ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5373 Хокимият Ферганской области 30/07/2019 14/08/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг Халқаро Университетини ташкил этиш тўғрисида
ID-5373

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг

Халқаро Университетини ташкил этиш тўғрисида

Республика иқтисодиёти ва саноат тармоқлари учун малакали кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида талаб юқори бўлган йўналишларда олий маълумотли малакали мутахассисларни тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис якуни бўйича

2019 йил 22 майда тасдиқланган 11700-хҳ сонли мажлис баёнининг 24-банди ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг Халқаро университетини (кейинги ўринларда — университет деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

республиканинг иқтисодиёти ва саноат тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш;

мутахассислар ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим

ва илм-фаннинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илм ҳамжамиятига мажбурий интеграция ҳисобига ривожлантириш;

кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, педагогик технологияларни ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;

таълим ва илм-фан соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес-ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

3. Белгилансинки:

университет алоҳида мулк ва мустақил балансига эга бўлган юридик шахс мақомидаги тижорат ташкилот шаклида ташкил этилиб, тасарруфидаги пул маблағлари ва мулклари бўйича ўзининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар ҳисобланади;

университет алоҳида таркибий бўлинмаси ҳамда кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, таълимнинг келишилган асосий йўналишлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширадиган олий таълим муассасаси ҳисобланади;

университетда ўқитиш тўлов-контракт асосида Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган ҳолда Университет томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар бўйича корейс тилида кундузги шаклда амалга оширилади;

абитуриентларни қабул қилиш ва университет битирувчиларининг аттестацияси университет томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади;

университет фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасининг қонунчилиги асосида амалга оширилади.

4. Олий таълим муассасасида биринчи ўқув йилида тайёрланадиган таълим йўналишлари ва мутахасисликлари йўналиши 1-иловага мувофиқ;

иккинчи ўқув йилидан бошлаб университетда мутахассисларни ўқитишнинг асосий йўналишлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

5. Университет:

ўқув жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот технологияларини, фан

ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этишга;

мутахассисларнинг малакасини оширишга ва профессор-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлашга;

кутубхона фондини замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда

илмий-техник адабиётлар билан шакллантириш ва тўлдиришга кўмаклашиши маълумот учун қабул қилинсин.

6. Фарғона шаҳар, Нурафшон кўчаси 33-уйда жойлашган бино унга туташ ҳудудлари билан бирга беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида кейинчалик жойлаштириш учун университетга берилсин.

7. Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Университет таъсис ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ҳамда ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишида ёрдам кўрсатсин;

Ўзбекистон олий таълим ва илмий муассасаларининг юқори малакали ўқитувчилари ва мутахассисларини кейинчалик университетга ишга жалб қилиш учун саралаш танловидан ўтказсин ҳамда стажировкасини ташкил этсин.

8. Университет Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) шахсий таркиби 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

университет фаолиятининг ташкил этилишини таъминлаш, унинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, юридик, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;

зарур лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, университетни жиҳозлаш, инфратузилмасини яратиш, моддий-техник таъминлашга доир графикларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

университет фаолиятини ташкил этиш бўйича тасдиқланган графикларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ва мониторинг олиб бориш;

таълим жараёнини, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, бакалавр тайёрлаш сифатини тизимли равишда ошириш, университет битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий-техник кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;

ижтимоий-иқтисодий соҳанинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 20120/2021 ўқув йилида ва кейинги йилларда университетга қабул қилиш квоталарини ва ўқиш учун контракт суммасини белгилаш;

университет фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун хайрия маблағлари, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

университетнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш, университетнинг ижтимоий ва маиший инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;

талабаларни ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, иқтидорли талабаларни ўқитиш учун стипендиялар ёки рағбатлантиришлар ажратиш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларнинг яшаш жойларида бўш вақтларини фойдали ташкил этиш, шунингдек, талабаларнинг дам олишлари учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

таълим дастури асосида талабаларни Корея Республикасидаги етакчи университетлар ўқишини давом эттиришини, шунингдек махсус стипендиялар бериш орқали хориждаги бошқа етакчи таълим муассасаларига стажировка ўташга юбориш учун энг истиқболли талабаларни танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш.

9. Васийлик кенгаши 3 ой муддатда Кореянинг ҳамкор олий таълим муассасалари билан кадрларни тайёрлаш бўйича келишув (шартнома) имзоласин.

