ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5450 Хокимият Куштепинского района 31/07/2019 15/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5450

Қўштепа туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 25 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 10/421-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Туман халқ таълими бўлимининг 2019 йил 25 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 10/421-сонли мурожаати маъқуллансин.

2. Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. “Истиқбол йўли” газетаси таҳририяти (У.Худойберганова), Қўштепа туман ҳокимлигининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтини юритиш, маълумотларни ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган ва қабул қилинган қарорларни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига доимий жойлаштириб бориш (О.Эсоналиев) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилиши таъминласин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Юсупов ҳамда туман халқ таълими бўлими О.Дехқоновлар зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими: И.Новиков

Общие комментарии

170