ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
5316 Хокимият города Коканд 29/07/2019 13/08/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида
ID-5316

Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида

Шаҳар халқ таълими бўлимининг 2019 йил 22 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида”ги 021/663-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-боб, 39-банди ва Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6,25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Шаҳар Халқ таълими бўлимининг 2019 йил 22 июлдаги “Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида шаҳардаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш тўғрисида”ги 021/663-сонли мурожаати қаноатлантирилсин.

2. Шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги ҳар бир таълим муассасаларини ҳудуд ва микроҳудудларга бириктириш жадвали 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Р.Дехқонбоев ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими мудири И.Расуловлар зиммасига юклатилсин.

Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов

Общие комментарии

147