10. Белгилансинки:

а) концорциум таркибидаги Корея Республикасининг олий таълим муассасалари ичида “SEOJEONG” университети Фарғона вилояти ҳокимлигига академик ҳамкор этиб белгиланади ҳамда университет битирувчиларига белгиланган намунадаги дипломни топшириш мажбуриятини олади;

б) университетга қабул квоталари Университетнинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тайёрланган асосли таклифлари бўйича бош муассис томонидан тасдиқланади;

в) университетнинг фаолиятини молиялаштириш:

университетнинг ўз маблағлари;

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда мақсадли бадалларидан Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари;

халқаро молия институтлари грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

г) университетни ташкил қилиш, унинг моддий-техник ва ўқув базасини шакллантириш бўйича ташкилий тадбирларни, шу жумладан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш, анжомлар, замонавий ўқув ҳамда лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, компьютер ва бошқа оргтехника, кутубхона фонди билан таъминлаш, шунингдек, университетдаги маҳаллий педагог кадрларнинг стажировкаси ва малакасини ошириш харажатларини молиялаштириш университет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

д) университетга жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатларини тўлаш:

7 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафарлари бўйича — Корея Республикасининг қонун ҳужжатлари билан олий таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ;

узоқ муддатли хизмат сафарлари бўйича — ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

11. Университетга ўқитувчилик ва илмий ишлар учун таклиф қилинадиган хорижий педагог кадрларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тўлашга рухсат этилсин.

12. Васийлик кенгаши Корея университетлари концорциуми билан келишган ҳолда:

а) бир ой муддатда:

университет Уставини тасдиқласин, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

университетнинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин;

б) уч ой муддатда Университетни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган зарур ўқув-методик мажмуалар билан таъминласин.

12. Университетга бино ва иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилинишини, шунингдек, университет талабалари ва ўқитувчилари яшаши учун ётоқхона тайёрланишини 2020/2021 ўқув йили бошланишига қадар таъминлаш тавсия этилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий педагог кадрлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги университет буюртманомаларига биноан жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан, кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

16. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги университет буюртманомаларига биноан университетни ташкил қилишда ва унинг фаолиятида иштирок этадиган малакали хорижий педагогик кадрларни республикага жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши), шунингдек, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.

17. Университетни жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиёт, анжомлар ва моддий-техника ресурслари, шунингдек, автотранспорт воситалари 2022 йил 1 августга қадар муддатда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

18. Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил _______ги ПҚ-____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро университетида биринчи ўқув йилида тайёрланадиган таълим йўналишлари ва мутахасисликлари

Бакалавриат йўналишлари:

  1. Мактабгача таълим
  2. Туризм менежменти
  3. Корейс тили
  4. Гўзаллик менежменти
  5. Компютер ҳисоб-китоби менежменти
  6. Интернет ва ахборот-коммуникация
  7. Автомобилсозлик
  8. Архитектура муҳандислиги
  9. Електротехника-газ муҳандислиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил _______ги ПҚ-____-сон қарорига

1-ИЛОВА

Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро университетида 2020/2021 ўқув йили ва ундан кейинги йилларда кадрлар тайёрлашнинг асосий йўналишлари (мутахассисликлари)

Бакалавриат йўналишлари:

  1. Мактабгача таълим
  2. Туризм менежменти
  3. Корейс тили
  4. Гўзаллик менежменти
  5. Компютер ҳисоб-китоби менежменти
  6. Интернет ва ахборот-коммуникация
  7. Автомобилсозлик
  8. Архитектура муҳандислиги
  9. Електротехника-газ муҳандислиги
  10. Оғиз бўшлиги гигиенаси
  11. Ҳамширалик
  12. Физиотеропия
  13. Ижтимоий фарвонлик
  14. Компютер графикаси

Изоҳ. Кадрлар тайёрлаш йўналишлари рўйхати ташкилотларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда университет Васийлик кенгашининг қарори билан тўлдирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил _______ги ПҚ-____-сон қарорига

3-ИЛОВА

Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро университетининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

1.

Ш.М. Ганиев

Фарғона вилояти ҳокими, кенгаш раиси



2.

Эдвард Ким

(Edward Kim)

Корея Республикасидаги Корея-Ўзбекистон бизнес маркази раиси, Фарғона вилоятининг фахрий фуқароси

К.А.Шарипов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

3.

С.Х.Бекенев



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Б.З. Асадов



Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Корея университетлари концорциуми

4.

Корея Республикаси “SEOJEONG ” университети президенти

5.

Корея Республикаси “JEI” университети президенти

6.

Корея Республикаси “SHINHAN ” университети президенти

7.

Корея Республикаси “SEOKYEONG ” университети президенти

8.

Корея Республикаси “KOOKMIN ” университети президенти

9.

Корея Республикаси “SUNMOON ” университети президенти

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганида, унинг таркибига, ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Общие комментарии

564