳсулотларнинг органолептик баҳолашни амалга ошириш ва тегишли қарорлар қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш Инспекциясига маҳсулот синовлари натижалари ҳақида хабар бериш;

алкоголь маҳсулотлар истеъмолчиларини оммавий ахборот воситалари орқали ўз фаолияти натижалари тўғрисида хабардор қилиш.

 

4-боб. Комиссия фаолияти ташкил этиш

10. Комиссия аъзолари сони камида 17 та ва кўпи билан 21 кишидан иборат бўлиши керак. Комиссия йиғилишида комиссия аъзоларининг 70 фоизидан кўпроғи иштирок этса, йиғилиш ваколатли бўлади. Комиссия раиснинг қарорига биноан йиғилишда виночилик, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасининг малакали мутахассислари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этишлари мумкин.

11. Маҳсулот сифатини органолептик баҳолашда фақат Комиссия аъзолари томонидан берилган баҳолар ҳисобга олинади. Дегустацияга таклиф этилган шахслар, маҳсулот сифатини баҳолаши ва дегустацияга тақдим қилинган маҳсулот намуналари муҳокамасида иштирок этиши мумкин, уларнинг маҳсулот сифати бўйича органолептик баҳолари ҳар бир намуна учун ўртача баҳоси ҳисобга олиниши мумкин. Таклиф этилган шахслар дегустация натижалари ва Комиссия қарорини муҳокама қилишда қатнашмайди.

12. Комиссия мажлислари давлат органлари ва ташкилотларнинг мурожаатлари ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

13. Комиссиянинг техник ва ташкилий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги қошидаги “Энология лабораторияси” ДУКга юкланади.

14. Алкоголь маҳсулотларни органолептик баҳолаш тўғрисидаги Комиссия қарорлари мажбурий ҳисобланади.

5-боб. Дегустация қилиш тартиби

15. Комиссия томонидан ўтказиладиган дегустациянинг асосий турлари:

Режалаштирилган дегустация – янги турдаги маҳсулотларни, шунингдек, давлат рўйхатига киритиш учун тақдим этиладиган маҳсулотларни сифатини кўриб чиқиш учун ўтказилади;

Арбитраж дегустацияси – вино маҳсулотлари, озиқ-овқат этил спирти, ароқ ва ликер-ароқ маҳсулотлари сифати бўйича юзага келадиган баҳсли масалаларни ҳал қилишда амалга оширилади, янги маҳсулот турлари баҳоланади;

Танлов дегустацияси – виночилик маҳсулотлари, озиқ-овқат этил спирти, ароқ ва ликер-ароқ маҳсулотларининг энг яхши намуналарини аниқлаш учун кўргазма ва танловлар ўтказилади;

Кўргазмали дегустация – алкоголь ичимликлар билан қизиққан кўплаб одамлар учун экспертлар томонидан амалга оширилади.

16. Дегустация очиқ ва ёпиқ ҳолатда бўлиши мумкин.

Очиқ дегустация – намуналар маҳсулотнинг келиб чиқиши тўғрисида, ишлаб чиқарувчи ташкилоти ва номи ҳақида қисқача маълумот билан таъминлайди.

Ёпиқ дегустация – намуналар кодланган, тури ва тоифасини кўрсатилади, намунани аниқлаш имконини берувчи пакетлардан белгиларни олиб ташланади.

17. Очиқ дегустация намуналарнинг баҳолашдан кейин умумий муҳокама қилиш билан амалга оширилиши мумкин.

18. Ёпиқ дегустацияда, дегустация қилиш учун тақдим этилган намуналарни шифрлаш Комиссия раиси ёки раис ўринбосари, намунани шифрлаш сирига риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилган махсус вакилнинг топшириғига биноан дегустация қилиш кунида амалга оширилади. Ҳар бир намунага маълум бир рақам берилади, намунавий рақам, ичимлик номи ва ишлаб чиқарувчи корхона, тўлдириш санаси, намунанинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган ҳолда шифрлаш акти тузилади. Шифрлаш акти ишончли шахс томонидан имзоланади, конвертга муҳрланади ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосарига топширилади. Шифрлаш акти фақат дегустация ва намуналарни муҳокама қилиш тугатилгандан кейин очилади.

Намуналарни шифрлаш пайтида, ишончли вакилдан ташқари, Комиссия аъзолари ва мутахассисларнинг қатнашишига йўл қўйилмайди.

19. Дегустация тартиби, дегустаторларга талаблар, дегустация учун хона ва ускуналар, иш ўринлари учун талаблар, дегустация учун маҳсулот намуналари тайёрлаш, органолептик баҳолаш натижаларини қайта ишлаш учун намуналар тақдим этиш тартиби амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

Комиссияда тақдим этилган намуналар фақат “Энология лабораторияси” ДУКнинг физик-кимёвий кўрсаткичларини текширишдан кейин кўриб чиқилиши мумкин.

20. Дегустация карточкасининг шакли амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши тавсия этилади.

21. Комиссия қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.

22. Дегустация комиссияси Мажлисининг баённомасида қўйидагилар қайд этилади:

дегустация ўтказилган жой ва сана;

дегустация комиссиясининг аъзолари ҳақида маълумот (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими);

дегустациянинг мақсади, тури ва шакли;

маҳсулот ва уни ишлаб чиқарган корхонанинг номи кўрсатилган дегустация қилиш учун тақдим этилган намуналар рўйхати;

балли баҳолаш ва намуналарнинг органолептик хусусиятлар;

муҳокома пайтида ифодаланган, дегустаторларнинг таклифи ва изоҳлари;

намунанинг физик-кимёвий кўрсаткичлари ва балли баҳолаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ кўрсатилади;

зарурат бўлганда, маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилган тавсиялар ва тадбирлар кўрсатилади.

 

6-боб. Маҳсулот намуналарини тақдим этиш ва сарфлаш тартиби

23. Сифатни органолептик баҳолаш учун дегустацияга тақдим этилган вино маҳсулотларнинг ҳамда озиқ-овқат этил спирти ва алкогол маҳсулотларининг намуналари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ танлаб олиниши ва тақдим қилиниши керак.

24. Органолептик баҳолаш ва физик-кимёвий таҳлил қилиш учун камида 0,7 ва 1 литрдан кўп бўлган сиғимда 2 дона шиша идишда, 0,5 литр сиғимда 4 дона шиша идишда, 0,5 литр сиғимдан кичик бўлган ҳажмда 6 дона шиша идишдаги маҳсулот намуналари Комиссияга тақдим этилади.

25. Комиссия йиғилишида ҳар бир иштирокчига озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг намуналари сифатини органолептик баҳолаш учун 50 мл миқдоргача сарфланиш нормаси белгиланади. Барча сарфланишлар 2-иловада келтирилган далолатномага мувофиқ ҳисобдан чиқарилади.

7-боб. Тавсия этилган минимал балли баҳолаш

26. Маҳсулотларнинг сифатини органолептик баллик баҳолаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш

Агентлиги қошидаги озиқ-овқат

этил спирти ва алкоголь

маҳсулотлар сифатини органолептик

баҳолаш бўйича Республика дегустация

комиссияси тўғрисидаги низомга

1- ИЛОВА

Озиқ-овқат этил спирти ва алкоголь  маҳсулотлар сифатини  органолептик баҳолаш бўйича Республика дегустация комиссияси

ТАРКИБИ

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги узумчилик ва виночиликни ривожлантириш Агентлиги вакиллари;

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш Инспекцияси вакиллари;

3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги вакиллари;

4. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари;

5. Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари;

6. Тошкент кимё-технология институти вакиллари.

Общие комментарии

177