ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5408 Хокимият Алтыарыкского района 12/08/2019 27/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5408

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

Умумий ўрта таълимга қўйилаётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвий алоқадорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб 39-банди ва Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонунунинг 6,25-моддаларига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларига ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали иловага мувофиқ маъқуллансин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Исломов ҳамда туман Халқ таълими бўлими мудири Т.Бойматовлар зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                      Х.Ниёзов.

Общие комментарии

83