ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5650 Агентство по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения 05/08/2019 19/08/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ислом тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш» ҳамда «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)» лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-5650

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

Ислом тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш» ҳамда «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)» лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-1849-сон «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (кейинги ўринларда – «Тошсоқа»)ҳамда 2015 йил 7 апрелдаги ПҚ-2332-сон «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлар тизимини қайта қуриш)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (кейинги ўринларда – «Хазарбоғ-Оққапчиғай») қарорларига мувофиқ Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларида 90,37 млн. АҚШ доллари ва Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлари 89,55 млн. АҚШ доллари миқдорида Ислом тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ИТБ) маблағлари ҳисобидан қайта тиклаш ишлари олиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

биринчидан – ИТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобидан «Тошсоқа» ва «Хазарбоғ-Оққапчиғай» лойиҳалари доирасида белгиланган тартибда пудратчилар аниқланди ва шартномалар тузилди;

иккинчидан – «Тошсоқа» лойиҳаси бўйича тендер савдолари натижаларига кўра техник-иқтисодий асосномасида белгиланган қурилиш пакетлари қийматига нисбатан 15,84 млн.АҚШ доллари иқтисод қилинди;

учинчидан - 2019 йил 26-28 февраль кунлари Ислом тараққиёт банкининг миссияси ташрифида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига қўшимча иш турларини бажаришга йўналтириш ҳамда лойиҳалар муддатини узайтириш бўйича масалалар ИТБ вакиллари билан муҳокама қилиниб, келишувларга эришилди.

Мазкур келишувга асосан кредит маблағларидан самарали фойдаланиш ва лойиҳадан янада кенг кўламли натижаларга эришиш мақсадида:

1. «Тошсоқа» лойиҳаси доирасида иқтисод қилинган маблағларни қўшимча ишларга, жумладан, 8,823 млн. АҚШ доллар маблағ «Бег-яб» каналини 36,6 км (ушбу канал 4 пакетдаги каналлар рўйхатига киритилган), 1,137 млн. АҚШ доллари (2-пакетга) ва 3,8 млн. АҚШ доллари (3-пакетга) маблағлар 14 км узунликдаги «Янги канал»ни қуриш ишларига йўналтирилганлиги;

- «Бег-яб» каналини қуриш ишларини амалдаги 4 қурилиш пакети бош пудратчиси «To’palang HPD Platinum» МЧЖга, «Янги канал»ни қуриш ишларини 2 ва 3-қурилиш пакетлари бош пудратчилари «Hisorakgidroqurilish» МЧЖ ҳамда «Amubuxorokanalqurilish» АЖлари ўртасида қўшимча равишда тақсимланганлиги;

- қўшимча ишларни бажарилишининг назоратини олиб бориш ва консультатив хизматлар кўрсатиш учун Associated Water Management Consultants (AWMс)/Abdulaziz Al Saqabi/SONEDE International/Centre Des Etudes Agricoles консорциумлари билан 1,628 млн. АҚШ долларлик қўшимча шартнома тузишга ИТБ розилиги олинганлиги таъкидлаб ўтилсин.

2. «Янги канал» қурилиш ишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш, «O’zsuvloyiha» AЖ томонидан амалга оширилишига рухсат берилсин.

3. Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Агросаноат ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Шоахмедов) «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини қайта тиклаш)» лойиҳаси доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига қўшимча ишларни бажариш мақсадида лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини узайтириш юзасидан Ислом тараққиёт банки билан келишилсин.

4. Қўшимча ишларни муваффақиятли якунлаш мақсадида «Тошсоқа» лойиҳасининг амалга ошириш муддатини 2021 йил 1 июнгача узайтирилганлиги тўғрисидаги Ислом тараққиёт банкининг 2019 йил

19 июлдаги розилик хати маълумот учун қабул қилинсин ва лойиҳани амалга ошириш муддати 2021 йил 1 июнгача белгилансин.

5. «Хазарбоғ-Оққапчиғай» лойиҳасининг амалга ошириш муддатини 2020 йил 1 сентябргача узайтирилганлиги тўғрисидаги Ислом тараққиёт банкининг 2019 йил 4 июлдаги розилик хати маълумот учун қабул қилинсин ва лойиҳани амалга ошириш муддати 2020 йил 1 сентябргача белгилансин.

6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 ноябрдаги ПҚ-1849-сон «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 7 апрелдаги ПҚ-2332-сон «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлар тизимини қайта қуриш)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида кўзда тутилган имтиёзлар тадбиқ этилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М.Ганиев, Ж.А Кучкаров

ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

2019 йил «___» ______ ПҚ- __ -сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-1849-сон «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида:

а) 1-бандининг бешинчи хатбошида «лойиҳани амалга ошириш даври 2013-2019 й» сўзлари «лойиҳани амалга ошириш даври 2013-2021 йил 1 июнгача» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-бандининг иккинчи хатбошида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлар тизимини қайта қуриш)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил

7 апрелдаги ПҚ-2332-сонли қарорида:

а) 1-бандининг тўртинчи хатбоши «лойиҳани амалга ошириш даври

2015-2019 й» сўзлари «лойиҳани амалга ошириш даври 2015-2020 йил

1 сентябргача» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-бандининг:

иккинчи хатбошидан «қишлоқ ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири» сўзи «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5 банднинг:

иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ)» сўзлари «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хат бошида «Марказ» сўзи «Агентлик» сўзига алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги билан биргаликда текин фойдаланишга Олтинсой туманидан Агентликка тақдим қилиш учун ер майдони ажратилишини таъминлансин»;

д) 9, 10 ва 11-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

Общие комментарии

138